Пулни сарфлашдаги 7 хато

man-look-his-money-fly-away

Инсонларнинг деярли кўпчилиги 30 ёшга етганида ўз шахсий маблағлари билан боғлиқ асл ҳақиқатларни тушуна бошлашади. Улар орасида ўтказилган сўровлардан бунинг асосий 7 та сабаби маълум бўлди. Марҳамат, оиладаги иқтисодий камчиликларга нималар туртки бўлиши ҳақида ўйлаб кўринг.

30 ёшгача одамлар ўз касбий фаолият ва оилавий режаларини амалга ошира бошлашади. Кимдир бу саёҳат қилишни бошласа, яна кимдир уй-жой, янги автомобиль сотиб ола бошлайди. Фарзандлари, оиласи учун нималардир қилишни истайди? Энг муҳими буларнинг барчаси иқтисодий имкониятларга бориб тарқалади. Албатта, тўғри ва нотўғри ишларни қилиш, инсонга хос одат. Умиримиз давомида қилган хатоларимизнинг барчаси бизни ўнгланишга, яна ўрнимиздан туриб, олға ҳаракат қилишга ва такрор яна ўша хатоларни қилмасликка ўргатади. Бермоқчи бўлган тавсияларимизни ўқиганлар балки ҳали ўттиз ёшга кирмагандир, шундай экан бу маслаҳатлар, айни вақтида.

Фарзандлар учун жуда кўп кийим–кечак олманг!

Менимча бу хатони жуда кўп ота-оналар қилади. Тўғри, улар болаларини чиройли кўринишини исташади, аммо ўз ёшига мос кичик кўйлаклар, оёқ-кийимлар ва кўпга бормайдиган ўйинчоқ машиналар, бунга қанча пул кетишини бир тасаввур қилиб кўринг. Яхшиси энг зарурларини харид қилинг, қолган маблағларни улар улғайганда сарфлаганингиз маъқул.

Иқтисодий жиҳатдан тайёр бўлмай туриб оила қурманг!

Албатта, пул – муҳаббат деган самимий туйғу олдида унчалик муҳим роль ўйнамас, аммо тан олиш керакки, оилага бош бўлар экансиз, бу борада, албатта, иқтисодий муносабатларни ҳисобга олишингиз керак. Кўп ҳолларда турмуш ўртоғингиз билан бўладиган айрим муаммоларнинг деярли кўпи айнан маблағга бориб тақалиши барчага маълум. Шундай экан оила қуришдан олдин бу борада аниқ мақсадли режа тузиб олганингиз маъқул.

Сизнинг қарз ва қўшимча кредит тўловларингиз бор!

“Бир ўзим бўлганимда аллақачон кредитни узган бўлар эдим”, “Бизни фарзандларимиз бор, шунинг учун ҳали ҳам қарзларни узолмадим” каби баҳоналарни қилманг. Чунки ҳаётда ҳам яхши, ҳам ёмон вазиятлар бўлиши табиий ҳол. Охири йўқ иқтисодий келишувларга рози бўлманг. Кредитларни имкониятингизга қараб олинг. Ёшингиз ўтгани сари вазият ва имкониятлар ҳам ўзгариши унутманг.

Бошқалардан кўра “ёмон яшамаслик”ка жуда кўп ҳаракат қилманг!

Керакли буюмларни топаётган маблағ ва ҳаражатларингизга қараб сотиб олинг. Балки бошқалардан кўра кичикроқ телевизор, оддийроқ машина, унча қиммат бўлмаган телефон ишлатинг, зеро бош оғриғи ва қўрқинчли ўйловлар сизни безовта қилмайди. Барча нарсаларга аста-аста эришинг. Қимматли буюмларга ўч бўлманг.

Нафақа ҳақида ҳозирдан ўйланг!

Албатта, ҳали ёш бўлсам, нафақа ҳақида ўйлашга ҳали жуда эрта, деб ўйлашингиз мумкин. Аммо, келажак учун олдиндан қилинган хайрли тайёргарликнинг ҳеч зарари йўқ. Ишларингизни, маошларингизни шундай режалаштирингки, келажакда оладиган нафақа пулингиз сизни ҳар томонлама қониқтирсин.

Даромадларни режалаштиринг!

Ота-оналаримиз умр бўйи битта ишда ишлаб, ўша ишдан нафақага чиқишган. Аммо ҳозир бунақа йўл тутадиган замон эмас. Шундай экан, ишдан ташқари қўшича даромадли ишларни бажаришдан қочманг. Қўшимча маблағ режаларингизни тезроқ амалга оширишга, бундан ташқари кутилмаган вазиятларда сизга ёрдам бериши аниқ.

Соғлиғингизга эътиборли бўлинг!

Йиллар ўтгани сари соғлиғимиз ҳеч қачон яхшиланмайди. Кексайиш ҳар бир инсоннинг тақдирида бор. Аммо ҳаста бўлиб, дори-дармон, шифохонама шифохона қатнаб, бекорга пул сарфлашни истамасангиз, ҳозирданоқ ўз соғлиғингизга жавобгар эканлигингизни ҳис этинг ва доимий спорт билан шуғулланинг, жисмоний имкониятларингизни меъёрда сақлаб туринг. Ана шунда соғлом бўласиз, соғлиғингизни йўқотиб, ортиқча маблағ сарфлашингизга ҳожат қолмайди.

biznestrener.uz

Бўлишинг:

Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400