Туркманистон илк сунъий йўлдошини учирди

spacexАмериканинг Флорида штатидаги Канаверал космодромидан Falcon 9 ракетаси биринчи туркман сунъий йўлдоши ТуркменАлем 52.0Ени (TurkmenSat-1) фазога олиб чиққан.

Ракета сешанба куни соат 02:03да сунъий йўлдошни фазога олиб чиқишни бошлаган ва 32 дақиқадан сўнг белгиланган ҳудудга етиб борган.

Мазкур сунъий йўлдош қурилмаси француз Thales Alenia Space томонидан Spacebus 4000 C2 сунъий йўлдоши асосида яратилган бўлиб, умумий ҳажми 4,5 тоннани ташкил этади. Йўлдош яратувчилари унинг фазода 15 йил бўлишини айтишмоқда.

Сунъий йўлдош фазода Туркманистондан 35,7 минг км. узоқликда бўлади ва Европа, Марказий Осиё ва Африканинг бир қатор ҳудудларига телекоммуникация хабарини юборади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

​порахўр ҳокимларни боғлаб турган омиллар нима эди?

Тошкент шаҳрининг Юнусобод тумани ҳокими Бахтиёр Абдусаматов йирик миқдорда - 400 минг АҚШ долларини пора тариқасида олаётган вақтида ушланди. Бу сизга бошқа ҳолатни ҳам ...

Гулнора каримова сиёсий ӯйин қурбони

ГУЛНОРА КАРИМОВА  "Бирдамлик" Халқ-демократик ҳаракатининг раҳбари Баҳодир Хон Туркистон билан суҳбат.  -- Ҳурматли Баҳодир Хон Туркистон, рости, Сизнинг сиёсий қарашларингиз ...

Ўзбекистон 2015 йил 1-чорагида 860.000 тн кўмир қазиб олди

 Ўзбекистонда 2015 йилнинг биринчи чорагида 860 минг тонна кўмир қазиб олинди, бу 2014 йилнинг шу даврига нисбатан 1,5 фоизга кўп демакдир. «Ўзбеккўмир» АЖ 804,5 минг тонна ...