Қозоғистонда нос тайёрлаш ва сотиш тақиқланади

nasvay-ban18 апрелдан эътиборан “Қозоғистон Республикасининг айрим қонунчилик актларига соғлиқни сақлаш масалалари бўйича қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қонун кучга киради. Унга мувофиқ, республика ҳудудида нос  тайёрлаш ва сотиш тақиқланади.

Қонунга амал қилмаганлар маъмурий жавобгарликка тортилади.

Ўтган йили қозоқ олимлари носнинг тўлиқ таҳлилини ўтказмоқчи бўлишган, бироқ бунинг учун мос лаборатория топилмаган эди. Шундан кейин улар носни Швецияга жўнатишди.

Швед олимлари нос таркибида хром, никель, кадмий, қўрғошин ва маргимуш борлигини аниқлашди. Бу моддаларнинг бари рухсат этилган меъёрдан ортиқлиги маълум бўлди: никель – 5,1 баравар, хром – 17, қўрғошин – 38 баравар, маргимуш эса умуман бўлмаслиги керак. Бундан ташқари, нос хонаки шароитда, санитария меъёрларига риоя қилинмаган ҳолда тайёрланганидан дарак берувчи кўп миқдорда патоген микроблар ҳам борлиги аниқланди.

Шунингдек, швед олимларининг айтишича, носда саратон касаллигини келтириб чиқарувчи яна бир модда – бензопирен ҳам бор. Носда нитрит-ионлар миқдори рухсат этилган меъёрдан 91 баравар кўплиги аниқланди. Нитрит-ионлар нафақат тамаки, балки барча ўсимликларда бор, бироқ хонаки шароитда тайёрланган носдаги кўп миқдордаги бактериялар билан биргаликда канцероген, яъни саратонни келтириб чиқарувчи моддаларни ҳосил қилади.

Бўлишинг:

Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400