Миллиардга олиб борувчи ғоялар

Миллиардга олиб борувчи ғоялар

Сўнгги пайтларда стартап сўзи қулоғимизга тез-тез чалинмоқда. Стартап ёки стартап компания инглизча сўз бўлиб, йўлга қўймоқ, ишга туширмоқ деган маъноларни англатади. Одатда бундай компаниялар яқин орада ташкил этилган ва ривожланиш ёки салоҳиятга эга бозорларни ўрганиш босқичидадирлар. Мазкур атама кўплаб интернет компанияларига асос солинган доткомлар пайтида оммалашди. Юқори технологиялар соҳасидаги янги лойиҳалар хайтек-стартаплар деб аталади. Стартап атамаси иқтисодиётнинг барча соҳаларига нисбатан қўлланилади. Ахборот технологиялари ва интернет лойиҳалари мисолида стартаплар деб янги пайдо бўлган ёки ташкил этилиши режалаштирилаётган янги компаниялар тушунилади. Мазкур мақолада миллиардлаб даромадга эга бўлган стартапларнинг ташкил этилиш тарихи ва босқичлари таҳлил этилади.

Shasta Ventures компанияси сармоядори Тод Фрэнсис муваффақиятли стартап (бизнес ғоя)лар учун хос бўлган нарсалар ҳақида гапириб берган.

Миллиард доллар даромадга эришган компаниялар ҳақида жуда кўп ёзишади. Аммо улардан баъзиларигина ривожланади.

Shasta Ventures илк даврлардаги инвестицияларга алоҳида эътибор қаратади, шунинг учун илк сармоя раунди (“А” раунд) жуда қиммат бўлган 32 та компанияни ўрганиб чиқдик. Тадқиқотда қиймати 1 миллиард ва ундан ортиқ бўлган (сўнгги сармоя раунди ва фонд бозорларидаги нархини баҳолаш натижалари бўйича) 25 та компания ҳамда миллиард қийматига эга бўладиган 7 та салоҳиятли компания иштирок этган. Биз ҳамкасбим Никхил билан биргаликда турли ҳажмдаги кўплаб стартапларни ўрганиб чиқдик, бунда уларнинг молиялаштирилиш тарихи, фойдаланувчилар сонининг ўсиш динамикаси, компаниянинг ривожланиш суръати, тармоқ эффектлари, ҳуқуқий тўсиқлари, бозор динамикаси ва команда каби омилларга алоҳида аҳамият бердик.

Биз бир неча умумий қирраларни аниқладик, улар кўп жиҳатдан кутилмас томонлар эди.

1. Ғояни қабул қилиш осон кечмаган

Компания қиймати миллиардга етганида унинг бош ғояси ва қимматли таклифи барчага ойдек равшан. Аммо стартапнинг илк кунларида барчаси бошқача.

Таҳлилимизга кўра, кўплаб компаниялар қабул қилиниши осон кечмаган ғояларга асосланган. Қанча инсонлар қора рангдаги машинада юради? Жонли эфирда ким компьютер ўйинини ўйнаётган инсонни томоша қилади? Бегоналар уйидаги диванни ким ижрага олади? Буларнинг барчаси кимга керак?

Airbnb асосчиси Брайан Чески бу ҳақда шундай ёзган:

“Водийга келганимизда ҳеч ким Airbnb учун пул тикиш иштиёқида бўлмаган. Барча буни аҳмоқона ғоя, деб ҳисоблар эди: ҳеч ким бегоналарникида меҳмонда қолишни истамайди – бу жуда ғалати”.

Аён бўлдики, энг муваффақиятли ғоялар бир қарашда ундай кўринмайди. Яъни ғояни керакли масштабга эга бўлмайдигандек, бошқариш мураккаб ёки стартап заминида ётувчи таклиф ғалати бўлиб кўринади. Шунга қарамасдан, муваффаққиятли компаниялар дарҳол яхши натижаларга эришадилар.

2. Рақиб бозорлар

Ақл жиҳатидан олиб қараганда, умуман тегилмаган соҳалардагина муваффақиятга эришиш имконияти кўпроқ, яъни бунинг учун стартап ғояси умуман янги бўлиши керак. Биз амалиётда бу фикрнинг акси амалга ошишини аниқладик. Ўрганилган компанияларнинг кўпчилиги юқори рақобатга эга бўлган соҳаларда ривожланган.

Мисол учун, тезкор хабарларни олайлик. Snapchat ёки WhatsAppга қадар бу соҳада кўплар фаолият олиб боришган, аммо кучли рақобатга қарамай мазкур стартаплар муваффаққиятга эришди. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, тадқиқотимиз давомида миллиард қийматига эга бўлган компаниялар ижтимоий хизматлар ва коммуникация соҳасида жам бўлганини аниқладик.

Яна бир мисол, Uber, Airbnb, Eventbrite ва Instacart фаолият юритувчи бозор сектори. Уларгача ҳам инсонлар таксига буюртма бериш, турар-жой излаб топиш, тадбирларни ташкиллаштириш ва маҳсулотларни харид қилишни уддалашган. Шунга қарамай, фойдаланувчиларга вазифани бажаришнинг янада қулай усулини таклиф этишди.

Бундан шундай хулоса қилиш мумкинки, фойдаланувчилар аллақачон мавжуд бўлган маҳсулот ёки хизматнинг мукаммаллаштирилган вариантини таклиф этишганида хурсанд бўладилар. Яна шуниси маълумки, йирик бир кўринишга келган бозорнинг мавжудлиги мижозларга хизмат кўрсатишнинг янги технологияларини таклиф этиш имконини берган.

3. Истеъмолчилар хулқ-атворига нисбатан янгича ёндошув

Аниқланишича, истеъмолчилар бозорида фаолият юритувчи миллиардга эга бўлган компаниялар одатда янги нарса ихтиро қилмай, мавжуд бўлганларини яхшилайдилар.

 

Nextdoor, Square, Zulily ва бошқа у каби стартаплар истеъмолчиларга вазифанинг янгича ёндашувини таклиф эта олдилар: қўшнилар билан мулоқот, сақлаш, синхронлаш ва ўша давр учун яхши бўлган файлни кўчириб ўтказиш усуллари – USB флешка ёрдамида ёки ўз-ўзига юборилган хат орқали каби. Tumblr эса мазмун атрофида унга қизиққан ҳамжамиятни ярата олди – уларнинг таклифи бошқаларига қараганда шуниси билан фарқланди. Nestда эса яхши лойиҳалаштирилган ва қувватни тежайдиган интернетга уланган термостатни ишлаб чиқишди. Uber транспорт компанияси бизнес моделини қайта таҳлил қилиб фойдаланувчилар учун анча қулай ва ёқимли бўлган таксини тақдим эта олди.

 

4. Тажрибага эга бўлмаган асосчилар

Шуниси жуда ғалатики, бу каби тез тараққий этган компаниялар рули одатда тажрибага эга бўлмаган тадбиркорлар қўлида бўлади.

Қўриб ўтилган компанияларнинг тўртдан уч қисми бизнесда янги бўлган инсонлар томонидан ташкил этилган ва бошқарилган. Уларда танланган соҳа бўйича катта тажриба мавжуд эмас эди, аммо мижозга керакли нарса тўғрисида тушунча ва уни амалга ошириш учун иштиёқ мавжуд эди. Нарсаларга бўлган янгича қараш жуда муҳим. Тажрибага эга инсонлар ўзларига кўпинча “бу мумкин” ва “бу амалга ошмайди” каби чекловлар қўядилар.

5. Даромад олмасдан

Яна бир қизиқ кашфиёт шуки, миллиард миқдоридаги даромадга эришган компанияларнинг катта қисми дастлабки босқичларда ўз фойдаланувчиларидан пул олишмаган. Мисол тариқасида Twitter, Pinterest, Houzz ва Nextdoorни келтиришимиз мумкин. Улар бу босқичда даромад топишга эмас, фойдаланувчилар базасини ташкил этишга ўз эътиборларини қаратганлар. Бозорда мустаҳкамланиб олгач, фойдаланувчилар базасига эга бўлгачгина даромад ҳақида ўйлашни бошлаганлар.

 

Биринчи сармоя раунди пайтига қадар компанияларнинг кўпчилиги даромадга эга бўлмаганига қарамай, улардан кўпчилиги катта даражадаги ўсиш, уларнинг маҳсулоти бозор томонидан қабул қилинганини кўрсатувчи тармоқ эффектини намойиш қилганлар.

Тадқиқот натижалари шуни кўрсатадики, келажакдаги муваффақият камдан-кам ҳоллардагина аниқ намоён бўлади.

Баъзи юқорига олға интилиши керак бўлган стартаплар инқирозга юз тутди, ердан базўр силжиган бошқалари эса ҳаммани лол қолдирди. Бу ерда ҳеч қандай формула ишламайди, кутилган натижалар кўпинча алдамчи бўлади, ҳар бир муваффақият тарихи ўзига хосдир, аммо қонуният мавжуд.

Бизнинг таҳлилимиз улардан бирини аниқлади. Бозорнинг муайян сегменти қанчалик рақобатга эга бўлмасин, агар у йирик бўлса, мижозларга янада яхшироқ таклифларни тақдим эта оладиган бошқа компаниялар топилади ва бунинг орқасидан катта муваффақиятга эришади.

Дарҳақиқат, “барча янги нарсалар – яхшигина унут бўлган эски нарсалардир” . Шундай экан, қайсидир соҳа: маҳсулот ёки хизмат турини янада ривожлантириш бўйича сизда қандайдир ғоя пайдо бўлса, уни амалга оширишга ҳаракат қилиш зарур. Чунки истеъмолчилар ва мижозлар доимо мавжуд маҳсулот ёки хизматнинг янада такомиллашган вариантига эга бўлиш ва ундан фойдаланиш истагида бўладилар. Мана шу фактни доим ҳисобга олиб қўйинг!

xabardor.uz

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Россия: хитойга газ европа нархлари бўйича сотилади

    Россиянинг Хитойга сотадиган газининг ҳар минг кубометри нархи 350-380 доллар атрофида белгиланади. Бу ҳақда, «Газпром»даги манбага асосланиб, «Известия» нашри хабар ...

Фарғоналик табиб жинлар билан гаплаштириш учун бемордан 50 млн сўм талаб қилди

Фарғонада “эскича” ўқиб, дуолар билан даволовчи Учкўприк туманида истиқомат қилувчи Муроджон Қамбаров олдига даво истаб келган фуқарони 25 миллион сўмга чув туширди, деб ...

«аҳмадбой иши» бўйича суд мажлиси бўлиб ўтди

11 нафар жабрланувчининг даъво аризасига кўра, чинозлик Аҳмадбой ва 16 нафар жиноий шеригига нисбатан жиноят ишининг тергов билан якунланган қисмини кўриб чиқиш бўйича очиқ ...