Фарзандингиз миллионер бўлиши учун нима ўргатиш лозим?

Фарзандингиз миллионер бўлиши учун нима ўргатиш лозим?

Бахт бойликда дейишга асло шошманг. Ундай эмас, аммо пул кўп ҳолларда керак бўлади. Инвестор, ёзувчи ва блоггер Чарлз Типс миллионер бўлишлари учун фарзандларимизда қайси сифатларни шакллантириш лозимлиги ҳақидаги ўз фикрлари билан ўртоқлашади. 
Уларга имкониятлар ҳақида гапиринг!

Балки улар миллионер бўлишни исташмас? Ахир бой бўлиш ҳаётимиздаги асосий мақсад эмас. Қачон бу ҳақда гапирганимда, мусиқа асбобларини ясашни жудаям севадиган ва кейинроқ шу орқали ўз ишини миллионли бизнесга айлантирган бир болакай ёдимга тушади. Фарзандингизга муҳаббат ҳақида гапириб беринг, уларга нима ёқишини, нима хоҳлашини билиб олинг. Дунё бизга ўзимиз истаган турмуш кечириш имкониятини беради. Давлат орттириш муҳим эмас.

Мактаб асло мажбурий эмас

Агар фарзандингиз оддий бўлишини истасангиз, унга оддий таълим беринг. Менинг тўнғич ўғлим 12 ёшидан ишлашни бошлади ва шу туфайли юқори мактабдан воз кечди. У реклама корпорациясига ишга жойлашди ва уларга фильм ишлашда ёрдам бера бошлади. Бироздан сўнг саёҳатга жўнаб кетди ва бир неча ой майя қабилалари билан истиқомат қилди, у ерда майялар ҳақида китоб ёзган адиба аёл билан ажойиб бир лойиҳа устида ишлади. Сўнгра ҳужжатли фильм ишлаш учун Кубага отланди. Яна бир қанча қизиқарли касблар билан шуғулланди. Уларнинг биронтасини мен сотиб олиб бермадим, чунки бу унинг танлови ва ҳаёти эди!

Уларга ўз касбини севишни ўргатинг!

Бой бўлиш жуда қийин. Бой бўлиб етишиш ҳам. Бу сиздан кўп заҳмат ва оғир меҳнатни талаб этади. Агар сиз фарзандингиз иқтисодий барқарорликка эришишини истасангиз, бу ҳақида унутишларига йўл қўйманг.

Уларни инсонларни севишга ўргатинг!

Бой бўлишнинг ягона воситаси — бошқа инсонларнинг муаммоларини ҳал этишни ўрганиш. Шунда уларнинг ўзи сизга пулларини беришни хоҳлашади. Сиз ўзга кишиларни севишингиз ёки ҳурмат қилишингиз керак, буларни ўз фарзандингизга ўргатинг. Дўстларини муҳокама қилманг, доимо янги танишувларидан хурсанд бўлинг.

Сахий бўлишга ўргатинг!

Кимки кўп олишни хоҳласа, кўп бериши лозим! Бир вақтлар, ўғлим билан офис яқинида сайр қилиб юрардим. Сал нарироқда кўринишидан дайди мусиқачига ўхшаш инсонни учратиб қолдик. У қошиқларда мусиқа чалар ва бу ишни у қадар ёмон қилмасди. Унга яқин бориб, суҳбат қура бошладим. Уни эндигина Сан-Квентин қамоқхонасидан озодликка чиқаришган экан, мен унга буни нишонлаш учун ажойиб баҳона борлигини айтдим. Уни офисимга олиб келганимиздан сўнг ювиниб, тамадди қилиб олди. Унга бир кечага етадиган миқдорда пул бердим. Уйга кетаётганда ўғлимга дайдига берган пулим биз унга бағишлаган вақт олдида ҳеч нарса эмаслигини уқтирдим. Вақт энг катта бойликдир, қачонки сизда уни бошқалар фойдаси учун сарфлаш имконияти туғилса, бу ишни дарҳол бажаринг!

Уларга ёлғон, ўғрилик ва хиёнатни кўрсатинг!

Ўз мисолингизда эмас, албатта! Аммо улар бу дунё алдайдиган, фойдаланадиган ва ўғрилик қиладиган инсонларга тўла эканлигини билишлари керак. Уларга бу ҳақида сўзлаб беринг ва ишонч ҳосил қилишларига имконият беринг. Бошқа чораси йўқ!

Уларни эътибордан четда қолдиринг!

Сиз уларнинг болалигини келажаги туфайли барбод қилишга тайёрмисиз? Мисол излаб узоққа кетиш шарт эмас — ҳақиқатда барча омадли кишилар болалигида жамиятдан четлашиб қолганлардир. Фарзандингиз бундай “қурбонлик”ка арзийдими — қарор қабул қилиш Сиздан! Ва ниҳоят, фарзандингиз муносиб киши бўлиши зарур! Ўйлашимча, мен фарзандингизни одоб-ахлоқ тамойилларини шакллантирадиган энг самарали йўл-йўриқларни ишлаб чиқдим. Хар сафар, мендан қийин вазиятларда уларга танлов ҳақида ёрдам беришларини сўрашганда, ўзлари мустақил жавоб топишларини сўрайман.

Қаттиққўлроқ эканманми? Эҳтимол. Аммо бу уларга мустақил бўлишларига ва уларга зарур маьнавий қадриятлар асосида ўз ҳаётларини қуришга ёрдам беради. Мактаб ва университетлар ҳақида унутинг. Улар фарзандингизни ҳаётга ўргатишмайди! Сиз эса қила оласиз!

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистонда атушлик тадбиркорга нисбатан жиноят иши очилди

1979 йил 14 июнь куни туғилган Рехемаити. Й. “Hushnuda Tikuv Servis” МЧЖ ижрочи директори вазифасида ишлаб келиб, мамлакатимизга матолар олиб келиб сотиш билан шуғулланиб ...

Солиқлар йўқсиллардан эмас, тўқлардан ундирилиши керак

Ўзбекистондаги мавжуд солиқ тизими йўқсиллардан ундирилишга қаратилган. 1999 йилнинг ноябрь ойида Тошкент фонд биржасидан Шаҳрисабз туманидаги чорвачиликка ихтисослашган ...

Эртадан бошлаб пластик картага нақд долларни сотиб олиш мумкин

Ўзбекистондаги тижорат банкларида эртадан, яъни 22 августдан бошлаб пластик картага нақд валютани сотиб олиш имконияти пайдо бўлади. Фақат карта ўша шахснинг ўзиники бўлганда ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400