Ўзбекистон, Қозоғистон ва Буюк Ипак йўли

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Буюк Ипак йўлиҚозоғистондаги “Жанубий Қозоғистон” газетасида қуйидаги мақола чоп этилди. Ундаги фикр, аслини олганда “Буюк Ипай йўли” нинг келажагини белгилаши мумкин бўлган ташаббус ҳақида кетмоқда. Унга Ўзбекистон ҳукумати қандай қарайди? Евроосиёда шаклланаётган янги воқеликда Ислом Каримов ҳукумати томошабин бўлиб қоладими ёки ушбу воқеликни шакллантиришда бевосита иштирок этадими?

Амир Темур ва Буюк Ипай йўли

Х XVI асрларда Марказий Осиёдаги барча сиёсий жараёнларда Хитойни Европа билан боғловчи йўл атрофидаги тортишувлар катта аҳамиятга эга бўлган дейиш мумкин. У вақтда карвонлар асосан икки йўл орқали (Шимолий йўл Хитой – Еттисув (ҳозирги Алмати вилояти) – Сайрам – Сирдарёбўйи шаҳарлари – Каспийнинг шимолий соҳили – Қора денгиз Жанубий йўл Хитой -. Фарғона – Хўжанд – Самарқанд – Хуросон – Эрон – Ўрта Ер денгизи портлари) сафар қилишарди. Узоқ вақт шимолий йўлни ўз назоратида тутган чингизийлар Амир Темурнинг фаол жанговар ҳаракатлари натижасида мағлуб бўлдилар. Ғарбга қилинган юришлар Амир Темурнинг Ўрта Ер денгизидан Уйғуристонгача ҳудудда ҳокимиятини барқарор қилди. Қатъий интизом эса савдогарлар учун жанубий йўлни шимолийсидан афзалроқ қилиб қўйди. Натижада, қисқа муддатда “Самарқанд сайқали рўйи замин аст” бўлди.

Бугунги шимолий йўл ривожи

Бугунги кунда тарих такрорланмоқда. Чингизхоннинг ўғли Жўжихон авлоди яратган Қозоқ хонлиги вориси сифатида тарихини белгилаган Қозоғистон Хитой, Россия, Эроннинг бевосита ёрдами билан шимолий йўлни тиклашда давом этмоқда. Тарихда Тошкент, Жиззахни маҳсулот билан таъминлаб келган Сайрам ўрнини эгаллаган Шимкент шаҳридан Тошкентнинг ёнгинасидаги (10 км) Сариоғочгача замонавий типдаги йўл қурилиши давом этмоқда. У битса атиги 40 минутда Сариоғочга етиб бориш имкони туғилади. Сариоғочда аэропорт қурилмоқда. Пахтага кон Пахтаорол туманига ҳам Ўзбекистон чегарасини босиб ўтмайдиган равон йўллар қурилмоқда. Шимкент шаҳрида эса пахтани қайта ишлаш бўйича йирик корхоналар қурилмоқда. Саноатлаштириш дастурига кўра жорий беш йилликда Қозоғистонда етиштирилган (ва Ўзбекистоннинг ёндашган ҳудудларидан ўғирлаб олиб чиқилган) пахтанинг 80 фоизи ип-газламага айлантирилиши кутилмоқда.

Қозоғистон: Савдодан саноатга

Яқингача Қозоғистон асосан нефть ва бошқа хом-ашё маҳсулотлари экспорти билан машғул эди. 2008 йил кризисидан сўнг ишлаб чиқаришни ривожлантиришга ​​қаратилган махсус беш йиллик дастурлар тузилди. Миллий жамғарма ҳисобидан катта-кичик корхоналар қурилиши молиялаштирила бошлади. Айниқса, долларнинг қиймати кескин кўтарилиши оқибатида маҳаллий маҳсулотлар ишлаб чиқариш анча ошди. Шу кунларда ҳатто Ўзбекистондан маҳсулот импорт қилаётган қатор ташкилотлар ҳам маҳсулотни ўзида чиқаришга ​​интилмоқда. Саноатнинг ривожига тўсқинлик қилаётган асосий омил – малакали мутахассислар етишмаслиги муаммоси яқин хориждан усталарни жалб этиш ҳисобига бартараф этилмоқда. Аммо айни вақтда мамлакат бўйлаб касб-ҳунар билим юртлари, олий ўқув юртларида ишлаб чиқариш учун зарур мутахассислар етиштиришга ​​катта эътибор берилмоқда.

Ўзбекистон қандай жавоб бера олади?

Жаҳон савдо тизимига кириб олишга эришган, бағрида катта, ўрта, кичик бизнесни ривожлантираётган Қозоғистоннинг географик жойлашуви ҳам фойдасига ўйнамоқда. Унинг маҳсулотлари жаҳон уммони орқали сотилиши учун биттагина мамлакат чегарасини босиб ўтади. Тинч океанига Хитой, Ҳинд океанига Эрон, Қора денгизга Россия орқали чиқа олади. Бунинг устига Қозоғистон атрофидаги барча мамлакатлар билан дўстлик алоқаларини ўрнатган, Россия, Қирғизистонга ички шахс гувоҳномаси билан, Ўзбекистон, Озарбайжон, Туркияга паспорт билан чиқиш имконини яратган. Эрон ва Хитой билан ҳам қандайдир муносабатлар боғлашни истаган қозоғистонликлар атиги 1-2 кунда енгиллатилган шартлар асосида виза олишади. Уларнинг хорижлик ҳамкорлари ҳам айни шаклда фаолият юритишади. Бу эса Қозоғистон бизнесининг имкониятларини янада кенгайтиради.

Маҳсулот ишлаб чиқарувчининг экспорт қилиш имкониятлари нафақат чекланади – ҳатто рағбатлантирилади. Оддий деҳқоннинг ҳам маҳсулотини сотиш учун Россия ёки Бишкекда бориш имкони мавжуд.

Ўзбекистон эса қайси томонга ҳаракат қилса ҳам жаҳон океанигача камида икки чегарани босиб ўтиши лозим. Осмонга устуни йўқ одамнинг чегарадош Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Афғонистон билан савдо қилиш имкони йўқ даражада. Деҳқонлар маҳсулоти уруғлигини оқламаса ҳам ташқарига олиб чиқиш имконига эга эмас. Ёпиқ мамлакатнинг маҳсулоти чегарадан етгунича бир неча қўллардан ўтади.

Аммо шундай оғир шароитда ҳам Ўзбекистон учун муваффақиятли иш юритиш имкони бор. Аввало объектив имкониятларни кўриб чиқайлик.

Ўзбекистоннинг қиши Қозоғистонникига нисбатан анча юмшоқ. Бу ҳам бозор шароитида анча устунлик беради. Масалан, -40 даражада ишлай оладиган станоклар қўйиш шарт эмас.

Мамлакат ҳудуди анча кичик, бу эса ҳар қандай маҳсулот ишлаб чиқарган тақдирда ҳам транспорт харажатларини анча камайтиради.

Ўзбекистондаги каби меҳнаткаш, ижодий фикрловчи халқ дунёда кам топилади. Аҳоли энг камида 2 жуда кўп қисми 3-4 – Тошкентда ўзбек, рус, инглиз, жанубда: тожик тилида ҳам, гапира олади.

Самарқанд, Бухоро, Қўқон, Хива каби брендлар дунёга танилган.

Энг муҳими, ўзбекларнинг мутлақ кўп қисми ўз ватанини севади, йигирма йиллаб хорижда ишлаб юрса ҳам, охир-оқибат юртига қайтишга ҳаракат қилади.

Аммо бу имкониятларнинг ҳаммасидан тўлақонли фойдалана олиш, Марказий Осиё, келажакда жаҳон бозорини олиш учун тадбиркорларда келажакка ишонч зарур. Яъни: эртага бизнесингни босиб олмасликларига; зўравонлик қилган МХХ ёки милисанинг жазоланиши ва зарарнинг қопланишига; энг яхши ер участкалари телефон қўнғироғи орқали тақсимланмаслигига; пластикдаги пулни истаган вақтда нақдга айлантиришнинг фантазия эмаслигига; ноқонуний талаби туфайли зарар кўрилганида ҳокимни судга бериш ва товон тўлатиш мумкинлигига … Шундагина Поп – Ангрен темир йщли орқали маҳсулотларимиз Тошкент, Тошкентдан Қозоғистон ва бутун дунёга тарала бошлайди. Деҳқоннинг ҳам, ҳунарманднинг ҳам, савдогарнинг ҳам косаси оқаради.

Афсуски, юқоридаги шартларнинг бирортасини Каримовнинг даврида амалга ошириш имконсиз. Демакки, ўртадаги тафовут кенгайишдадавом этади. Энг камида, ҳокимиятни халқ ва худо олдида масъулиятни тушунган одам ўз қўлига олгунича.

Қозоғистондаги “Жанубий Қозоғистон” газетасида чоп этилган мақола.

Шимкент шаҳри – Шимкент агломерацияси

Мутахассислар Ақтўбе ва Шимкент атрофида истиқболли агломерациялар шаклланишини башорат қилишганди. Жадал ривожланаётган ушбу шаҳарларнинг мамлакатимиз келгуси тараққиётида катта рол ўйнаши аниқ. Зеро, Шимкент ва унинг атрофидаги туманларда 2030 йилга бориб 2,4 миллион аҳоли истиқомат қилиши кутилмоқда. Жаҳон банкининг вакиллари Шаолян Ванг ва Стив Бужс раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ мазкур демографик жараённинг стратегик ва ташкилий жиҳатдан давлат ва жамият учун мақбул шаклда кечиши учун яратилаётган режа муаллифлари. 14 июнь куни Шимкент шаҳар ҳокимлигида шаҳар ҳокими Ғ. Абдирахимов раислигида, ишчи гуруҳ раҳбарлари, шаҳар ва туман ҳокимликлари, вилоят бўлим ва бошқармалари етакчилари иштирокида ўтган йиғилишда Шимкент агломерациясини ривожлантириш масаласи муҳокама қилинди.

 Бугунги кунда Арис шаҳри, Сайрам, Байдибек, Ўрдабоши, Қазиғурт, Тўлебий ва Тулкибош туманларининг Шимкент билан алоқалари тобора жадаллашаётгани кузатилмоқда. Оддий бир мисол: юқорида таъкидланган шаҳар ва туманлар аҳолисининг 5-15 фоизи Шимкент шаҳрида меҳнат қилмоқда. Шимкент аҳолисининг катта қисми дам олиш кунлари шаҳар яқинидаги туманларга чиқиб кетаётгани кузатилмоқда. Вилоят маркази атрофидаги қишлоқ хўжалиги корхоналарининг кўпчилиги шаҳар эҳтиёжи учун маҳсулот етказиб бериш билан банд. Шимкент теварагидаги кўплаб аҳоли манзиллари учун маданий-маърифий марказ сифатида ҳам жозибадор. Келажакда эса бундай алоқаларнинг янада кенгайиши кутилмоқда.

Сариоғоч йўлининг таъмирдан чиқиши ушбу туман билан ҳам алоқаларнинг мустаҳкамланишига олиб келади. Қозоғистоннинг энг машҳур истироҳат масканлари жойлашган туманнинг агломерацияда ўз ўрни бўлиши шубҳасиз.

Шаҳар ҳокимлиги мазкур истиқбол учун қатор тадбирларни амалга оширмоқда. Жумладан, йўлларни кенгайтириш, инфратузилмани янгилаш, экологик вазиятни яхшилаш, бунинг учун баъзи корхоналарни шаҳар ташқарисига чиқариш масалалари муҳокама этилмоқда. Ва ушбу минтақанинг туристик имкониятларини ошириш ҳам долзарблигича қолмоқда.

Жаҳон банки ишчи гуруҳи етакчиси Шаолян Вангнинг таъбири билан айтганда “Ипак йўли жавоҳири” бўлган, Хитой, Европа ва Яқин Шарққа бориладиган йўллар чорраҳасидаги Шимкентнинг миллионлаб сайёҳларни қабул қилиши учун ҳамма нарса бор.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

“подвалда чиқаётган бургалар ёш чақалоқларни таламоқда”

  ​ "Тошкент шаҳри Учтепа туман Санитар-эпидемиалогия бўлимидан шикоят қилмоқчиман. Учтепа туманининг 13-даҳасидаги 6-уйда бир жиддий муаммо бор. Подвалда чиқаётган ...

Би-би-си меҳмони – ўзбекистон иқтисодиёти бўйича эксперт шермуҳаммад абдуллазода

Шермуҳаммад Абдуллазода Ўзбекистонда солиқ ва молия соҳалари бўйича узоқ йиллар ишлаган. Шермуҳаммад Абдуллазода 1966 йилда Самарқанд шаҳрида туғилган. Ўрта мактабни олтин ...

“трансформаторни таъмирлаш учун электросет маҳалламиздан ёрдам сўрамоқда”

  "Хоразм вилояти Урганч тумани Чаккашоликор туманидан сизларга ёзмоқдаман. Шу қишлоқда 6 ойдан бери ишга тушира олинмаётган трансформатор ҳакида ёзаман. Бу ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400