Урушдан сўнг Германия иқтисодининг кучайиши

german-flag-reichstag-monster

Қандай қилиб Германия 80 йил ичида икки марта жаҳон урушларида мағлуб бўлган ҳолда жаҳоннинг энг иқтисодиёти ривожланган давлатларидан бирига айлана олди?

Кейт Хаузер, “Quora” фойдаланувчиси:

“Германияда 30 йилдан буён яшаётган америкалик сифатида таъкидлашим мумкинки, немисларнинг ўзига хос феъл-атвори уларнинг иқтисодий жиҳатдан муваффақиятга эришишларига сабабчи бўлади.

Улар ишни тўғри ташкил этиш учун ўз вақтлари ва кучларини тўғри тақсимлашни анча эрта бошлашади. Улар ўз бизнеслари сермаҳсул бўлиши учун уни самарали бошлашади. Немисларни қисқа муддатли эмас, узоқ муддатли самарадорлик қизиқтиради. Германияда маош даражаси юқори бўлса-да, аксарият немис компаниялари жаҳон миқёсида рақобат қилишга қодир, чунки улар ўта пухталик билан иш олиб боришади.

Бу ерда маорифга катта эътибор қаратилади. Болаларга катта талаблар қўйилади: Япониядаги сингари бу мамлакатда ҳам фарзандларининг мактабда яхши ўқишларини кутишади, агарда уларнинг ўзлаштириши суст бўлса, шу заҳоти репетитор ёллашади.

Улар учун ўзаро келишув муҳим аҳамият касб этади, шу боис қарорлар чиқаришда раҳбарлар билан бирга оддий ходимлар ҳам иштирок этишади. Немис раҳбарлари қўл остидаги ходимларини эришган муваффақияти учун муносиб рағбатлантириш орқали уларнинг меҳнат қилишга бўлган иштиёқларини оширишади. Улар бир-бирлари билан худди ҳамкорлардек муносабатда бўлишади.

Оғир вазиятларда немислар ўз манфаатларини жамият манфаати учун қурбон қилишга тайёр туришади. Улар охир-оқибат бу қурбонликлари жамият келажаги учун хизмат қилишини яхши билишади. Мамлакатда коррупция ва жиноятчилик даражаси паст бўлиб, аксарият мамлакатларнинг бор қуввати мана шу икки иллатга қарши курашишга сарфланади”.

europe-after-ww2

Хусусан, Германия ҳам:

germany-after-ww2

Маршалл режаси ҳам бунда ўз ўрнига эга, лекин у даражада эмас: унинг асосий мақсади бу қитъада сиёсий иттифоқчиларни бирлаштириш эди.

Агарда давлатларда технологиялар ва ташкилотлар сақланиб қолган бўлса, урушдан сўнг тезда ўзларига келиб олишлари мумкин. Бир йил ичида уруш даврида вайрон бўлган завод-фабрикаларни тиклаш мумкин, бироқ буни қандай бажаришни билиш лозим.

Германия эса биларди. ХХ аср бошларида у технологик ривожланган давлат эди”.

Лэит Ишарк, макроинвестор:

“Германия таваккал қилишни яхши кўради, бу ҳақда кўпчилик ёзган. Лекин яна бир қизиқарли ҳолат борки, буни урушда мағлуб бўлган ва “ғолиб-давлатлар”ни таққослаганда кўриш мумкин.

Германия ва Англиянинг маданияти ва маънавий қадриятларини ўзаро таққослаганда жамоавий руҳ, жамоатчилик ҳисси борасида бу икки мамлакат ўртасида катта фарқ борлигини кўрасиз.

Англияда жамият манфаати шахсий манфаатдан устунлиги ҳақида оғиз очсангиз, кинояли жавоб эшитасиз, сизни бу ерда ҳеч ким тушунмайди. Менимча, Германияда бу ғояни нафақат тушунишади, балки унга амал қилишади. Уларнинг футбол жамоаси ғолиб бўлишига кўплаб сабаблар бор, лекин бунинг сабаби, биринчи навбатда, ўйинчилар ўзларини ягона жамоа сифатида ҳис қилишлари, бир бутун бўлиб ҳаракат қилишлари бўлса не ажаб?

Тасаввуримча, агар Англиянинг бошига бирор мусибат тушса ҳеч ким пинагини бузмайди. Тўғри, оғир дамларда халқ ўзининг халқлигини ва қандайдир умумий қадриятлар ҳақида эслаб қолади, лекин ҳозирги кунда бу ғоялар миянинг чуқур қаъридан жой олган.

Инглизларнинг шахсий эркинлик тамойилида яхши жиҳатлари кўп, бироқ бу тамойилдан оғир дамларда қандай наф келиши мумкин? Менимча, жамиятдаги ҳар қандай буюк муваффақият замирида ҳаттоки ўз меҳнати маҳсулини кўришга улгурмайдиган инсонларнинг ҳам маълум бир даражадаги қурбонликлари ётади.

“The Economist” нашрида 1950 йил бошларида Мансур Олсоннинг Европа бўйлаб саёҳати ҳикоя қилинган ва унинг қуйидаги саволи ўртага ташланганди: нима учун Британия зўрға оёққа тураётганида Ғарбий Германия гуллаб-яшанаяпти? Ахир Германия урушда ютқазганди-ку, Британия эса ғолиблардан бири бўлган…

Орадан ўн йил ўтгач, Олсон “Жамоавий ҳаракатлар мантиғи” китобини ёзди. Бу китобда у фуқароларнинг умумий мақсад йўлида бирлашишларини тадқиқ қилди.

Олсоннинг фикрича, оддий фуқаролар ягона мақсад йўлида бирлашсалар, ҳар қандай мақсадга эришиш мумкин. Бунинг исботини у Германия ва Ангия мисолида кўрсатиб берди”.

xabardor.uz

Бўлишинг:

Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400