Она-бола ҳаёти сақланиб қолинди

 

                                                                       

Сўнгги йилларда юртимизда ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари кўпаймоқда. Бундай кўргуликларнинг илдизи текширилганда унга ишсизлик, моддий етишмовчилик, турли-туман хиёнатлар каби унсурлар сабаб бўлаётгани ойдинлашмоқда. Баҳорнинг илк кунларида, мовий осмон узра қуёш ўз тафтини соча бошлаган фарахбахш дамларда, аниқроғи, 3 март куни Қўштепа туманида рўй берган нохушликларга ҳам эҳтимол юқорида тилга олганимиздек иқтисодий, ижтимоий, маиший муаммолар сабаб бўлгандир.

 3 март куни Қўштепа туман ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар кенгаши раисаси Муҳаббат Мўйдинова Дўрмон қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудидан оқиб ўтувчи Катта Фарғона каналининг ўнг томонида бир аёл қўлида вояга етмаган фарзанди билан хомуш аҳволда ўтирганини кўриб қолиб, зудлик билан туман ИИБ ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўлинмаси бошлиғи майор Давлат Даминовга телефон қилади. Ушбу хабардан воқиф бўлган майор зудлик билан айтилган жойга етиб келган чоғда канал қирғоғида ўтирган аёл ўзини қўлидаги фарзанди билан бирга каналга ташлаб юборади. Шу пайт воқеани кўрган йўловчилар — Қўштепа тумани Лангар қишлоқ фуқаролар йиғинида яшовчи Абдуҳамид Ғуломов ва Азизжон Бўтаевлар уларни қутқариш учун ўзларини сувга ташлайди. Майор Д. Даминов ҳам ўзини сувга ташлаб, учовлон чўкиб кетаётган аёлни ва унинг фарзандини қутқаришга муваффақ бўлади. Сўнгра майор Д. Даминов аёл ва унинг фарзандига биринчи тиббий ёрдам кўрсатиб, хизмат автомашинасида Қўштепа тумани Лангар қишлоғида жойлашган шифохонага олиб боради.

Шу тариқа, ички ишлар ходими ва фуқароларнинг хушёрлиги туфайли 1994 йилда туғилган аёл ва унинг 2 яшар фарзанди ҳаёти сақланиб қолинади. Айни кунларда мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговолди суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда, дея ayol.uz сайти ИИВ матбуот хизмати манбасига таянган ҳолда хабар тарқатган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Андижон шаҳридаги уйлардан бирида катта ёнғин чиқди

Бугун, 15 июнь куни соат 10ларда Андижон шаҳри «Ёйилма» МФЙ ҳудудида жойлашган 4 қаватли 1-уйда ёнғин ҳодисаси рўй берганлиги ҳақида “Кун.уз” сайти ёзмоқда. Олов асосан ...

Тожик қўшиқчиси роҳинжа болалари ҳақида куйлади

"Онасининг кўкрагида сут ўрнига қон эканлигини билмас". (more…)

Избоскандаги бу поезд йўлини ҳар куни юзлаб одамлар кесиб ўтади, кесиб ўтишга мажбур

2018 йил 18 июль куни эрталаб Андижон вилоятининг Избоскан тумани ҳудудидан ўтувчи «Пойтуғ» – «Андижон 2» темир йўли оралиғида Избоскан туман Иттифоқ маҳалласида яшовчи М.Ф. ...