Туркия-Қозоғистон товар алмашинуви ҳажми $10 млрд.га етказилади

erdogan-nazarbaev16 апрел куни Остонада Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев ва Туркия президенти Ражаб Тайип Эрдоған ўртасидаги музокаралардан кейин матбуот анжумани ўтказилди.

Президентлар музокараларда икки давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий ва инвестицион масалалар муҳокама этилгани, бир қатор келишувларга эришилганини маълум қилишди.

Ражаб Тайип Эрдоған ўтган йили бир қатор минтақавий ва халқаро муаммолар Туркия ва Қозоғистон ўртасидаги товар алмашинуви ҳажмига салбий таъсир ўтказганини таъкидлаб, бунинг оқибатларини бартараф этиш учун биргаликда иш олиб борилишини ва товар алмашинуви ҳажмини 10 миллиард долларга етказиш режалаштирилаётганини маълум қилди.

Ўтган йили бу кўрсаткич 3,5 миллиард долларга тенг бўлган.

Музокаралар якунида турли соҳаларга оид 19та лойиҳа бўйича 800 миллион долларликдан ортиқ келишувлар имзоланди.

Бўлишинг:

Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400