Сеулда Туркманистоннинг “Туркмангаз” давлат концерни ва Жанубий Кореянинг LG International ва Hyundai Engineering компаниялари ўртасида Туркманистонда табиий газни қайта ишлаш йўли билан синтетик ёнилғи ишлаб чиқариш бўйича заводни қуриш шартномасини имзолаш ҳақида келишув имзоланди.
Бундан ташқари, Туркманбоши нефтни қайта ишлаш заводлари мажмуаси ва Жанубий Кореянинг LG International ва Hyundai Engineering компаниялари консорциуми ўртасида Туркманбошидаги мажмуада водород ёрдамида дизель ёнилғисини тозалаш бўйича ускунани ўрнатиш тўғрисида ҳам шартнома имзоланган.
Жанубий Корея ОАВнинг хабарига кўра, биринчи лойиҳанинг қиймати 3,8 миллиард долларга, иккинчисиники эса 940 миллион долларга тенг.
Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов 11-14 апрель кунлари ташриф билан Туркманистонда бўлди.