Эшагини ўғирлатган пайариқликлар колбаса ейишдан қўрқаяпти

 


Самарқанд вилоят, Пайариқ тумани аҳолиси эшак ўғрилари пайдо бўлганидан шикоят қилишди. Пайариқликларга кўра, кейинги ўн кун ичида камида иккита эшак ўғирланган, чекка жойда сўйилиб, териси шилиб олинган. Туман ИИБ ходимининг айтишича, қишлоқликлар агар йирик буқа ўғирланмаса, майда чорва моллари ўғирланишидан одатда ариза беришмайди.

“Ўғирланган эшакларнинг териси шилинаяпти”

Пайариқнинг Кўкдала қишлоғида яшовчи йигитнинг Озодликка айтишича, бир ҳафта аввал ўғирланган иккита эшакнинг териси шилиб кетилган:

Йўқолган эшакларни баъзилар овлоқ жойлардан териси бурнидан то думигача шилинган ҳолда топишcа, баъзилар эса фақат суягини топаяпти. Бир ҳафтача олдин ҳам қишлоғимизнинг икки эшагини терисини шилиб кетибди, бориб кўрдик. Қишлоқ чеккасида ётибди. Укол билан ўлдиришганми ёки тириклай шилишганми, билмадим. Лекин эшаклар бўғизланмаган. Териси қиммат экан деган гап бор. Битта эшак териси 100 доллар дейишди”, дейди пайариқлик йигит.

Кўкдала қишлоғининг Ҳоса маҳалласида яшовчи бир қария ҳам қишлоқда эшак ўғрилари пайдо бўлганидан хавотир билдирди:

Ҳозир ҳамманинг оғзида шу эшак ўғрилари ҳақидаги гаплар. Одамлар орасида ваҳима. Эшаги борлар кечаси эшагини кўчада қолдирмаяпти. Бизда ҳам битта эшак ва кичкина эшак боласи бор. Кечаси молхонага сигирлар ёнига олиб кириб, боғлаб қўйяпмиз”, дейди кўкдалалик қария.

“Колбаса емай қўйдик”

Озодлик суҳбатлашган пайариқликларга кўра, эшак ўғрилари пайдо бўлгани ҳақидаги гап-сўзлардан кейин одамлар “колбасага эшак гўшти аралаштирилаяпти” деган хавотир билан колбаса емай қўйган:

“Пайариқда эшак ўғрилиги бошланганидан кейин маҳаллий аҳоли колбасаларни ейишга қўрқиб қолди. Лекин шубҳага бормаcликнинг иложи йўқда. Чунки 1 кило мол гўшти 22-25 минг сўм атрофида. Колбаса эса гўшт нархининг салкам ярим нархида. Ахир қайта ишланган маҳсулотни зарарга сотишмайдику?”, дейди пайариқлик манба.

“Эшак ўғриларидан шикоят бўлмади”

Пайариқ туман ҳуқуқ-тартибот идораларидан олинган маълумотга кўра, кейинги бир ой ичида эшак ўғирлаш ҳолати қайд қилинмаган:

“Мен қайд дафтаримизни бир ойлик муддатини текшириб чиқдим. Эшак ўғирлаш бўйича бизга ариза тушмаган. Энди қишлоқ одамлари агар йирик буқа ўғирланмаса, майда чорва моллари ўғирланишидан одатда ариза беришмайди. Эшак биз томонларда сотилмайди. Одамлар ўзлари кўпайтириб олишади. Балки шунинг учун эшак ўғирланса ҳам ариза беришмайди”, деди туман ИИБ ходими.

Самарқанддаги эшаклар қабристони

Самарқанддаги эшаклар қабристони

Эшак терисини шилган бизнесменлар судланди

Ўтган йилнинг 15 декабрь куни Самарқанд шаҳри яқинида “эшак бизнеси”билан шуғулланган гуруҳ судланди.

Самарқандлик Шоҳрух Алибеков бошчилигидаги Даврон Раббимов, Элбек Ибрагимов, Улуғбек Тўхташев, Дилшод Тўхтамишевлардан иборат беш кишилик гуруҳ Хишрав қўрғони ҳудудида эшакларнинг сирли кушхонаси ва гўристони ташкил қилгани аниқланган.

Ушбу маҳкамани кузатган самарқандлик журналист Тошпўлат Раҳматуллаевга кўра, суд гуруҳ аъзоларини “маъмурий жиноят содир этиш ва ҳайвонлар билан шафқатсиз муомала қилиш”да айбдор деб топган:

– Эшак бизнеси билан шуғулланган беш киши аниқланиб, улар Самарқанд туман судида кўриб чиқилиб, судланган ва бешовига ҳам энг кам ишҳақининг икки баробари миқдорида жарима солинган,– дейди Раҳматуллаев.

Журналист билан суҳбатни тўлиқ равишда қуйида тинглайсиз:

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистонда бирор бир виждонли эркак, виждонли раҳбар борми?

Қани раҳбарлар? Мард бўлсанг майдонга чиқ! 8 сентябр 2019 йил Фарғона вилояти Ўзбекистон тумани Қумбости қишлоғи мардикор бозорини кузатдим. Мани хаяжонга солган холатлар ...

Йил бошидан бери россияни 4 миллион киши тарк этди

2022-йилнинг биринчи чорагида Россияни 3,8 миллион киши тарк этган. Маълум бўлишича, уларнинг аксарияти Туркия (364 минг киши), Миср (352 минг) ва Қозоғистонга (205 минг) ...

Август ойида ўзбекистонда нархлар неча фоизга ошди?

Жорий йилнинг августида истеъмол бозоридаги ўртача нархлар даражасининг ой давомидаги ўсиш суръати 2,9 фоизни ташкил этди. Давлат статистика қўмитаси хабарига кўра, ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400