ЯНГИ АТАМА ХАЛҚЧИЛ АТАМАМИ?

 

Жамият қиёфаси

Ўзбекистонни марҳум Ислом Каримов бошқарган 25 йил мобайнида Ички ишлар органлари ва бу тизим ходимларининг қонуний мақомини белгилаб берувчи юридик ҳужжат ишлаб чиқилмаган ва амалиётга тадбиқ этилмаган.  Ўзбекистон милицияси ҳали СССР даврида қабул қилинган Низом асосида фаолият юритган. Бунинг натижасида Ички ишлар органлари миллий юридик ҳужжатсиз бошбошдоқлик, ўзбошимчалик, шунингдек, марҳум президент буйруғи асосида халқ учун эмас, президент ва унинг хотиржамлиги учун иш олиб борган.

2016 йил 16 сентябрь куни шу пайтдаги Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Ш. Мирзиёев “Ички ишлар органлари тўғрисида”ги қонунни имзолади. Мазкур қонун расман эълон қилинган кундан эътиборан олти ой ўтгач, яъни 2017 йилнинг 17 мартидан кучга киритилди.

8 боб, 49 моддадан иборат ушбу қонунда Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари фаолиятининг асосий тамойиллари, шунингдек, Ўзбекистон милициясининг ваколат ва вазифалари белгиланган. Қонуннинг 5-моддасида: ички ишлар органлари фаолиятининг асосий тамойиллари қонунийлик, ягоналик, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига риоя этиш ҳамда ушбу ҳуқуқлар, эркинликлар ва қонуний манфаатларни ҳурмат қилиш, очиқлик ва шаффофликдан иборатлиги қайд қилинган. Аммо Каримов даврида ички ишлар органлари юқорида тилга олинган тамойиллар асосида фаолият юритмаган. Айниқса, соҳада очиқлик ва шаффофликка жиддий тарзда путур етказилган. Бунинг натижасида фуқароларнинг ички ишлар органларига, милицияларга ишончи тамомила йўқолган.

2017 йил 2 май куни Ички ишлар вазирлиги раҳбарлари иштирокида Тошкентдаги Халқаро Пресс-клубда бўлиб ўтган матбуот анжуманида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири Абдусалом Азизов Ўзбекистонда “милиция” деган атама йўқлигини, бу атама аллақачон ўтмишда қолиб кетганини, ҳозирги кунда Ўзбекистонда фақатгина “ички ишлар органлари” ва “ички ишлар органлари ходими” деган атамаларгина мавжудлигини таъкидлаган. Бироқ, ИИВ вазирининг “милиция” деган сўзнинг ўтмишда қолиб кетганига оид сўзлари ҳеч қаерда тасдиқланмаган. Ҳатто шу кунгача Ўзбекистон милициясининг тугатилганига оид ҳеч қандай қонун ҳужжатлари мавжуд эмас. Вазир жанобларининг “аллақачонги ўтмиши” қачон эканлиги ҳам номаълум. Чунки Ўзбекистоннинг деярли барча вилоятларида, жумладан, Тошкент шаҳрида шу кунларда ҳам “Милиция таянч пунктлари” фаолият юритиб келаётир. Бундай пунктларнинг эшигига ёзилган номлар ҳам олиб ташланмаган. Боз устига вазир томонидан маълум қилинган янги атамалар халқчил атама эмас.

Агар вазир айтганидек, Ўзбекистонда “милиция” атамасидан аллақачон воз кечилган бўлса, бу жуда яхши. Чунки 1917 йил 28 октябрда маҳаллий советлар таркибида ташкил этилиб, 1931 йилда Ички ишлар халқ комиссариати (1946 йилдан вазирлик) қўл остига ўтган, яъни СССР давридан қолган милиция (лотинчаmilitia — қўшин)дан ҳатто ўзимизнинг кўпгина собиқ иттифоқдошларимиз ҳам аллақачон воз кечган. Бунинг ўрнига “полиция” атамаси жорий этилган. Ўзбекистонда ҳам “милиция” атамаси ўрнига дунё аҳлию туб аҳолининг эътироф этиши қийин бўлган “ички ишлар органлари”, “ички ишлар органлари ходими” атамасини тадбиқ қилгандан кўра “полиция” (инглизча police; юнонча politeia- давлат ишларини бошқариш; бошқарма) деган атамани қўллаш ҳар томонлама мақсадга мувофиқ саналади. Бу ҳақида биринчилардан бўлиб, “Бирдамлик” Халқ Демократик ҳаракати ўз Дастурида баён қилган. Аммо шу ерда ҳам мамлакатдаги ҳукмрон доира вакиллари биз каби муҳолифатчиларнинг дунёвий ташаббусларини қўллаб-қувватлашда яна бир карра нўноқликларга йўл қўйишди. “Бирдамлик” ХДҲ иқтидорга келгач, милиция ва бошқа атамалар ўрнига полиция атамаси амалиётга тадбиқ этилиб, соҳада туб ислоҳотлар амалга оширилади ҳамда полиция, шубҳасиз, ўз вазифасини бажаради.

http://birdamlik.info/news/янги-атама-халқчил-атамами/?lang=uz

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Туркманистондаги президентлик сайловида аҳолининг 97,17 фоизи иштирок этди

Туркманистонда президентлик сайловининг дастлабки натижалари эълон қилинди. Унда сайловчиларнинг 97,17 фоизи иштирок этди. Бу ҳақдаги маълумот президент сайтида эълон ...

Самарқандда қабртошларга тирик инсонларнинг расми, туғилган йили ёзиб қўйилмоқда

Самарқанд шаҳридаги Хўжа Абду Дарун қабристонида айрим қабрлар чўккан. Амалдаги тартибга кўра, қабрларни сақлаш ва қабр усти ёдгорликларини ўрнатиш тартиби қоидаларига кўра ...

Шўрчидаги деҳқон бозори олдида аёллар ўртасида пичоқбозлик бўлди

2019 йил 5 апрель куни Сурхондарёда икки аёлнинг жанжали пичоқбозлик билан якун топди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар қилган. Вилоятнинг Шўрчи тумани Тамаддун маҳалласида ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400