Тошкент вилоятида фермер ўзини боқиб келган сўнгги парча ерини ҳам бой бермоқда

 


Тошкент вилоятининг қатор туманида йиллар давомида кунгабоқар экиб¸ ундан келган даромад воситасида давлат юклаган ғалла ва пахта режасини амаллаб “оқлаб” келган фермерлар бу йил ҳокимият босими янада кучайганини айтмоқда.

Норасмий келишув бузилди

Озодлик суҳбатлашган деҳқонлар изоҳича¸ давлат билан шартномада белгиланган ғалла ва пахта экиб фақат зарар кўргани боис¸ ҳар бир фермер ижарага берилган ерининг муайян қисмига шартномада кўрсатилмаган экин экиб¸ шундан келган даромад ҳисобига оиласини боқиб келган.

“Дейлик¸ менда 100 гектар ерим бор. Шартнома бўйича¸ 50 гектарига пахта¸ 50 гектарига буғдой экишим керак. Шунча ердан фалон тонна пахта¸ фалонча буғдой давлатга топширишим керак. Лекин 100 гектар ернинг ярмига сув чиқмаслиги¸ унга на пахта¸ на буғдой экиб¸ ҳосил ололмаслигимни ҳокимиятдагилар жуда яхши билади. Шунинг учун¸ бу ернинг бир қисми¸ 3-5 гектарига бозорбоп экин¸ дейлик¸ писта (кунгабоқар) экиб¸ ундан тушган даромад билан пахта ва буғдой режасини ë нақд пул бериб¸ ë бозордан сотиб олиб¸ бажариб келганман. Бу йил фермерни боқиб келган ана шу бир парча ерни ҳам қаттиқ назоратга олишаяпти. Писта эксанг¸ буздириб ташлайман¸ деб қўрқитаяпти”¸ дейди Озодлик билан суҳбатда Тошкент вилоятининг йиллардан бери кунгабоқар экиб келинган туманларидан биридаги фермер.

Суҳбатдошга кўра¸ йиллардан бери фермернинг нима ҳисобига режани бажариб¸ қайси даромад билан оиласини боқишни уддалаëтганини билган ҳокимиятдагилар¸ ëзилмаган келишувга кўра¸ бундай вазиятга кўз юмиб келганлар.

“Улар йил охирида биздан режа сўрарди¸ амаллаб бажарсак¸ қолгани билан унча иши йўқ эди. Бу йил пистага тақиқ қўйишди. Кимдир¸ шуниям ўз монополиясига айлантирмоқчи¸ шекилли. Бир ой ичида экин экиш керак¸ лекин ҳозирча нима қилишни билмай¸ бошим қотиб ўтирибман”¸ дейди тошкентлик фермерлардан бири.

“Сиëсат ўзгарди!”

Тошкент вилоятининг икки тумани ҳокимлиги вакиллари¸ қолаверса¸ вилоят ҳокимлигининг қишлоқ хўжалигига масъул хизматчиси¸ вилоятда кунгабоқар экишга тақиқ йўқлигини билдирди.

Айни пайтда улар¸ фермернинг ижара ерига давлат билан шартномада кўзда тутилмаган экин экишга ҳаққи йўқлигини таъкидлади.

“Размешениегакиритилмаган қанақа экин бўлса¸ бузиб ташлашга ҳаққимиз бор. Бу йил қишлоқ хўжалик сиëсатида ўзгариш бўлаяпти. Тошкент вилоятидаги пахта¸ ғалла ерлари қисқариб¸ улар полиз-сабзавот¸ боғдорчиликка ажратилди. Мойли экинлик дейиладиган кунгабоқарга ҳам берилган ерлар бор. Агар размешениеда кунгабоқар дейилмаган бўлса¸ унда экишга ҳаққи йўқ”¸ деди вилоят мутасаддиларидан бири.

Бу расмий¸ фермерларнинг озгина бўлса ҳам даромад қилиш учун тақсимот ва шартномада кўрсатилмаган экинни экиб келгани ва бунга ҳокимият тушуниш билан ëндашганини тан олди.

“Олдинлари шунақа эди. Бу йил бошқача бўлаяпти. Марҳамат¸ ерга кунгабоқар экаман¸ деб расмийлаштирсин-да¸ экаверсин. Лекин полиз ëки ғалла экаман¸ деган мажбуриятни олган бўлса¸ шунга амал қилсин”¸ деди Тошкент вилояти ҳокимлиги расмийси.

Президент Мирзиëевга мурожаат

Озодлик суҳбатлашган тошкентлик фермерлар¸ ўз ерларига нима экишни мажбуран белгиловчи ҳокимлик вакиллари¸ фермерга истаган экини¸ хусусан¸ кунгабоқар экишга мутлақ рухсат бермаслигини айтади.

“Бунақа рухсатни ҳеч ким бермайди. Чунки ҳукумат Ўзбекистондаги қанча ерга нима экилишини¸ қанча ҳосил олиш кераклигини энг тепадагилар¸ ҳатто президентнинг ўзи белгилайди. Шунинг учун биз шахсан Шавкат Мирзиëевга мурожаат қилмоқчимиз. У киши 13 йил Бош вазир сифатида қишлоқ хўжалигини бошқарди¸ фермернинг ҳамма дарди-муаммосини ичдан билади. Олдинлари у киши Каримов сиëсатини бажарган бўлса¸ энди бу сиëсатни ўзлари белгилайдилар. Биз фермерлар олган еримизнинг қайсидир қисмига нима экишни ўзимиз белгилаш эркинлиги берилишини истаймиз. Албатта¸ бозорни тўлдириш керак¸ экспортга нимадир чиқариш керак¸ шунинг учун давлат бутунлай аралашмасин¸ демаймиз. Лекин¸ бизга ҳам озгина ер¸ озгина эрк берилсин¸ биз ҳам бола-чақамизни қўрқмасдан боқайлик. Фермер ўзини боқа олмаса¸ халқни қандай боқади?” деди Озодлик орқали президент Шавкат Мирзиëевга мурожаат қилган тошкентлик фермер.

Тошкентлик айрим фермерлар¸ вилоят ва туман ҳокимлигидагиларни “қишлоқ хўжалик сиëсати ўзгарди¸ кескинлашди” деган баҳона билан¸ кунгабоқарчиликни ҳам монополияга айлантириш манфаатини кўзлаëтганини айтади.

“Кунгабоқарга ички бозорда ҳам талаб яхши¸ бу ëқда Афғонистон¸ Тожикистон оламан деб турипти. Булар пистани фақат ўзлари экиб¸ бозорни ўзлари эгаллаш ниятида”¸ деган иддаони илгари сурди айрим фермерлар.

Айтилишича¸ кунгабоқар Ўзбекистонда¸ асосан¸ Тошкент¸ Жиззах¸ Самарқанд ва Сурхондарë вилоятида экилади.

Очиқ расмий манбалардан олинган маълумотга кўра¸ Ўзбекистон президентининг 2011 йил 31 октябрда қабул қилинган “2012–2015 йилларда республика озиқ-овқат саноатини бошқаришни ташкил этишни янада такомиллаштириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ мазкур йилалр ичида мамлакатда 35 минг гектардан зиёд майдонда такрорий кунгабоқар етиштириш белгиланган.

2016-2017 йилларда республика кўламида кунгабоқар экиш учун қанча ер ажратилгани ва ундан қанча ҳосил олиш режаланганига оид расмий маълумот йўқ.

Агар сиз ҳам кунгабоқарчилик қилиб келаëтган фермерлардан бўлсангиз¸ бу соҳага оид вазиятга ойдинлик киритувчи маълумотларни Озодлик билан ўртоқлашишингиз мумкин. Бунинг учун Telegram, WhatsApp, Facebook ва Одноклассники тармоғидаги саҳифамизга хат-хабар йўллашингиз мумкин.

http://www.ozodlik.org/a/paxta-galla-qishloq-xojalik-shavkat-mirziyoyev-toshviloyat/28384556.html

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Вилоятларда гўшт нархи белгиланганидан наф бўлдими?

Рўзғор учун энг керакли маҳсулот – гўшт нархи кескин ошгач, барча мутасаддилар муаммони ҳал қилишга ўз услубида киришдилар. Вилоят ва туман ҳокимлари ҳудудидаги аҳолига гўшт ...

«аҳмадбой» иши бўйича яна бир жиноят иши судда кўриб чиқилмоқда

Жиноят ишлари бўйича Қуйичирчиқ туман суди биносида судланувчилар А. Турсунбоев ва бошқаларга (судланувчиларнинг умумий сони — 16) нисбатан жиноят ишининг тергов билан ...

Солиқлар йўқсиллардан эмас, тўқлардан ундирилиши керак

Ўзбекистондаги мавжуд солиқ тизими йўқсиллардан ундирилишга қаратилган. 1999 йилнинг ноябрь ойида Тошкент фонд биржасидан Шаҳрисабз туманидаги чорвачиликка ихтисослашган ...