«Қазақстан Халық Банкі» Forbes рейтингидан жой олди

hakykbank

«Қазақстан Халық Банкі» акциядорлик жамияти Forbes журнали томонидан эълон қилинган дунёнинг энг йирик компаниялари йиллик рейтингидан ўрин олди.

Қозоғистон банки ушбу рўйхатда 1608-поғонани банд қилди. Журналдаги маълумотларга қараганда, унинг тушуми 1.7 млрд, даромади 637 млн, активлари 15.4 млрд, капитализацияси эса 2.1 млрд долларни ташкил қилган.

Эслатиб ўтамиз, Forbes Global 2000 рўйхатининг биринчи ўнлиги Хитой ва АҚШ компанияларидан иборат. Рўйхатни Хитойнинг ICBC компанияси бошқариб бормоқда. Ундан кейинги ўринларни Хитой Қурилиш банки, Хитой Қишлоқ хўжалиги банки, Хитой банки, сўнг АҚШ компаниялари – Berkshire Hathaway, JPMorgan Chase и Exxon Mobil эгаллади. Кучли ўнликка PetroChina, General Electric ва Wells Fargo компаниялари якун ясади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Осиё тараққиёт банки қирғизистонга $ 641 млн ажратади

Осиё тараққиёт банки (ОТБ) Қирғизистонга грант ва қарз кўринишида давлат кафолати остида 641 млн АҚШ доллари ажратади. Бу ҳақда банкнинг 2018-2022 йилларга мўлжалланган ...

Ўзбекистоннинг ташқи қарзи йил бошидан 20 фоизга ўсди

Ўзбекистон ташқи қарзи йил бошидан 20 фоизга ёки 3,4 млрд долларга ошган ҳолда, 2019 йил 1 июль ҳолатига 20,7 млрд долларни ташкил қилди. Ўзбекистон Марказий банки эълон ...

Устюрт газ-кимё мажмуаси қурилиши доирасида 80 млн доллар пора олинган

Бугун, 21 июнь куни Олий Мажлис Сенатининг 20-ялпи мажлиси вақтида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев нефть-газ соҳаси коррупциялашгани тўғрисида ҳам гапирди. «Мустақил ...