“Биз қачонгача топган мардикор пулимизга шам сотиб оламиз? “

 

​”Мен Фарғона вилояти Бувайда туманида яшайман. Бизда свет аввал фақат қаҳратон қишда ўчар эди. Совуқда совқотиб, ҳам маънан, ҳам жисмонан, ҳам руҳан азоб чекиб яшар эдик. Энди эса баҳор келди, лекин светсиз келди негадир. Биз қачон зулматдан зиёга чиқамиз? Биз қачон инсонлар каби ҳаёт кечирамиз? Биз қачонгача топган мардикор пулимизга шам сотиб оламиз? Бизнинг қария ота-онамиз қуёш нурида қандай юради, қандай таҳорат қилади, қандай?

Совуқда на светимиз бор, на газимиз. Лекин 150 минг сўм пулингиз бўлса, ўтин сотиб оласиз. Бир юк машина ўтин 3 миллион сўмга айланмоқда. Лекин пулни қаердан олайлик? Иш-жой қаерда? Бу пулни ким олади? Албатта¸ оддий халқнинг хаққини еб, қорнини семиртириб юрганларда. Нега Андижон, Фарғона, Тошкент ва умуман шаҳар марказларида яшайдиган аҳолига етган свет ва газ, айнан вилоят қишлоқларига келганда, тугаб қолади? Нега свет Ўзбекистон Республикасининг ҳамма жойида бир хил ўчмайди? Ахир ватанимиз битта, президентимиз битта, ҳатто паспортимиз бир хил, лекин нега тенглик йўқ, нега? Нега туман ва қишлоқлар шам ёруғида, совуқда қақшаб ва касалванд бўлиб умр ўтказади? Шаҳарда эса аксинча.

Қонунда миллат ажратиб, “лўлини лўли ёки қозоқни қозоқ”, деб ҳақорат қилса, давлат қамайди. Лекин нега давлатимиз ўз халқига келганда бу тенглик ва ажратмачиликдан воз кечмаяпти? Светдан халқ қарз бўлса, нега қарзлар ундирилиб, станциялар таъмирланиб, свет муаммоси ҳал этилмаяпти? Нега бу электросетдагилар ишламай, давлатдан ойлик олиб, халқни эзиб юрибди?

Дарахтнинг учи қимирласа, шамол келса ёки осмон булутли бўлиб ёмғир ёғса, гўёки юракка ёғаётгандай, шамол юракни ва руҳни синдириш учун эсаётгандай туюлади. Бунинг сабаби, баҳона тайёр – шамол келди ва симлар узилди, ёмғир ёғди ва станциялар портлади. Яна маҳалладан 20 мингдан пул йиғиб, тузатилади. Қачонгача туманимизнинг “қарзи кўп”, деб сим узилади ва станциялар портлайди?

Туманимизга мустақилликдан кейин нечта ҳоким келиб-кетдику, лекин қилган ишлари кўзга деярли кўринмайди. Халқга ёрдами тегмаса, халқнинг дардини ва муаммосини ўзиникидай билиб, яхши шароитга олиб чиқмаса, бундай бошқарувчининг нима кераги бор?

Ваъдалар фақат тилда, амалда деярли кўринмайди. “Ҳамма ўзини ўзи бошқариш керак” деган тушунчани халқнинг онгига қўяди, гўёки халқ учун шахсий хисобидан бир сўм сарф қилиб қўйгандай”.

http://www.ozodlik.org/a/sizdan-telegram-buvayda-muammolar/28414342.html

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Газ ва мактаб ҳамда дспли пол муаммоси трилогияси

Қорақалпоқдаги бахтли оилалар қаторида 2014 йил ипотека уйга кўчиб ўтдик. Янги уй, ҳамма шароит муҳайё. Хотиним бечора “қайнота-қайнонасидан йигирма йиллик хизмати учун ...

Яширилаётган ҳақиқатлар

Ўзбекистон Республикасининг Конституциясининг 29-моддасида "Ҳар ким фикрлаш, сўз ва эътиқод эркинлиги ҳуқуқига эга. Ҳар ким ўзи истаган ахборотни излаш, олиш ва уни тарқатиш ...

Фиқра ҳам ҳажвия. “пора бермай мазза қилдим…”

Туппа-тузук одам деб юрардим уни. Бир куни қарасам, оғзи қулоғида. “Ҳа, бой! Нима бўлди?! Лаб-лунжингизни йиғиштириб ололмаяпсиз?!”. “Пора бермай мазза қилдим. Бу ...