ПУЛ-КРЕДИТ СИЁСАТИ ИНҚИРОЗГА ЮЗ ТУТГАН ДАВЛАТГА ҚАЙСИ АҚЛИ РАСО ИНВЕСТОР САРМОЯ КИРИТАДИ?

 

Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги делегацияси раҳбари Эдуардс Стипрайс

2017 йил 4 май куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги делегацияси раҳбари Эдуардс Стипрайс расмий Тошкентнинг валюта сиёсатини қаттиқ танқид қилган. Бу ҳақида Kun.uz нашри хабар тарқатган. Хабарда билдирилишича, жаноб Стипрайс: Ўзбекистондаги мавжуд валюта сиёсати кўп ҳолларда мамлакатга хорижий инвесторларни жалб қилишга бевосита тўсқинлик қилишини, валюта тизимига бозор воситаларининг жорий этилиши хориж сармоядорлари учун кучли ишора бўлиши мумкинлигини, инвесторлар фойда топиш имкони бўлмаган давлатга эмас, бизнес учун қулай шарт-шароитлар яратилган муҳит томон ошиқишини таъкидлаган.

Дарҳақиқат, шундай! Элчи жанобларининг фикрига 100 фоиз қўшилсак бўлади. Валюта сиёсати мамлакатимизнинг тараққий топишига жиддий тарзда салбий таъсир кўрсатаётгани айни ҳақиқат. Холбуки, бу ҳақида элчи Эдуард Стипрайсдан олдинроқ “Бирдамлик” Халқ-Демократик ҳаракати раҳбари жаноб Баҳодир Хон Туркистон валюта сиёсатига оид, хорижий инвесторларни жалб қилишдаги тўсқинликларга доир ўз фикрини очиқ-ойдин ва баралла айтган.

Муаллиф “Ислом Каримов диктатура тузумини яратди, Мирзиёев давом эттиради” деб номланган асарида мулкдорлик тузумининг фундаментал давлатчилик пойдевори қандай қурилишини, Ўзбекистоннинг чет эллик инвесторлар учун нега жозибадор эмаслигини, инвесторларнинг Ўзбекистонга қизиқмасликлари боисини 22 бандга ажратган ҳолда содда ва равон тилда, фактларга асосланган ҳолда аниқ ва лўнда баён этган.

Баҳодир Хон Туркистоннинг юқорида тилга олинган асарида нодемократик давлатларга инвестиция киритиш инвесторларга салбий таъсир кўрсатиши, уларнинг бизнесини барбод қилиши эҳтимолдан ҳоли эмаслиги алоҳида таъкидланган. Бу қўлланманинг “Сиёсий сабаблар. Давлатчилик модули” деб номланган 2-бандида ифодаланган.

“Солиқ ва божхона идораларидаги коррупция” деб номланган 6-бандда аччиқ аммо очиқ ҳақиқат тилга олинган. Мамлакатда солиқ ва божхона идораларининг порахўрлиги, иқтисодий жиноятлари кучли критик ҳолатда экани, мазкур ташкилотларга иш юзасидан мурожаат қилган ҳар қандай инвесторлар қийин аҳволга тушиб қолиши таъсирли тарзда ўз ифодасини топган.

Муаллиф шундай дейди: “Ривожланган давлатларда аниқ қонун-қоидалар доирасида фаолият юритган инвесторлар агар мамлакатимизда ишлашни сидқидилдан хоҳласа, у ҳолда ҳар қандай адолатсизлик, қонунсизлик, қоғозбозлик, ваъдабозлик, порахўрлик иллатлари олдида таслим бўлишига тўғри келади”. Ҳақ гап! Бу омил ҳозирги кунда ҳеч кимга сир бўлмай қолган.

Сиёсий шарҳловчи ўз асарида бу каби салбий унсурлар оқибати хусусида ҳам тўхталади: “Шу тариқа инвесторлар Ўзбекистонда устун бўлган ёмон иллатларга рўпара бўлгандан кўра бошқа ривожланган, қонун устуворлиги йўлга қўйилган, коррупциясиз мамлакатларга инвестиция киритиш йўлини танлайди. Улар Ўзбекистонни шунчаки рад қилиб қолмай, бундан кейин мазкур давлат ҳақида билишни ҳам, эшитишни ҳам истамай қолади”. Нақадар аччиқ ҳақиқат! Дўстни ташвишлантирадиган, душманни куйдирадиган очиқ ҳақиқат!

Муаллиф Ўзбекистон иқтисодиётини ривожлантиришда хорижий инвесторларни жалб қилиш учун тўсқинлик қилаётган асосий муаммоларни санаркан, бу борада пул-кредит сиёсати ҳануз долзарб муаммолигича қолаётганига, айни пайтда мамлакатда 4 та чет эл валюта курслари – Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бўйича 1 АҚШ долларининг сўмга нисбатан қиймати; Марказий банк Республика валюта биржасидаги қиймати; мамлакатда ноқонуний фаолият юритаётган валюта қора бозоридаги доллар қиймати ҳамда ноқонуний нақдсиз валюта курси мавжудлигига алоҳида урғу берган.

порофессионал иқтисодчи ва сиёсатчи “Пул-кредит сиёсати муаммолари” деб номланган 8-бандда “Пул-кредит сиёсати инқирозга юз тутган давлатга қайси ақли расо инвестор сармоя киритади? Шундай ақлсиз инвесторлар дунёда топилармикин?” деган саволни кўндаланг қўяди.

Ҳа, юқоридаги омиллар “Бирдамлик” ХДҲ раҳбари Баҳодир Хон Туркистон ва Эдуардс Стипрайслар айтганларидек, инвесторларни жиддий ўйлантиради. Чунки ҳар қандай потенциал инвестор у яхшигина сиёсатшунос ҳамдир. Улар бирор бир мамлакатга инвестиция киритишдан олдин ушбу мамлакатнинг сиёсий модули ва ушбу модулнинг фундаментал давлатчилик асослари-пойдеворлари билан қаттиқ қизиқади. Шунингдек, мамлакатда инвесторлар учун яратилган шарт-шароитларни пухта ўрганади. Демак, Ўзбекистон ҳукумати мамлакатни ривожлантиришни сидқидилдан хоҳласа, у ҳолда валюта сиёсатини ижодий тарзда ҳал қилиши, мухолифатдаги “Бирдамлик” ХДҲ вакиллари билан чамбарчас алоқа ўрнатган ҳолда улар билан ҳамкорлик ва ҳамжиҳатликда иш юритиши даркор.

http://birdamlik.info/news/пул-кредит-сиёсати-инқирозга-юз-тутга/?lang=uz

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

«лукойл» ўзбекистонда газ қазиб олишни кўпайтирди  

«Лукойл» гуруҳи томонидан газ қазиб олиш ҳажми 2018 йилда 33,5 миллиард куб метрни ташкил этди, бу 2017 йил билан таққослаганда 16 фоизга кўп. Бу ҳақда компания сайтига ...

Тимур ишметов:ўзбекистон ташқи шокларга кўникиши керак

Ўзбекистон ўз иқтисодиётини очар экан, ташқи шокларга кўникиши керак, чунки ҳамкор мамлакатлардаги вазият ҳар доим ҳам ижобий бўлавермаслиги мумкин, деди Марказий банк ...

Итб сирдарё канализация тизими учун $57,5 млн. ажратди

Ислом тараққиёт банки Ўзбекистоннинг Сирдарё вилоятида канализация тизимини модернизациялаш учун 57,5 миллион ажратишга қарор қилди. Бу ҳақда “Газета.уз” хабер бермоқда. ...