Ўзбекистонлик 753 нафар хотин-қизлар Туркияга келин бўлди

Замона зайлими ёки юртимизни забт этган иқтисодий қийинчиликлар сабаблими, севги-муҳаббат тафтими ёки фаровон ҳаётга, ўзимизга нисбатан тўкин-сочин, бадавлат давлатда яшашга иштиёқмандлик ёинки ошуфталик боисими, ҳар не бўлган тақдирда ҳам ўзбек хотин-қизларининг чет элларга, жумладан, Туркия, Корея, Россия ва бошқа ривожланган давлатларга турмушга чиқиш ҳолатлари кейинги йилларда кўпайгани айни ҳақиқат.  

Туркия Статистика идораси маълумотига қараганда, ўтган 2016 йилда Туркияга 753 нафар ўзбекистонлик аёллар келин бўлган. Туркияга келин бўлган хорижликларнинг энг кўпи, яъни 6495 нафари сурияликлардир. Экспертлар буни Суриянинг Туркия билан қўшни экани, қолаверса, Туркияда бир неча миллион суриялик қочоқлар яшаётгани билан изоҳламоқдалар.

Hilol.uz.сайти тарқатган хабарга кўра, чет эллардан келин бўлиб тушган 22583 нафар келинлар рўйхатининг илк ўнталигида Германия (2644), Озарбайжон (2170), Россия (1445), Украина (1097), Қирғизистон (638), Грузия (595), Болгария (530) ва Қозоғистон (438) фуқаролари ҳам бор.

Сўнгги йилларда Кореяга турмушга чиқаётган ўзбекистонлик ҳотин-қизлар сони ошиб бораётгани ҳам сир эмас. Мамлакатимизда чоп этилаётган бир қатор реклама газеталарида бу ҳақида мунтазам рекламалар бериб борилаётгани Кореяга турмушга чиқувчилар сонини янада оширишга сезиларли даражада таъсир ўтказмоқда. Хулласи калом, бугунга келиб, остонадан унчалик узоқлашишни хуш кўрмаган момоларимизнинг удумига дарз кетаётир. Бизнинг назаримизда, иқтисодиётимизни ўнгламасдан, изга туширмасдан туриб, бу жараёнга барҳам бериш қийинлигича қолаверади.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Мибга ишга киритишни ваъда қилган миб ходими қўлга олинди

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Жомбой туман бўлими энергия ресурслари ва сувдан фойдаланиш тартибини назорат қилиш шўъбаси давлат ...

Газ ва электрдан қарзи борлар бундан буён прокуратура олдида жавоб беради (видео)

  Истеъмолчилардан табиий газ ва электр қуввати учун қарзни ундириш билан, президент Мирзиёев имзолаган фармонга биноан, бундан буён Ўзбекистон Республикаси Бош ...

Нодир тўрақуловнинг қудасига қарашли яна бир метан газ қуйиш шохобчаси сотувга қўйилди

Ўзбекистон Ҳарбий судининг тегишли ҳукмига кўра, собиқ МХХ ходими Нодир Тўрақулов ва унинг қудаси Эркин Норқобилов томонидан жиноий фаолиятидан олинган даромадларни ...