Ўзбекистоннинг қора бозорларида 1 АҚШ доллари 8100 сўмдан олинмоқда

 


Сўнгги 2 кунда Ўзбекистон “қора бозор”ларида АҚШ доллари 8 минг сўмлик довондан ошди. Бу ҳақда хабар қилган Sputnik Ўзбекистон мухбирига кўра, шу кунда республикадаги доллар олди-сотдиси билан ноқонуний шуғулланувчи йирик точкалар бир АҚШ долларини 8 минг ёхуд 8100 сўмдан сотиб олишмоқда.

Доллар сотиб олишни хоҳловчилар эса бу нарх устига яна 50 сўм қўшиб беришлари керак бўлади.

“Валютчиклар”нинг сўзларига кўра, долларнинг бу кўрсаткичга етганига анча вақт бўлган ва бу жорий йил бошидан буён энг юқори кўрсаткични ташкил қилмоқда.

“Долларнинг бундай сакрашни амалга ошириши турли омилларга боғлиқ. Авваломбор, долларга бўлган талаб аҳолининг ўзи туфайли кучаймоқда. Улар валютани икки сабаб туфайли харид қиляптилар: яъни, олдинда таътиллар мавсуми бўлгани учун кўпчилик бунга ҳозирдан тайёргарлик кўриб, дунёдаги энг кенг тарқалган валюта — долларни “қора бозор”дан бориб харид қилмоқда. Чунки валютани банклардан олишнинг иложи йўқ”, – деган валютафурушлардан бири.

https://www.ozodlik.org/a/28488662.html

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистон: миллий валюта курсини ким белгилайди?

Мария Яновская   Шермамат Абдуллазода узоқ вақт давомидаЎзбекистон Республикаси молия вазирлигида (шу жумладан, Казначействода) раҳбарлик лавозимларида ишлаб келган. ...

Бахтиёр абдусаматов ва бошқаларга нисбатан суд жараёни давом этмоқда

Юнусобод тумани собиқ ҳокими Бахтиёр Абдусаматовга нисбатан қўзғатилган жиноят иши бўйича суд Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида бошланган. Бу ҳақда ЎзА хабар ...

Тўрақўрғонда аҳоли қувурни кесишга келган газчиларни ҳайдаб юборди

май 09, 2017 Наманган вилоят, Тўрақўрғон тумани газ таъминоти идорасининг бир гуруҳ мулозим ва ишчилари 8 май куни Порлоқ қишлоғига тортилган газ қувурларини кесишга ...