Давлат ўғирлик қилмайдиган 10 та мамлакат

corruptionЭнг бадавлат давлатлардан бирида истиқомат қилиш орзуларни амалга ошириш, тўкинчиликда яшаш ва цивилизациянинг барча қирраларидан фойдаланиш имконини беради. Мамлакатлар рейтинги уларни тузувчи ташкилотларнинг ҳисоблаш усуллари ва шартларига боғлиқ. Шунинг учун бадавлат давлатларнинг ягона рўйхатини топиб бўлмайди. Шунинг учун ЯИМнинг жон бошига асосланган шарҳни эътиборингизга тақдим этяпмиз.

10. АҚШ, 53 001 доллар

АҚШ фақатгина ўнинчи ўриндан жой эгаллайди деб ким ўйлабди дейсиз. Одатда у ижобий ва ижобий бўлмаган рейтингларнинг етакчи ўринларидан жой эгаллайди. Америка Қўшма Штатлари дарҳақиқат дунёдаги жуда кучли иқтисодиёт эга, у замонавий технологиялар бўйича ҳам етакчи мамлакат ҳисобланади, унда етарлича табиат ресурслари ҳам бор. Бироқ киши бошига 53 минг кўрсаткичи ўнинчи ўриндан жой эгаллашгагина етди холос.

9. Швейцария, 53 977 доллар

Швейцария дунёдаги энг бадавлат мамлакатлардан бири бўлибгина қолмай, у энг зўр ҳаёт даражасини ҳам таклиф эта олади. У юқори технологияли барқарор иқтисодиёт ва банклар, қишлоқ хўжалиги ва туризмни ўз ичига олган турли даромад манбаларига ҳам эга. У экспорт бўйича 15-ўринда, маҳсулотлар импроти бўйича эса 17-ўринда.

8. Сан-Марино, 62 766 доллар

Саноат, хизматлар, молия ва туризмга асосланган мамлакат иқтисодиёти ишониб бўлмас даражада барқарор. Дунёдаги энг ривожланган мамлкатлардандир. У давлат қарзларига эга эмас, ишсизлик эса паст даражада. Унинг аҳолиси бор-йўғи 32 576 кишини ташкил этади.

7. БАА, 63 181 доллар

Бирлашган Араб Амирликлари иқтисодиётини асосан туризм ташкил этади. Газ ва нефть экспортига асосланади. Ҳукумат ўз фуқароларига юқори даромад ва ҳаёт даражаси, ривожланган инфраструктура, ишсизликнинг паст даржасини кафолатлайди. Бу ерга бутун дунёдан, асосан, Осиё ва Араб давлатларидан ишлаш учун боришлари ажабланарли ҳол эмас.

6. Норвегия, 64 363 доллар

Норвегия аҳолиси беш миллиондан озгина ортиқроқ. Мамлакат иқтисодиёти, асосан, нефть ва газ қазиб олиш, балиқчилик, қишлоқ хўжалиги ҳисобига ривожланади. У узоқ йиллар давомида ўзининг барқарорлиги билан ажралиб туради.

5. Қувайт, 70 785 доллар

Қувайт дунёдаги нефтни экспорт қилувчи энг йирик мамлакат ҳисобланади. Унинг барқарор иқтисодий ва сиёсий вазияти, даромад ва ҳаётнинг юқори даражаси, ишсизлик даражасининг пастлиги, айниқса, қўшни араб мамлакатларидан минглаб мигрантларни жалб этади.

4. Бруней, 73 823 доллар

Бруней дунёдаги энг кичик мамлакатдир, аҳолиси бор-йўғи 415 минг кишини ташкил қилади. Иқтисодиёт, асосан, нефть ва газ қазиб олиш ҳисобига ривожланади. У ЯИМнинг 90 фоизини ташкил қилади. Мамлакатда давлат қарзлари мавжуд эмас.

3. Сингапур, 78 762 доллар

Мамлакат иқтисодиёти кучи ва ривожланишнинг турли манбаалари билан ажралиб туради. У асосан, ЯИМнинг 25 фоизи туризм, савдо ва саноатга таянади. Сингапур дунёдаги етакчи савдо марказларидандир.

2. Люксембург, 90 333 доллар

Люксембург иқтисодиёти ривожланганлиги ва барқарорлиги билан ажралиб туради. Инновацияларнинг юқори даражаси, паст даражадаги инфляция, солиқ ва ишсизлик мамлакатни катта миқдордаги солиқлар тўламай туриб ўз ишини бошламоқчи бўлганлар учун энг машҳур бизнес-миграция жойларидан бирига айлантирди. Аҳолиси эса бор-йўғи 549 минг кишидан иборат.

1. Қатар, 145 894 доллар

Қизиқ, паст даражадаги ишсизлик, юқори ҳаёт ва даромад даражаси, ривожланган замонавий инфраструктурага эга бўлган Қатар биринчи ўринни эгаллаган. Бу ерга келувчи мигрантлар сони камаймайди. Мамлакат иқтисодиёти, асосан, нефть ва газ қазиб олиш ҳисобига ривожланади.

xabardor.uz

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистон яна иқтисоди эркин бўлмаган давлатлар қаторида

АҚШнинг The Heritage Foundation стратегик тадқиқот маркази The Wall Street Journal газетаси билан ҳамкорликда 2015 йилги “Иқтисодий эркинлик индекси”ни эълон қилди. The ...

Эшагини ўғирлатган пайариқликлар колбаса ейишдан қўрқаяпти

  Самарқанд вилоят, Пайариқ тумани аҳолиси эшак ўғрилари пайдо бўлганидан шикоят қилишди. Пайариқликларга кўра, кейинги ўн кун ичида камида иккита эшак ўғирланган, чекка ...

Экспорт ўрнига сохта ҳужжатлар билан ички бозорга автомобиллар сири очилди

Жиззахда аслида хорижга экспорт қилинмай, сохта ҳужжатлар асосида ички бозорга сотилган автомашиналар сири очилди. Фото: ЎзА  Жиззах вилояти божхона бошқармаси ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400