Шаҳрисабзда Темурий даврига оид тарихий буюмлар топилди

Шаҳрисабзда Темурий даврига оид тарихий буюмлар топилди
Шаҳрисабздаги Тагичинор ва Гулистон маҳаллалари ҳудудидан Темурийлар даврига мансуб сангтарошлик намуналари ҳамда қурилиш ашёлари топилди. Улардан бири ҳозиргача яхши сақланган қабртошдир. Ундаги битиклар ўрганилганда, у Умаршайх Мирзонинг ўғли Саййид Аҳмад Мирзога тегишли эканлиги маълум бўлди.
— Кейинги йилларда Шаҳрисабз шаҳрининг Темурийлар ҳукмронлиги йилларидаги тарихий топографиясини аниқлаш, ўз даврида шаҳар ўтмишида алоҳида аҳамият касб этган шахслар фаолиятини ўрганиш мақсадида қатор археологик тадқиқотлар олиб борилмоқда, — дейди Қашқадарё вилояти ўлкани ўрганиш музейи директори Баҳодир Мамадиев. — Изланишлар шуни кўрсатмоқдаки, ушбу ҳудудда  X-XIV асрларда масжид бўлган. Айни пайтда тарихий ашёларни тадқиқ этиш орқали қимматли маълумотларни қўлга киритаяпмиз.
Маълумот учун: 1996 йилда археологик қазишмалар жараёнида айнан шу ерда X-XIV асрларга оид пишган ғиштлардан терилган йўлак ва кулоллик буюмлари топилган эди.
Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Аҳурамазда

АҲУРАМАЗДА (Ҳурмузд) - жуда  қадим  замонларда  тасаввур  этилган  эзгулик худоси. Аҳурамазда ёруғлик, ободонлик, саломатлик, тинчлик, фаровонлик каби барча  эзгуликларни  ...

Турк хоқонлигидаги суд тизими ва жазолар

Турк хоқонлигининг Олий давлат суди “Ёрғи” деб аталган. Тарихий манбаларга эътибор қаратадиган бўлсак, туркларда қонун чиқарувчи ҳокимият бўлганлигини кўрамиз. Ёрғининг ...

Эврил турон: мустақиллик қаҳрамон. тенгсиз темур юрти (давоми)

                                                                      40 “Мен дунёда Кешдан кўра гўзалроқ яна бир шаҳар борлигига ишонмайман. Унинг марказий кўчаси шунчалар ...