Ўзбекистон банкларида ҳам “қора рўйхатлар” пайдо бўлди

март 30, 2017

Ўзбекистондаги банклар хорижда учинчи шахслар орқали конверсион карталаридан пул ечтириб олган мижозларига валюта сотишни тўхтатди.

Ўзбекистон Миллий банкининг Озодлик суҳбатлашган мулозимига кўра, конверсион картасига валюта туширишни сўраган мижозлар паспортидаги шу давлатга чиққанини тасдиқловчи муҳрни кўрсатиши лозим:

– Агар мижоз Ўзбекистондан чиқмаган, лекин картасидан қайсидир чет давлатда, айтайлик Бирлашган Араб Амирлиги ёки Туркияда пул ечиб олинган бўлса, банк унга валюта сотишни тўхтатади ва у автоматик равишда банкнинг қора рўйхатига тушади, – деди Миллий банк мулозими.

Ўзбекистонда валютани эркин сотиб олиш имкони бўлмагани боис, хорижга сафар қилаётган фуқаролар тижорат банкларида банк тўлов карталарини очиб, 2000 АҚШ долларигача миқдорда нақдсиз валюта сотиб олиш имконига эга.

Янги талаб¸ банк мулозимига кўра¸ тужжорлар тарафидан суиистеъмол қилиниши олдини олиш учун жорий қилинган:

– Ҳозир жуда кўп суиистеъмолчиликлар бўлaяпти. Чет элга кетaяпман деб картасига пул туширади, лекин кетмайди, учинчи шахслар орқали картасини хорижда нақдлаштиради ва давлат курсида олган валютани Ўзбекистон “қора бозор“да икки баравар қилиб сотади. Шундай суистемолликлар олдини олиш учун қилинаяпти бу, – деди Ўзбекистон Миллий банкининг Озодлик суҳбатлашган мулозими.

Ўзбекистондаги мижозлар валюта сотишда банк қўяётган талабларни “мантиқсизлик” деб аташмоқда.

– Мен хорижга даволанишга кетаётган хотиним ёки ўқишга кетаётган фарзандимга бериб юборишим мумкинку, – дейди Тошкентдаги “Капиталбанк” мижози бўлган Қаҳҳор ака.

Бунга жавобан Ўзбекистон Миллий банки мулозими конверсион карталарнинг эгаси ундан фақат ўзи фойдаланиш мажбуриятини олганини таъкидлади:

– Шартномада аниқ ёзиб қўйилган. Учинчи шахс орқали конверсион амалларни амалга ошириш мумкин эмас, деб. Хотини бўладими, аммаси бўладими, барибир улар учинчи шахс бўлади. Агар шундай қилса, у шартномани бузган бўлади ва уларга валюта сотилмайди, – деди Миллий банк мулозими.

Андижонлик тадбиркор Бунёдбек Озодлик билан суҳбатда бу каби чоралар билан валюта чайқовчилигига барҳам бериб бўлмаслигини айтади:

– Ҳозир банклардан таниш-билишлари орқали пачкалаб конверсион карталарни олиб хориждаги танишлари орқали нақдлаштириш билан шуғулланувчилар жуда кўп. Банкларда таниш-билишлари бор бундайларга ҳеч қанақа чеклов ғов бўлолмайди. Улар валютани олдин ҳам четда нақдлаштириш билан шуғулланишган, ҳозир ҳам қилишaяпти. Лекин, уларнинг дастидан бошқалар, даволаниш учун валюта керак бўлганлар зиён кўрмаслиги керак-да, – дейди Бунёдбек.

Ўзбекистонда хориж валютасининг расмий ва “қора бозор” курси ўртасида катта фарқ катталигича қолмоқда.

Ўзбекистон валюта эркин конвертациясини жорий қилмаган ягона постсовет давлатидир.

Ўзбекистон Марказий банки томонидан 30 март куни бир АҚШ долларининг сўмга нисбатан расмий курси 3595 сўмга тенг бўлса¸ Тошкент “қора бозорида” бир АҚШ доллари 7400 сўмдан сотилмоқда.

http://www.ozodlik.org/a/uzbekistan-banklar-naqd-konversion/28400189.html

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Туркманистонда «халқ оқсоқоли»нинг навбатсиз нон олишга уриниши муштлашувга олиб келди

14 сентябрь куни Дошўғиз вилоятидаги ун заводи яқинидаги дўкон олдида нон учун навбатда турганлар ўртасида муштлашув юз берди. «Дошўғиз шаҳридан келган тўрт нафар оқсоқол ...

Энг кўп ўртача иш ҳақи тошкентда, энг ками эса наманганда – статистика қўмитаси

Тошкент шаҳрида ўртача ойлик иш ҳақи миқдори 2 252,1 минг сўмни ташкил этган 2018 йил январ-июн ойларида Ўзбекистонда ўртача ойлик иш ҳақининг юқори миқдори Тошкент шаҳрида ...

Дима қаюмнинг машҳур кутубхонаси яна бузилишга тушди

Риштонлик Дилшод Болтабоев (Дима Қаюм)нинг хайрия билан қурган «Халқ кутубхонаси» яна бузилишга тушди. Бу ҳақда у фейсбукдаги саҳифасида маълум қилди. «МИЛЛАТ КЕЛАЖАГИ учун ...