Ўзбекистон матбуот эркинлиги бўйича энг ёмонлар рўйхатида

Ўзбекистон матбуот эркинлиги бўйича энг ёмонлар рўйхатида

Вашингтонда жойлашган “Фридом хаус” ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти дунёда матбуот эркинлиги ҳолати ҳақидаги ҳисоботни эълон қилди. Унда таъкидланишича, дунё аҳолисининг атиги 14 фоизи матбуот эркин бўлган мамлакатларда яшайди.

Шунингдек, 2014 йилда дунё бўйича матбуот эркинлиги билан боғлиқ вазият ёмонлашгани ва сўнгги ўн йилдаги энг қуйи даражага тушгани айтилган.

Бу йилги ҳисобот 199 мамлакатни қамраб олган бўлиб, уларнинг рўйхати “матбуот эркин”, “қисман эркин” ва “эркин эмас” гуруҳларига ажратиб чиқилган. Маълум бўлишича, дунё аҳолисининг 42 фоизи матбуот қисман эркин, 44 фоизи эса эркин бўлмаган мамлакатларда истиқомат қилади.

Рўйхатнинг илк ўнлигини Норвегия, Швеция, Бельгия, Финляндия, Нидерландия, Дания, Люксембург, Андорра, Швейцария ва Лихтенштейн эгаллади.

“Энг ёмонларнинг ёмонлари” сафида, яъни рўйхатнинг охирида Белоруссия, Қрим, Куба, Экваториал Гвинея, Эритрея, Эрон, Шимолий Корея, Сурия, Туркманистон ва Ўзбекистон бор.

Рўйхатда Ўзбекистондан кейин фақатгина Шимолий Кореяни кўриш мумкин.

Қирғизистон (148-ўрин), Тожикистон (179) ва Қозоғистон (185) ҳам матбуоти эркин бўлмаган мамлакатлар сафига қўйилган.

Россия эса матбуот эркинлиги бўйича Эфиопиядан кейинги – 181-ўринни эгаллади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистонда 1321 киши вирус юқтирди

2022 йил 20 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 210899 (+1321) нафарни ташкил этмоқда. Янги касалланиш ҳолатларининг: 41 нафари ...

2030 йилгача ўзбекистонда ўта қашшоқлик шакли бартараф этилади

2030 йилгача Ўзбекистонда ўта қашшоқлик шакли бартараф этилади. Вазирлар Маҳкамасининг "2030 йилгача бўлган даврда барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий мақсад ва вазифаларни ...

Фвв сардоба сув омборидан сув чиқиши бўйича қўшимча маълумот берди

Сардоба тумани Қўрғонтепа аҳоли яшаш пунктига сув кирган. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Сардоба сув омборидан сув чиқиши бўйича бирламчи маълумот берди. Бирламчи ...