Ислом Каримов диктатура тузумини яратди, Мирзиёев уни давом эттиради

 

2016 йил 28 август куни диктатор Ислом Каримов тўсатдан вафот этгандан кейин (бу ҳақида расмий хабар 2 сентябрь куни билдирилди) 2016 йил 8 сенябрда мамлакат Бош вазири Шавкат Мирзиёев Сенат ва Олий Мажлиснинг қўшма йиғилишида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг “Ўзбекистон Республикасининг амалдаги Президенти ўз вазифаларини бажара олмайдиган ҳолатларда унинг вазифа ва ваколатлари вақтинча Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси сенати Раисининг зиммасига юклатилади, бунда уч ой муддат ичида, “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги Қонунга тўлиқ мувофиқ ҳолда мамлакат президенти сайлови ўтказилади” дейилган 96-моддасига хилоф равишда мамлакат президенти вазифасини бажарувчи бўлиб тайинланди.

2016 йил 16 сентябрда бўлиб ўтган ҳукумат йиғилишида 4 декабрь Ўзбекистон Республикаси Президентлигига сайлов куни деб эълон қилинди. Бу сайловда мухолифатнинг қатнашишига йўл берилмади. Сайловда амалдаги ҳукуматни қўллаб-қувватлайдиган, бир-биридан мутлақо фарқ қилмайдиган, улар фарқи фақат номида бўлган 4 партия қатнашди. Сайлов мавсуми даврида умуман дебатлар ўтказилмади. Фақат Шавкат Мирзиёевни мақташдан иборат сайлов тарғиботи олиб борилди.

2016 йил 4 декабрь куни бўлиб ўтган сайловда Шавкат Мирзиёев 88% овоз билан Президент бўлиб сайланди.

2016 йил 14 декабрда у президентликка қасамёд қилди. Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Ўзбекистондаги президент сайловини нодемократик сайлов деб аташди. Сайловнинг рақобатсиз, мухолифатсиз ўтганига алоҳида урғу берилди.

Биз “Бирдамлик” Халқ Демократик ҳаракати ҳамда бошқа мухолифат ташкилотларг аушбу Президент сайловида иштирок этишимиз учун изн берилмади. Ҳолбуки, 2015 йилда бўлиб ўтган Ўзбекистон Президенти сайловига ҳам мухолифат ташкилотлари қатнаштирилмаганлиги туфайли мухолифат томонидан алтернатив президент сайлови уюштирилган эди.

Гарчи, ушбу алтернатив сайлов рамзий сайлов бўлса-да, унда президентликка қатнашувчи номзодлар ўз дастурлари билан иштирок этган эди. 2015 йилда бўлиб ўтган алтернатив сайлов мухолифат томонидан Президент ва Парламент сайловларида қатнашиш иштиёқи баландлигини кўрсатди. Ушбу алтернатив сайловда Бирдамлик Халқ Демократик Ҳаракатининг раҳбари Баҳодир Хон Туркистон (Баҳодир Чориев) ғалаба қозонган эди.

Биз Бирдамлик Халқ Демократик Ҳаракати 2016 йил 4 декабрда Ўзбекистонда бўлиб ўтган Президент сайловини нодемократик ва мамлакат Конституциясига амал қилмасдан, аксинча, уни қўпол равишда бузган ҳолда ўтказилган сайлов, деб ҳисоблаймиз. Бу сайловда мухолифатдаги Бирдамлик Халқ Демократик Ҳаракати ва бошқа мухолифат ташкилотларнинг қатнашишига йўл берилмаганлигиниэса навбатдаги катта сиёсий хато, дея эътироф этамиз. Биз мана шу каби сиёсий хатоликлар Ўзбекистонни янада чуқурроқ инқирозга олиб боради, деб ҳисоблаймиз.

Ҳар бир мамлакат тараққиёти ушбу мамлакатда олиб борилган ёки олиб борилаётган турли соҳадаги ислоҳотларнинг тўлақонли амалга ошишига боғлиқ ва бундай омиллар ислоҳотларнинг самарадорлигини таъминлайди. Ислоҳотларнинг самарадорлиги мамлакатни тез фурсатлар ичида тубдан ривожланиш сари етаклайди.

Мамлакатда ўтказилмоқчи бўлган ҳар бир ислоҳотнинг асоси, ўзаги сиёсий ислоҳотга бориб тақалади. Сиёсий ислоҳотлар аввал бошдан тўлиқ ўтказилиб якунланмас экан, қолган ислоҳотларнинг биронтаси ҳам ҳеч қандай самара бермайди. Уларнинг барчаси ярим йўлда чала ҳолда қолиб кетаверади.

Агар биз ўз мамлакатимизни ривожланган, тараққий топган ҳолда кўришни истасак, унда мамлакатимизнинг ривожланган давлатлар қаторидан жой олишига эришишимиз керак. Афсуски, ҳозирги кунда Ўзбекистонда ривожланиш бутунлай тўхтаб қолганини, барча соҳалар бўҳрон, инқирозга юз тутганини кўриш мумкин, холос.

Биз Ўзбекистонимизни ривожлантиришимиз, тараққий топтиришимиз керак. Бунинг учун биз, авваломбор, Ўзбекистоннинг нима сабабдан ҳар соҳада бўҳронга, инқирозга учраганини ўрганиб, мамлакат инқирози ҳақида тўлиқ ва холис баҳомизни беришимиз шарт. Баҳолашда биз ижтимоий, тиббий, маориф, маданий-маънавий ва иқтисодий ҳамда сиёсий инқирозлар ҳақида асосли маълумотлар ва билимларимизни хулоса қилиб беришимиз лозим.

Ҳаммамиз мамлакатнинг ривожланиши, асосан, иқтисодиётга боғлиқлигини тушунамиз. Аммо иқтисодиётнинг ривожланиши фақат сиёсатга бориб тақалишини кўпчилигимиз яхши билмаймиз. Биз, кўп ҳолларда Ўзбекистондаги мавжуд иқтисодий инқирознинг асосий сабаби, бу мамлакатимизда 1991 йилларда бошланиб 1995 йилга келиб чала ҳолда якунланмасдан тўхтатиб қўйилган сиёсий ислоҳотларда эканини билмаймиз ёки инкор қиламиз. Иложи борича инқироз сабабларига сиёсий ёндошувдан узоқлашиб, унинг сабабларини бошқа жойлардан қидирамиз.

Дунё давлатларидаги тараққиёт потенциалини ўрганганимизда ҳар қандай ривожланган, тараққий топган давлатлар иқтисодиёти кучли сиёсий давлатчилик асослари-пойдеворлари қурилган мамлакатлар ҳиссасига тўғри келишини кўриш мумкин. Мисол тариқасида АҚШни олсак бўлади. АҚШ дунёдаги энг қудратли, иқтисодий ривожланган, тараққий топган давлат ҳисобланади. Унинг ўтган 2016 йилдаги ЯИМ (Ялпи ички маҳсулоти бир даврда (йиллик чоракда) ишлаб чиқарилган барча маҳсулот ва хизматларнинг бозор қиймати пул ўлчовидир.) кўрсаткичи 18,561,934,000,000.00 (18 триллион 561 миллиард 934 миллион)АҚШ долларини ташкил қилган.

АҚШнинг бу қадар қудратли давлат бўлиши сабаб нимада? Сабаблари АҚШнинг демократик қадриятлар билан ҳамоҳанг бўлган давлатчилик асослари – пойдеворидир. Мазкур пойдевор бундан 241 йил олдин қурилган бўлиб, у бугунги кунда ҳам демократик қадриятларга асосланган давлатчилик пойдевори сифатида мустаҳкам сақланиб келинмоқда. Кейинги ўриндаги сабаблардан бири – бу АҚШнинг дунёда биринчилардан бўлиб Эркин бозор иқтисодиётига ўтган капиталистик тузумидадир. Шу сабабдан АҚШ доим ривожланишда, тараққиётда биринчи ўринда келмоқда.

Ҳозирги кунда ҳеч бир давлатнинг давлатчилик асоси-пойдевори худди АҚШ пойдевори каби мустаҳкам қурилмаган. Бироқ дунёда давлатчилик асослари -пойдеворлари қурилишида АҚШга яқин кўплаб демократик давлатларни учратиш мумкин. Уларнинг ҳаммаси ё ривожланган ёки ривожланаётган мамлакатлар қаторидан ўрин олган.

Айни пайтда ўзбек халқининг катта қисми сиёсий иқтисодиёт тушунчасидан узоқда қолмоқда. Оддий инсонларнинг осон тушуниши учун биз сиёсий иқтисодиётга оид жуда оддий мисоллар келтирамиз. Халқимиз Ўзбекистонимизнинг дунё иқтисодиётида қай даражада ҳар томонлама қолоқ эканини яхши тушуниши муҳим аҳамият касб этади. Биз буни АҚШ мисолида тавсифлаймиз. АҚШ мамлакатини бир иморатга ўхшатсак, иморат пойдевори ва унинг биринчи қаватини сиёсий жараёнлар, сиёсий ислоҳотлар учун ажратилган жой, деб билиш мумкин. Қолган барча қаватлар АҚШ ЯИМнинг аҳоли жон бошига тақсимоти деб қаралса, у ҳолда 1000 АҚШ долларини иморатнинг бир қавати деб қабул қилсак, бугунги кунда АҚШда ЯИМжон бошига $57,268.92 тўғри келиши яққол англашилади. Демак, биз шундан келиб чиққан ҳолда ҳозирги кунда АҚШни ўзининг 57-қаватини қуришга киришган давлатли иморат, деб қарасак бўлади. Агар АҚШ ана шундай ривожланиш ва тараққиёт йўлида кетаверса, мисоли бир иморат шаклида унинг қаватлар сони 100 га етиши ва ундан ҳам ошиб кетиши шубҳасиз, аниқ. Чунки АҚШнинг давлатчилик фундаментал асослари мустаҳкам. Шу сабабли АҚШ иморати қанчалик баланд, кўп қаватли бўлмасин, у бемалол қад ростлаб, кўкка бўй чўзиб бораверади. (Шу ўринда яна бир эслатмани билдириб ўтсак. Биз бу ердаги мисолимизда АҚШнинг ривожланишини мисол қилиб бир иморатга ўхшатдик, холос. Реал ҳаётда ҳар бир иморат бошидан неча қаватли бўлиши аниқ режалаштирилиб қурилади. Унга кейинчалик қўшимча қаватлар қўшилмайди ёки олиб ташланмайди).

АҚШ каби кучли сиёсий ислоҳотлар ўтказилиши натижасида давлатчилик асослари – пойдеворлари мустаҳкамланган бир неча демократик давлатларни ҳам мисоллар тариқасида кўриб чиқамиз. Бундай давлатлар сирасига Япония, Германия, Бирлашган Қироллик (Буюк Британия), Швецария, Швеция ва Норвегия давлатларини киритиш мумкин. Мазкур давлатларнинг ривожланиб, кучли даражада тараққий топишига уларнинг ЯИМ кўрсаткичлари ва ЯИМнинг аҳоли жон бошига тақсимоти кўрсаткичлари юқорилиги сабаб бўлган. Агар биз ушбу давлатларни ҳам “иморатлар” шаклида мисолларимизга киритсак, у ҳолда кўз ўнгимизда бир неча баланд иморатларни гавдалантиришимиз мумкин.

Ҳар қандай иморатларнинг мустаҳкамлиги, умрбоқийлиги, кўп қаватлилиги, баландлиги, кўркамлиги, катталиги, қулай шароитларга эгалиги ва яна кўп жиҳатлари унинг асоси – пойдевори мустаҳкамлигига бевосита боғлиқдир. Иморатлар каби ҳар бир давлатнинг тараққиёти, иқтисодий ривожланиши, аҳолиси фаровонлиги, ҳарбий соҳа, тиббиёт, маориф, маданият соҳаларининг ривожланиши, миллий маънавиятининг кучли даражада шаклланиши, инсон ҳуқуқларининг ҳурмат қилиниши, инсон ҳақлари ва эркинликларига ҳурмат билан қаралиши, сўз ва матбуот эркинлиги, демократик қадриятларнинг кучли шаклланиши ва бошқа барча омиллар ушбу давлатнинг фундаментал асоси – пойдевори мустаҳкамлигини кўрсатади. Биз шу сабабли мамлакатларнинг ҳар томонлама кўрсаткичларини иморатларга таққослаб ўрганяпмиз.

Энди биз мисол доирамизни кенгайтирган ҳолда Ўзбекистон ва қўшни давлатлар ҳамда БМТнинг ЯИМ рўйхатидаги охирги ўринларни эгаллаган мамлакатлардаги ривожланиш, тараққиёт кўрсаткичи қандайлигини ўрганиб, Ўзбекистон билан таққослаймиз. Мисолимизда келтирилган мамлакатнинг Ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) кўрсаткичини аҳоли жон бошига тақсимланишини ўрганамиз.

Аҳоли жон бошига Ялпи ички маҳсулот

Аҳоли жон бошига Ялпи ички маҳсулот тақсимоти мамлакатнинг минтақада моддий аҳволи яхши бўлишида муҳим иқтисодий кўрсаткич саналади. Бу қуйидагича ҳисобланади:

 

ЯИМ

ЯИМ аҳоли жон боши =———–

Z мамлакат аҳолиси

 

ЯИМ миллион АҚШ доллари ҳисобида

 

  1. АҚШ 18,561,934 (18 триллион 561 миллиард 934 миллион) АҚШ доллари
  2. Япония 4,730,300 (4 триллион 730 миллиард 300 миллион)АҚШ доллари
  3. Германия 3,494,900
  4. Бирлашган Қироллик 2,649,893
  5. Швецария 662,483
  6. Швеция 517,440
  7. Норвегия376,268 (376 миллиард 268 миллион) АҚШ доллари

 

Марказий Осиё ва Озарбайжон мисолида ЯИМ кўрсаткичлари:

 

  1. Қозоғистон 128,109 (128 миллиард 109 миллион)АҚШ доллари
  2. Ўзбекистон 66,797(олтмиш олти миллиард еттиюз тўқсон етти миллион) АҚШ доллари (Ўзбекистондаги ЯИМ АҚШ долларининг давлат курсида олинган қийматидир. Бугунги кунда давлат курси (2017 йил 4 апрель ҳолатига кўра) 3600сўм. Қора бозорда 1 АҚШ доллари 7670сўм.Ўртадаги тафовут 46.93%ни ташкил қилади.

АҚШ долларининг давлат курси билан қора бозор курси орасидаги тафовут қарийб бир неча йиллардан буён 45-55% ни ташкил қилиб келмоқда. ЯИМ – бу мамлакатларнинг эркин бозор шароитидаги олинган иқтисодий кўрсаткичи. Шундан келиб чиқилса (66,797×46.93%=31348) Ўзбекистондаги аниқ ЯИМ қиймати 31,348,000,000АҚШ долларига тенг бўлади. Биз ана шу аниқ ЯИМ қиймати билан кейинги ҳисобларимизни давом эттирамиз).

  1. Туркманистон36,573 (36 миллиард 573 миллион) АҚШ доллари (Туркманистоннинг ЯИМ кўрсаткичи савол остида. Чунки Туркманистон ёпиқ давлат, расмий иқтисодий кўрсаткичларга ишониш қийин. Шундай бўлса-да, биз ҳозирча БМТнинг мамлакатлар бўйича ЯИМ рўйхатига таянишга мажбурмиз).
  2. Озарбайжон 35,686 (35 миллиард 686 миллион) АҚШ доллари.
  3. Афғонистон18,395 (18 миллиард 395 миллион) АҚШ доллари.
  4. Тожикистон6,612 (6 милиард 612 миллион)АҚШ доллари.
  5. Қирғизистон5,794 (5 миллиард 794 миллион)АҚШ доллари.

 

ЯИМ ҳисоботининг охирги ўринларда жойлашган еттитадавлат ҳисоботи:

  1. Ангуилла 311 (311миллион)АҚШ доллари.

206Палау 234 (234 миллион)АҚШ доллари.

207  Маршалл ороллари 209 (209 миллион)АҚШ доллари.

208  Науру 182 (182 миллион)АҚШ доллари.

 

209  Кирибати 180 (180 миллион)АҚШ доллари.

 

210  Монсеррат 63 (63 миллион)АҚШ доллари.

 

211  Тувалу 38 (38 миллион)АҚШ доллари.

 

Манба: https://en.wikipedia.org/wiki/List_of_countries_by_GDP_(nominal)

БМТ ҳисоботи бўйича айрим давлатлар аҳолиси (2016 йил 1 июль ҳолатига кўра):

  1. АҚШ 324,118,787 киши.

6.Германия 80,682,351 киши.

11.Япония126,323,715 киши.

  1. Бирлашган Қироллик 65,111,143 киши.
  2. Швеция9,851,852 киши.
  3. Швецария 8,379,477 киши.

119.Норвегия5,271,958 киши.

  1. Афғонистон33,369,945 киши.

45.Ўзбекистон 30,300,446 киши.

  1. Қозоғистон 17,855,384 киши.
  2. Озарбайжон9,868,447 киши.
  3. Тожикистон8,669,464 киши.

111.Қирғизистон6,033,769 киши.

  1. Туркманистон5,438,670 киши.

193.Кирибати ((Океания) Микронезия))114,405 киши.

  1. Маршал Ороллари ((Океания) Микронезия)) 53,069 киши.

221.Палау ((Океания) Микронезия)) 21,501 киши.

223.Ангуилла ((Americas) Caribbean)) 14,763 киши.

225.Науру((Океания) Микронезия)) 10,263 киши.

226.Тувалу ((Океания (Полинезия)) 9,943 киши.

228.Монсеррат ((Americas) Caribbean)) 5,154 киши.

 

Манба: https://en.wikipedia.org/wiki/List_of_countries_by_population_(United_Nations)

 

Аҳоли жон бошига ЯИМ кўрсаткичлари:

Ривожланган демократик давлатларда ЯИМнинг аҳоли жон бошига тақсимоти:

 

  1. Швецария = 79064.00 АҚШ доллари.
  2. Норвегия = 71371.58 АҚШ доллари.
  3. АҚШ =57,268.92 АҚШ доллари.
  4. Швеция = 52522.10 АҚШ доллари.
  5. Германия =43316.78 АҚШ доллари.
  6. Буюк Британия =40697.99 АҚШ доллари.
  7. Япония =37445.85 АҚШ доллари.

Биз мисолимизда келтирган еттита ривожланган демократик давлатлардаги ўртача ЯИМнинг аҳолиси жон бошига тақсимоти = 54,526.27АҚШ долларни ташкил этади.

Дунёдаги энг ривожланган демократик давлатлар бўлмиш Швейцария, Норвегия, АҚШ, Швеция, Германия, Буюк Британия, Япония давлатларининг иқтисодий жиҳатдан кучли ривожланганлигига, мамлакатлар аҳолисининг фаровонлик даражаси юқори эканлигига амин бўлдик.

Демократик давлатлар қаторидаги БМТнинг ЯИМ рўйхатида охирги ўринлардан жой олган давлатларда ЯИМнинг жон бошига тақсимоти:

  1. Ангуилла =21066.18 АҚШ доллари.
  2. Науру =17733.60 АҚШ доллари.
  3. Монсеррат =12223.51 АҚШ доллари.
  4. Палау =10883.21 АҚШ доллари.
  5. Маршал Исланд = 3938.27 АҚШ доллари.
  6. Тувалу =3821.79 АҚШ доллари.
  7. Кирибати =1573.36 АҚШ доллари.

Биз мисолимизда келтирган БМТнинг ЯИМ рўйхатидаги энг кам ЯИМ кўрсаткичларига эга бўлган еттита давлатлардаги ўртача ЯИМнинг аҳоли жон бошига тақсимоти = 10,177.13 АҚШ долларни ташкил этади.

Таққослашда давом этган ҳолда БМТга аъзо 211 мамлакатдан иборат бўлган ЯИМ ҳисоботи рўйхатидаги охирги ўринлардаги еттита давлат кўрсаткичларини ҳам кўриб чиқдик. Ушбу давлатларнинг географик жойлашувига назар солсак, уларнинг катта ерлардан анча узоқ масофаларда жойлашганини, савдо-сотиқ ишлари, асосан, денгиз орқали бўлиб, ишлаб чиқариш деярли йўқлигини, фақат туризм соҳаси жуда яхши шаклланганини, ривожланганини тахмин қилиш мумкин. Ушбу мамлакатлар ЯИМнинг аҳоли жон бошига тақсимланишига диққат билан қаралса, у ҳолда мазкур давлатларда иқтисодий тараққиёт мавжудлигига, иқтисодий ишлар яхши йўлга қўйилганига, иқтисодий ривожланиш давом этаётганига, аҳоли фаровонлиги ошиб бораётганига ишонч ҳосил қилиш мумкин. Биз ушбу давлатларнинг иқтисодий кўрсаткичлари ҳатто Ўзбекистон кўрсаткичларидан анча яхши эканига амин бўламиз. Ушбу давлатларнинг асоси – пойдевори мустаҳкамланиб бораётганини мамлакатда демократик қадриятлар, сўз ва матбуот эркинлиги кучли эканлигида кўриш мумкин. Бу давлатларда сиёсий ислоҳотлар яхши амалга оширилгани ҳамда бошқа сиёсий ислоҳотларга эҳтиёж йўқлиги ойдинлашади. Уларда фақат тинч сиёсий жараёнлар устуворлигини, ҳукумат ёки президент алмашинувларининг силлиқ кечишини кузатиш мумкин. Бундан юқоридидаги давлатлар ҳам кучли ривожланган демократик давлатлар каби мустаҳкам фундаментал асос – пойдеворга эга, деган хулоса чиқариш мумкин. Улар ҳам агар эҳтиёж сезсалар ҳеч қандай муаммоларсиз кучли иқтисодий ислоҳотларни амалга ошира олади.

Нодемократик ва авторитар бошқарув мавжуд бўлган Марказий Осиё давлатлари ва Озарбайжон давлатида ЯИМнинг аҳоли жон бошига тақсимоти:

 

  1. Қозоғистон = 7174.81 АҚШ доллари.
  2. Туркманистон = 6724.62 АҚШ доллари.
  3. Озарбайжон = 3616.17 АҚШ доллари.
  4. Ўзбекистон =1034.57 АҚШ доллари.
  5. Қирғизистон = 960.26 АҚШ доллари.
  6. Тожикистон = 762.68 АҚШ доллари.
  7. Афғонистон = 551.24 АҚШ доллари.

Биз мисолимизда келтирган олтита Марказий Осиё давлатлари ва Озарбайжондаги ўртача ЯИМнинг аҳоли жон бошига тақсимоти = 2974.91 АҚШ долларини ташкил этади.

Биз таққослаш ишларини Марказий Осиё давлатлари ва Озарбайжон мисолида кўриб чиқдик. Кўриб турганимиздек, минтақада фақат Қозоғистон ЯИМ ишлаб чиқариш бўйича биринчи ўринда, яъни ривожланаётган давлатлар қаторида. Қолган олтита давлатларда ЯИМ дунё мамлакатларидан энг паст ўринда, қолоқ мамлакатлар орасида эканини кўрамиз. Буни ўқувчиларимизнинг яхши тушуниши учун биз ЯИМнинг аҳоли жон бошига тақсимотини иморатларга ўхшатган ҳолда таққослаб, ўрганамиз.

Агар биз БМТга аъзо 211 мустақил давлатларни 211 иморат шакли кўринишида тахмин қилиб, мисол тариқасида олсак, у ҳолда кўз ўнгимизда 211 иморат гавдаланади.

Ҳар қандай иморат, асосан, бир неча асосий қисмдан иборат: бу пойдевор, қаватлар (қават деворлари), иморатнинг томи. Бизнинг мисолимизда ЯИМ катта бўлган мамлакатлар иморатлари кучли пойдевор, кўп қаватли деворлар ва томдан иборат кўркам, катта иморатлардир. Марказий Осиё давлатлари (Қозоғистондан ташқари) ва Озарбайжон мисолида эса, асосан, кучсиз пойдеворли, бир, икки ёки уч қаватли, томи яроқсиз, советлардан қолган эски иморатлардир. БМТнинг ЯИМ бўйича рўйхатида охирги ўринларда келтирилган давлатлар (ушбу давлатлар кейинги 50-70 йил ичда ташкил топган, оролчалардан иборат янги давлатлардир)нинг деярли барчаси кучли пойдеворга, бир ёки бир неча қаватли, сифатли томга эга чиройли иморатлардир.

Биз ЯИМнинг аҳоли жон бошига тақсимоти катта кўрсаткичларда бўлган ҳамда сиёсий ислоҳотларга эҳтиёжи йўқ мамлакатларни кучли пойдеворли, катта иморатлар шаклида тасвирлаймиз. ЯИМнинг аҳоли жон бошига тақсимоти катта бўлган ҳамда сиёсий ислоҳотга эҳтиёжи йўқ давлатлардаги энг кўркам бинолардан бирини ушбу давлатнинг иморатига ўхшатмаси мисолида олдик.

Биз ЯИМнинг аҳоли жон бошига тақсимоти кичик кўрсаткичларда бўлган ҳамда сиёсий ислоҳотларга эҳтиёжи йўқ мамлакатларни кучли пойдеворли, кичик иморатлар шаклида тасвирлаймиз. ЯИМнинг аҳоли жон бошига тақсимоти кичик бўлган ҳамда сиёий ислоҳотга эҳтиёжи йўқ давлатлардаги энг кўркам бинолардан бирини ушбу давлатнинг иморатига ўхшатмаси мисолида олдик.

Биз ЯИМнинг аҳоли жон бошига тақсимоти жуда кичик кўрсаткичларда бўлган ҳамда сиёсий ислоҳотларга эҳтиёжманд давлатларни пойдеворсиз, советлардан қолган кичик иморатлар шаклида тасвирлаймиз. ЯИМнинг аҳоли жон бошига тақсимоти жуда кичик бўлган ҳамда сисий ислоҳотларга эҳтиёжманд давлатлардаги уйлардан бирини, ушбу давлат иморатига ўхшатмаси мисолида олдик.

Биз ЯИМнинг аҳоли жон бошига тақсимотини иморатлар шаклида тасвирлаганимизда, БМТнинг 211 давлат рўйхатининг деярли охирги ўринларида Озарбайжон ва Марказий Осиё давлатлари туришини кўряпмиз. Хулоса қилиш мумкинки, ана шу етти давлат ичида Қозоғистон қисман сиёсий ислоҳотларга муҳтож давлат, қолган олтитаси эса бутунлай сиёсий ислоҳотлар ўтказилиши шарт бўлган давлатлардир.

Биз ушбу инфографикада Ўзбекистоннинг инқироз ҳолатида эканини бошқа давлатлар билан қиёслаш орқали билдик. Шу ўринда бир пайтларда собиқ совет иттифоқи таркибида бўлган Болтиқ бўйидаги уч давлатни ҳам мисолимизга киритиб ўтамиз.

Болтиқбўйи далатлари мисолида ЯИМнинг кўрсаткичлари:

 

  1. Литва 42,776 (42 миллиард 776 миллион) АҚШ доллари
  2. Латвия 27,945 (27 миллиард 945 миллион)АҚШ доллари
  3. Эстония 23,476 (23 миллиард 476 миллион)АҚШ доллари

Манба: https://en.wikipedia.org/wiki/List_of_countries_by_GDP_(nominal)

БМТ ҳисоботи бўйича Болтиқбўйи давлатлари аҳолиси (2016 йил 1 июль ҳолатига кўра):

  1. Литва 2,850,030 киши
  2. Латвия 1,955,742 киши
  3. Эстония 1,309,104 киши

Манба: https://en.wikipedia.org/wiki/List_of_countries_by_population_(United_Nations)

Ривожланаётган Болтиқбўйи демократик давлатларида ЯИМнинг аҳоли жон бошига тақсимоти:

  1. Литва = 15008.96 АҚШ доллари
  2. Латвия = 14288.69 АҚШ доллари
  3. Эстония = 17932.87 АҚШ доллари

 

Биз мисолимизда келтирган учта ривожланаётган Болтиқбўйи давлатларидаги ўртача ЯИМнинг аҳолиси жон бошига тақсимоти = 15743.42 АҚШ долларни ташкил этади.

 

Қаранг, ҳатто Болтиқбўйи давлатлари, яъни худди биз каби бир пайтларда собиқ совет иттифоқи таркибида бўлган Латвия, Литва, Эстония давлатлари ЯИМнинг аҳоли жон бошига тақсимоти Ўзбекистонникидан 15 баробар катта экан. Ушбу давлатлар иқтисодий тараққиёт йўлида давом этмоқдалар. Болтиқбўйи давлатлари ҳақида шундай хулосага келишимизм умкин: улар аллақачон ўз давлатларида сиёсий ислоҳотларни якунлаган, демократик қадриятларга кенг йўл очиб, ўз мамлакатларида эркин парламент ва президент сайловларини тинч ва осуда турда ўтказмоқдалар. Ушбу Болтиқбўйи давлатларининг ҳар бирида охирги 25 йил ичида камида 4-5 марта президентлар ўзгарди. Бизда-чи?

Энди биз бутун дунё ЯИМ йиғиндиси кўрсаткичларини ўрганамиз.

Дунё бўйича ЯИМ:

75,212,696 (75 триллион 212 миллиард 696 миллион) АҚШ доллари

 

Манба: https://en.wikipedia.org/wiki/List_of_countries_by_GDP_(nominal)

БМТ ҳисоботи бўйича дунё аҳолиси сони (2016 йил 1 июль ҳолатига кўра)7,432,663,275 киши.

Манба: https://en.wikipedia.org/wiki/List_of_countries_by_population_(United_Nations)

Дунё аҳолиси жон бошига ЯИМ кўрсаткичлари:

10,119.21АҚШ доллари.

Энди Ўзбекистоннинг дунё халқлари нинг ўртача фаровонликдан қанча фарқ қилишини қараб чиқамиз.

Дунё аҳолиси жон бошига дунё ЯИМ тақсимотини Ўзбекистон ЯИМ аҳоли жон бошига тақсимоти билан таққослагандаги тафовут:

Дунё: 10,119.21 АҚШ доллари.Ўзбекистон: 10,34.57 АҚШ доллари =9.78.

Ушбу кўрсаткичдан ўртадаги тафовутнинг 9.78, салкам 10 баробар экани яққол кўриниб турибди. Биз дунё халқларининг ўртача иқтисодий тараққиёти, фаровонлигидан 10 баровар орқадамиз! Демак, биз қашшоқлар ичра қашшоқмиз! Бу даҳшат эмасми?

Биз Ўзбекистоннинг бугунги кундаги хароб аҳволи, инқирози ҳақида етарли даражада керакли хулосалар қилдик, деб ўйлайман. Энди иқтисодий ривожланишимиз, тараққиётимизнинг асоси, ўзаги бўлмиш сиёсий ислоҳотлар ҳақида сўз юритсак.

Биз дунё давлатлари орасида ўз ўрнимизни муносиб эгаллаш учун ҳозирги кунда аранг бир қаватни кўтариб турган, пахса-хомғиштдан қурилган омонат иморатимизни бутунлай бузиб ташлашимиз керак! Унинг ўрнига, агар керак бўлса 100 ва ундан баланд қаватларни кўтара оладиган, АҚШ каби ривожланган, тараққий топган демократик давлатлар пойдеворидан андаза олиб, пойдеворимизни мустаҳкам, деворлари маҳкам ва баланд, кўркам ва қулай бўлган замонавий иморатга асос солишимиз керак.

Хўш, бу қандай амалга оширилади?

Мустаҳкам ва ҳар томонлама қулай, кўркам иморат пойдеворини қуришимиз мамлакатимиз бўйлаб кенг кўламли ислоҳотларни амалга оширишга илк қадам демакдир.

Демак, биз дунёдаги кўркам, катта иморатлар билан беллаша оладаган мустаҳкам иморат қуришга киришар эканмиз, шуни қайд қилишимиз керакки, иморат пойдевори ва биринчи қавати иморатнинг асосий муҳим қисмини беради. Иморат пойдевори ва давлатчиликнинг танлаган    йўли, платформаси, давлатчиликнинг фундаментал асосидир. Бу асос ҳар қандай ташқи ва ички силкиниш, табиий офатлар, уруш ва кулфатларга бардошли бўлиши керак. Бундай пойдеворли иморат-давлатлар қаторига АҚШ, Буюк Британия, Франция, Олмония, Япония каби бошқа ўнлаб ривожланган демократик давлатларни мисол қилиб кўрсатишимиз мумкин. Бу давлатларнинг фундаментал асоси – пойдевори шунчалик мустаҳкам қурилганки, улар ҳар қандай ички ва ташқи сиёсий ларзалар, зарбалар, бўҳронлар, инқирозларга бардош бера олади. Иморатларнинг пойдевор устидаги биринчи қавати бу сиёсий фаоллик, давлатчилик ҳокимиятларининг эркин сайловлар орқали тинч ва осуда алмашиниши ҳамда ҳар қандай сиёсий жараёнларнинг бориши ва натижасини кўрсатиб турувчи қават ҳисобланади. Биринчи қаватда одатда ижроия ҳокимият, қонун чиқарувчи орган – парламент ва суд тизими жойлашган. Биринчи қаватдаги сиёсатчилар ҳар қанча қизғин, хатарли бўлмасин, улар иморат пойдеворига даҳл қилолмайдилар. Яъни пойдеворни бузишни истамайдилар, истаган тақдирда ҳам иморат пойдеворини буза олмайди. Демак, кучли пойдевор-платформали давлат-иморатларининг ўзагига ҳеч нарса даҳл қилолмайди.

Биз шу ўринда демократик давлатлардаги кучли тортишувли президент ва парламент сайловларини мисол келтирамиз. Ҳар қандай сайловлар натижаси мамлакатни издан чиқариб юбормайди. Гарчи давлат тепасига янги президент ёки парламент эркин, адолатли сайловлар натижасида келса-да, улар ҳам мамлакатни худди эскиларидек бошқаришда давом этаверади. Мамлакат янги келган ҳукумат таъсирида ўз изидан чиқиб кетмайди, олдиндан белгиланган йўлда изчил давом этади. Бундан мамлакат аҳолиси, тадбиркор ёки ишлаб чиқарувчи бизнес вакиллари умуман зарар кўрмайди. Сайловлар натижасида бирор бир бизнесмен ёки мамлакат аҳолиси мамлакатни тарк этишни хаёлига келтирмайди. Янги президент ёки парламент, ёхуд ҳокимият амалдорлари бирор бир кишини туҳмат билан қаматиб, унинг мол-мулкига эга чиқмайди. Ҳар қандай эркин рақобат билан ўтган демократик руҳдаги сайловлар мамлакатдаги коррупция кўламини камайтириб, қонунлар устуворлигини кучайтириб боради. Ушбу демократик тарзда ўтган эркин сайловлар мамлакатга янада кўпроқ инвесторлар кириб келишига йўл очади, мамлакат иқтисодий тараққиёт йўлида узлуксиз давом этаверади. Демократик, иқтисодий ривожланган давлатларда қонун устуворлиги яхши йўлга қўйилганлиги сабабли давлат президенти ҳам, оддий ватандош ҳам қонун олдида тенг ҳуқуқларга эга! Ҳеч ким, ҳатто мамлакат президенти қонунлардан устун кўрилмайди. Ўзбекистондачи?

Ўзбекистонда эса, собиқ диктатор президент Ислом Каримов ҳаётининг охирги кунигача мамлакат жиловини ўз қўлида ушлаб турди, ҳозирги президент ҳам худди аввалги президент каби мамлакатда сиёсий ислоҳотларни амалга оширмай, эски йўлдан боришда давом этмоқда. Шу сабабли Ўзбекистон яқин ўн йиллар ичида иқтисодий ривожланиш, тараққиётдан мосуво ҳолда қолаверади.

Мулкдорлик модули – тараққиёт гарови

Дунёда демократик қадриятларга эга бўлган бир нечта давлатчилик модуллари мавжуд. Бундай давлатчилик модуллари сирасига социал ҳимояси кучли, ярим социал ҳимояга эгаҳамда социал ҳимояси кам давлатчилик модулларини киритишимиз мумкин. Финляндия, Норвегия, Швеция давлатларини социал ҳимояси кучли бўлган давлатлар сирасига, Канада ва Европадаги бошқа давлатларни ярим социал ҳимояга эга давлатлар таркибига, АҚШ, Япония, Сингапур давлатларини эса социал ҳимояси кам давлатчилик модулига киритсак бўлади. Учинчи модулга мансуб юқорида номлари тилга олинган давлатлар ўз мамлакатларида иқтисодиётни тез орада ривожлантириш, аҳолисини қисқа вақт ичида бойитиш, ватандошларининг кўп пул топиши учун замин яратиш имконини вужудга келтириш эвазига эришганлар.

Маълумки, дунёда ҳар хил қиролликлар томонидан асос солинган монархия давлатлари, турли-туман демократик давлатлар, аҳолисининг фаровонлик даражаси турлича бўлган ривожланган ва ривожланаётган давлатлар мавжуд. Биз тадқиқотимиз давомида дунёдаги барча давлатлар модулларини чуқур ўргандик. Бироқ танлов жараёнида улар орасидан дунёқарашимиз, маданиятимиз ва маънавиятимизга яқин ҳамда ватанимиз равнақи учун мақбул бўлган, шу билан бирга, демократия қадриятлари кенг кўламда тарқалган капиталистик давлатчилик модулларини танладик. Бу борада мазкур модулларни танлаш орқали келажакда Ўзбекистонда аниқ демократик қадриятларни яратиш мумкинлигини инобатга олдик.

Ҳаётий кузатишларимиздан шу нарса аён бўлдики, Ўзбекистон учун, очиғи, социал ҳимояси кучли ва ярим социал ҳимояга эга давлатчилик модули тўғри келмайди. Бунга марҳум Каримов режими ва унинг ўринбосарлари давом эттираётган сиёсий вазият ҳар томонлама ҳалал беради. Улар олиб борган сиёсат ўзбек халқини ҳам сиёсий, ҳам иқтисодий, ҳам маънавий, ҳам маданий жиҳатдан қашшоқлик сари етаклаган сиёсат эди. Шундан келиб чиқиб, биз юқорида келтирилган турли-туман давлатчилик модулларини, бунга ҳали ўзбек халқи тайёр эмаслигини инобатга олган ҳолда халқимиз учун самарасиз, деб биламиз. Биз учун социал ҳимояси кам давлатлар модуллари – “шафқатсиз капитализм” тузуми хос, деб ҳисоблаймиз. Ўз навбатида, азиз ўқувчиларимиздан “шафқатсиз” деган атамани ишлатганимиз учун кечирим сўраган ҳолда мазкур сўзнинг мазмун-моҳияти ҳақида қисман тушунча берамиз.

Ҳа, дарҳақиқат, “шафқатсиз капитализм” модули бу биз ўзбеклар учун айни муддао бўлган давлатчилик модулидир. Бу модул замирида ота-боболаримизнинг нақлнома сўзи мазмуни, соддароқ қилиб айтсак, “ишлаган тишлайди, ишламаган бошин қашлайди” сўзи яширинган. Яъни, ким кўп ишласа, ана шу инсон кўп пул топиб, тез бойиши мумкинлиги мужассам топган.

Социал ҳимояси кучли ёки ярим социал ҳимояга эга давлатчилик модулига кўра, инсонлар ўзлари пешана тери билан топган даромадларидан 40% гача бўлган қисмини солиқ сифатида тўлашади. Бунинг акси ўлароқ, “шафқатсиз капитализм” давлатчилик моделига мансуб давлатлар аҳолиси эса даромадларининг кўпи билан 15%ини солиқ сифатида тўлайдилар. Бу эса уч баробардан сал кам солиқ тўлаш деганидир.

Энди эътиборимизни “шафқатсиз капитализм” давлатчилик модулларига риоя қиладиган АҚШ, Япония, Корея каби давлатлар турмуш тарзига қаратсак, уларнинг нима учун қисқа вақт оралиғида ривожланганини, аҳолисининг турмуш фаровонлиги кескин турда ошиб, даромади кўпайганлигини англаймиз. Демак, “шафқатсиз капитализм” модули тараққиёт гарови! Ундан унумли фойдаланиш эса халқ фаровонлигини оширишга самарали хизмат қилади. Биз келажакда мазкур модулни “Мулкдорлик модули” ёки “Мулкдорлик тузуми” деб атай бошлаймиз.

Қуйида Мулкдорлик тузумининг фундаментал давлатчилик пойдевори қандай қурилади? Нима учун Ўзбекистон чет эллик инвесторлар учун жозибадор эмас?Инвесторларнинг Ўзбекистонга қизиқмасликлари сабаби нимада? деган саволлар устида тўхталамиз.

  1. Сув йўлининг йўқлиги. Викепидия маълумотларига таянадиган бўлсак, Ўзбекистоннинг ер майдони — 448,900[4]км2. Аҳоли сони (2015) — 31,025,500[5] кишини ташкил қилади. Атрофимизда Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Афғонистон ва Туркманистон давлатлари жойлашган. Одатда сув йўли энг арзон транспорт воситаси ҳисобланади. Муайян бир давлатнинг сув бўйида жойлашиши ушбу давлатнинг дунё давлатлари билан энг арзон сув транспорти воситаси орқали тижорат ишларини йўлга қўйишига самарали таъсир кўрсатади. Бу омил, шунингдек, дунё инвесторларига ҳам жозибадорлик бағишлайди. Афсуски, Ўзбекистон сув йўлларига тўғридан-тўғри чиқа олмайди. Сув йўлига чиқишимиз учун бир ёки икки давлат ҳудудидан темир йўл ёки траклар (юк машиналар)да ўтиш тақозо қилинади. Қолаверса, бошқа давлатларга тегишли денгиз портларидан фойдаланилганлик учун хизмат ҳақи тўланади. Бу каби ортиқча чиқимлару харажатларнинг кўплиги ва катталиги туб бизнесменларга салбий таъсир кўрсатибгина қолмасдан, Ўзбекистонга сармоя киритиш истагида бўлган инвесторларни ҳам жиддий равишда ўйлантириб қўяди.

Maнба: https://uz.wikipedia.org/wiki/O%CA%BBzbekiston

 

Шу ерда АҚШнинг Калифорния штатини мисол тарзида келтириб ўтсак. Калифорния штатининг ер майдони 411 минг км2. Аҳолиси 39. 250.017 (2016 йил ҳисоботи)[4] киши. 2016 йилга келиб Калифорния штатининг ЯИМи 2 триллион 514 миллиард АҚШ долларини ташкил қилган. Бу эса жами АҚШнинг ЯИМи бўлган 18.561.934 (18 триллион 561 миллиард 934 миллион) АҚШ долларини 13.9% ни ташкил қилади.

Манба: https://en.wikipedia.org/wiki/California#Economy

 

Эътиборимизни Ўзбекистон билан Калифорния штати ер майдони кўламига қаратамиз. АҚШнинг Калифорния штати ер майдони – 411 минг км2. Ўзбекистон Республикасининг  ер майдони — 448,900[4] км2. Солиштиришларимиз жараёнида Ўзбекистоннинг ер майдони Калифорния ер майдонига қараганда 37 минг км2 га катталиги ойдинлашади. Калифорния штатининг аҳолиси эса Ўзбекистонникидан 8.224.517 кишига кўп.

Ўз навбатида томонларнинг иқтисодий салоҳиятини белгилайдиган ЯИМ кўрсаткичларига ҳам эътибор қаратамиз. АҚШнинг Калифорния штати ЯИМи 2 триллион 514 миллиард АҚШ долларини ташкил этади. Ўзбекистон Республикасининг  ЯИМи эса 31 миллиард 348 миллион АҚШ доллари. Нисбат: 80.19 баробар!

Бизнинг кўп фаолларимиз Калифорния штатида иш ва саёҳат юзасидан кўп маротаба бўлганлар. Уларнинг таъкидлашича, Калифорния билан Ўзбекистоннинг об-ҳавоси, ерининг унумдорлиги, сув ва сувга бўлган танқислик, тоғ-у дашти ва ҳатто чўллари ҳам деярли бир хил, аммо уларнинг ўзаро фарқли томони Калифорния штати океан билан, сув йўли билан туташган.

Аммо бизнингча бу ерда бир нарса фаолларимиз назаридан соқит қолган. Асосий кўринмас нарса – бу Калифорния штати АҚШнинг фундаментал давлатчилик асослари-пойдеворининг бир қисмини ташкил қилишидир. Агар фундаментал давлатчилик пойдевори пухта, мустаҳкам қилиб қурилмаганида Калифорния штати ҳам ҳатто океан бўйида жойлашганига қарамасдан Ўзбекистондан ЯИМи 80.19 қадар катта бўлмас эди. Демак, бундан шундай хулоса келиб чиқади: фундаментал давлатчилик асослари-пойдеворини ҳар қандай иқтисодий ривожланаётган давлатларнинг асосий ўзаги деб қараш керак! Бунга юқорида ўрганганимиз, АҚШнинг Калифорния штати мисол бўла олади.

 

  1. Сиёсий сабаблар. Давлатчилик модули. Ўзбекистоннинг давлатчилик модули яккаҳокимликка, диктатурага асосланган авторитар модул. Авторитар бошқарув, диктатура устун бўлган ҳар қандай давлатда шаффофликка дарз кетади. Бу каби унсурлар мамлакатга сармоядорларнинг кириб келишига тўғаноқ бўлади. Диктатор Ислом Каримовнинг 27 йил давомида мамлакат жиловини қўлида маҳкам тутиб, умрининг охиригача тахтдан тушмагани мамлакатда бир хил қарашнинг вужудга келишига сабаб бўлибгина қолмасдан, сармоявий жозибадорликларга ҳам жиддий турда путур етказди. Чунки нодемократик давлатларга инвестиция киритиш инвесторларга салбий таъсир кўрсатади, уларнинг бизнесини барбод қилиши ҳам эҳтимолдан ҳоли эмас. Шу сабабли кўпгина инвесторлар гарчи рақобат катта бўлса-да, демократик давлатларга инвестиция жалб қилишни истайдилар. Сабаби демократик давлатларда бўлиб ўтадиган президент ёки ҳокимият алмашинувлари тинч, осойишта, силлиқ тарзда кечади. Ҳар қандай сайловлар мамлакатда фаолият юритаётган бизнесменлар ва инвесторлар фаолиятларига салбий таъсир ўтказмайди. Инвесторлар эса хотиржам ва бахтиёр яшайдилар.

 

  1. Сўз ва матбуот эркинлиги. Ўзбекистонда сўз ва матбуот эркинлиги йўқ. Интернет тезлиги ниҳоятда паст даражада ҳамда ҳаддан ташқари қиммат ва доимо назоратда. Айниқса, мухолифат ташкилотлари сайтлари мамлакатда жиддий цензура қилинади. Мамлакатдаги телевидение, радио, газета ва журналлар ҳам қаттиқ цензура остида. Инвесторлар ўз фикрини очиқ айтолмайдиган фуқаролар жамиятидан, мамлакатлардан имкон қадар ўзларини узоқ тутадилар.
  2. Қонун устуворлиги. Ўзбекистонда қонун устун эмас, адолат мезони йўқ. Ҳатто мамлакатнинг ҳозирги раҳбари ҳам Бош Қомус – Ўзбекистон Конституцияси, қонунларини оёқости қилган ҳолда раҳбарлик курсини эгаллади. Шу кунгача мамлакатда ўн минглаб тадбиркорлар адолатсизлик, қонунсизлик, зулму зўравонлик қурбони бўлди ва бу жараён ҳозирги кунда ҳам давом этмоқда. Куч ишлатар тизимлар – ички ишлар органи ва Миллий хавфсизлик хизмати фақат ва фақат адолатсизликларга таянган ҳолда фаолият юритмоқда. Уларнинг тадбиркор ва бойларни адолатсизларча талаши, фирибгарлик, шантаж, қўрқитув йўли билан тадбиркорнинг топган пулу бойликларига эга чиқиши, қаршилик қилган тадбиркору ишбилармонларни ҳар хил туҳматлару бўхтонлар билан қамоқхоналарга қамаши кундалик юмуш, одатий ҳолга айланган. Мамлакатда авжга чиққан бундай ҳолларнинг мухолифат сайтлари, жумладан, www.birdamlik.info,www.mulkdor.com сайтларида, Ozodlik ва BBCuzbek радиоларида ёритилиши, АҚШ давлат департаменти ва бошқа халқаро ташкилотларнинг ҳисоботига тушиши Ўзбекистонга инвестиция олиб киришга тайёр бўлган хориж инвесторларини қаттиқ ўйлантириб қўймоқда.
  3. Коррупция. Маориф ва таълимдаги коррупция. Ўзбекистонда порахўрлик ва коррупция кенг кўламда авж олган. Мамлакатдаги деярли барча соҳалар коррупция ботқоғига ботган. Порахўрлик ва коррупциянинг маориф ва таълим соҳасида кенг қулоч ёзгани эса ниҳоятда ачинарлидир. Дунё давлатлари ичида фақат Ўзбекистонда маориф ва таълим соҳаси коррупциялашган, десак асло муболаға бўлмас. Аниқланишича, ҳатто Африкадаги қолоқ давлатларда ҳам маориф ва таълим коррупциядан ҳоли экан. Таълим тизимининг коррупциялашиши бизнинг маънавий даражамиз ниҳоятда паст эканини англатади. Холбуки, Ўзбекистонга инвестиция олиб кириш истагида бўлган хорижлик сармоядорларнинг ҳам фарзандлари бор. Барча ота-оналар каби улар ҳам ўз фарзандларини мамлакатимиздаги яхши мактабларга бериб ўқитиш тарафдори. Аммо, мамлакатимизга қизиққан инвесторларнинг оила аъзолари ёки ўзлари маориф ва таълим соҳасидаги порахўрлик ва коррупция даражасини кўргач ўз фарзандларини Ўзбекистонда ўқитишни ҳеч қачон истамайди. Бу эса ҳар қандай инвесторни ўйлантириб қўйиши шубҳасиз, аниқ. Қолаверса, пора эвазига ўқишни битирган талабаларнинг билим савияси ҳам ўта паст бўлади. Ваҳоланки, мамлакатимизга инвестиция киритган ҳар қандай инвестор билимли, иқтидорли мутахассисларга суянади. Бу табиий ҳол. Бироқ Ўзбекистондаги ўқув юртларини тамомлаган мутахассисларнинг малакасизлигидан яхши хабардор бўлган инвесторлар бошқа давлатлардан иқтидорли мутахассисларни жалб қилиш ниҳоятда қимматлигини билгач, яхшиси, Ўзбекистондан айланиб ўтиш, кучли мутахассисларга эга давлатларга сармоя киритишни истайдилар.
  4. Солиқ ва Божхона идораларидаги коррупция. Ҳар қандай давлат структураси аниқ ва тиниқ қонунлар доирасида ишлаши керак. Ўзбекистонда бошқа ташкилотлар каби солиқ ва божхона идоралари ҳам энг коррупциялашган идоралар ҳисобланади. Мамлакатда ушбу икки идоранинг порахўрлиги, иқтисодий жиноятлари шу даражада кучли критик ҳолатдаки, уларга иш юзасидан мурожаат қилган ҳар қандай инвесторлар қийин аҳволга тушиб қолиши аниқ. Ривожланган давлатларда аниқ қонун-қоидалар доирасида фаолият юритган инвесторлар агар мамлакатимизда ишлашни сидқидилдан хоҳласа, у ҳолда ҳар қандай адолатсизлик, қонунсизлик, қоғозбозлик, ваъдабозлик, порахўрлик иллатлари олдида таслим бўлишига тўғри келади. Бу алал-оқибат инвесторларнинг ҳамиятига тегади, жаҳлини чиқаради. Шу тариқа улар Ўзбекистонда устун бўлган ёмон иллатларга рўпара бўлгандан кўра бошқа ривожланган, қонун устуворлиги йўлга қўйилган, коррупциясиз мамлакатларга инвестиция киритиш йўлини танлайди. Улар Ўзбекистонни шунчаки рад қилиб, бундан кейин мазкур давлат ҳақида билишни ҳам, эшитишни ҳам истамай қолади.
  5. Сиёсат. Ёпиқ жамият сиёсати. Ўзбекистоннинг ҳанузгача дунё учун ёпиқ жамият бўлиб қолаётгани ҳаммамиз учун ниҳоятда аянчли. Инсон ҳуқуқлари ҳурмат қилинмайдиган нодемократик мамлакатларга инвесторларнинг келиши у ёқда турсин, ҳатто боришни ҳам хаёлларига келтирмайди. Чунки ёпиқ жамиятда ёпиқ муаммолар кўп бўлади. Бундай жамиятларга ўз жонидан тўйган, дунёдан воз кечган инвесторларгина келиши мумкин. аммо, кечирасизу дунёда жонидан тўйган инвесторнинг ўзи бўлмаса керак!
  6. Пул-кредит сиёсати муаммолари. Ўзбекистонда пул-кредит сиёсати ҳануз долзарб муаммолигича қолмоқда. Айни пайтда мамлакатда 4 та чет эл валюта курслари мавжуд. 2017 йил 12 апрель ҳолатига кўра валюта курслари: Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бўйича 1 АҚШ долларининг сўмга нисбатан қиймати 3650 сўм; Марказий банк Республика валюта биржасида 3832 сўм; мамлакат ичида ноқонуний фаолият юритаётган Валюта қора бозорларидаги ўртача курс 7940 сўм; мамлакатдаги ноқонуний нақдсиз валюта курси 9528 сўмни ташкил қилмоқда. Бундан Ўзбекистонда номутаносиб, издан чиққан пул-кредит сиёсати устунлиги яққол кўринмоқда.

Аслида Ўзбекистонда 1995 йилдаёқ бир вақтнинг ўзида ҳам сиёсий, ҳам иқтисодий ислоҳотларнинг асосий қисми тугатилиб, пул-кредит сиёсати ислоҳоти ўша олис 1996 йилгача тўлиқ тугаши керак эди. Бироқ, афсуски, бу муаммо йилдан-йилга кенг қулоч ёзиб борди. Ҳукумат бундай муаммоларни бартараф этиш йўлини ахтармади. Чунки бундай турдаги пул-кредит сиёсатидан мамлакатдаги бир ҳовуч амалдорлар манфаатдор бўлган. Пул-кредит сиёсати инқирозга юз тутган давлатга қайси ақли расо инвестор сармоя киритади? Шундай ақлсиз инвесторлар дунёда топилармикин?

  1. Ерларнинг хусусийлаштирилмагани. Дунёнинг кўп давлатларида ерлар хусусий мулк ҳисобланади ва у даҳлсиз. Афсуски, Ўзбекистонда ҳанузгача советлардан қолган “Ер давлатники!” деган аҳмоқона тушунча устун. бу тушунча халқимиз онгида чуқур ўрнашиб қолган. Давлат буюртмалари бўлган пахта, ғалла, пиллалар ҳамон деҳқон-фермерларни эзиб келмоқда. Ҳокимиятдаги амалдорлар аҳолига ер-участка бериш баҳонасида ерни уларга қиммат нархларда пора эвазига ноқонуний равишда сотиб, чўнтакларини қаппайтириб келмоқда. Ўзбекистон ҳукумати ҳанузгача ерларни ўзбек халқига бепул беришни хаёлига келтирмаётир. Халқидан ўз ерларини тортиб олиб, уларни қулларча ишлатаётган мамлакатга виждонли инвесторнинг сармоя олиб киришига асло ишонмаймиз. Ўзбекистондаги ерлар бу ўзбек халқининг мулки, ерларидир! Ер халққа бир умрга бепул хусусийлаштирилган ҳолда берилиши шарт!
  2. Мулкдорларга бўлган муносабат. Ўзбекистонда Мулкдор бўлиш ҳанузгача оғриқли масала экани ҳаммамизга яхши аён. Конституциямизнинг “Иқтисодий ва ижтимоий ҳуқуқлар” деб номланган IХ бобининг 36-моддасида “Ҳар бир шахснинг мулкдор бўлишга ҳақли” эканлиги алоҳида баён этилган. Афсуски, реал ҳаётда бундай эмас. Бу борада ҳам қатор муаммолар мавжуд. Куч ишлатар тизимлар, суд, прокуратура идоралари ўзаро ҳамкорликда фақат ўзбекистонлик мулкдорларга эмас, балки чет элдан келган бизнесмен-инвестор мулкдорларга нисбатан ҳам ҳар хил иғво, туҳматлар уюштириб, уларни ҳам жисмонан, ҳам руҳан эзишда давом этмоқда. Айримларини ўлдиртириб, айримларини эса қаматтириб юбормоқда. шундай йўллар орқали уларнинг мол-мулкларини ўзлаштирмоқда. Хўш, бундай шароитда қайси ақли расо чет эллик бизнесмен ёки инвестор Ўзбекистонга сармоя олиб киради? Улар шунчалик ақлсизми?

 

  1. Тиббий хизмат ўта сифатсиз. Ўзбекистонда тиббиёт соҳаси чин маънода инқирозда. Давлат ҳанузгача бу соҳани молиялаштириб келмоқда. Молиялаштириш миқдори кам бўлгани сабабли тиббиёт бинолари хароб аҳволга тушиб қолмоқда, замонавий дунёда дори-дармонлар, тиббий асбоб-ускуналарнинг тақчиллиги устун, соҳада коррупция авж олган. Ишлаш учун етарли шароит йўқ. Соҳа мутахассисларининг маошлари, масалан, АҚШдан тахминан 50 баробар кам. Шу сабабли кўп мутахассислар бошқа давлатлар, жумладан, араб, ҳатто Яман давлатларига бориб ишлашга мажбур бўлмоқдалар. Тиббиёт соҳаси тўлиқ хусусийлаштирилиши керак. Тиббий хизмат тури яхши йўлга қўйилмаган бундай мамлакатга ўз соғлигини эъзозлайдиган бизнесменлар, инвесторлар асло яқинлашмайдилар.
  2. Икки фуқаролик масаласининг йўқлиги. Дунёда жуда кўп бизнесменлар икки ва ундан ортиқ давлат фуқаролигига эгадирлар. Ўзбекистонда хорижга чиқиш-келиш ва фуқароликни расмийлаштириш (ОВиР) масалалари ҳамон ўлда-жўлда, мамлакатда икки фуқароликка рухсат берилмаган. Бу эса Ўзбекистонга инвесторларнинг киришига жиддий тўсқинлик қилади. Бу масала долзарблигича қолмоқда.
  3. Электр таъминотидаги узилишлар. Ривожланган давлатларда электр ўчиши деган тушунчанинг ўзи йўқ. Чет элдан келиш истагида бўлган инвесторлар Ўзбекистонда электр энергияси соатлаб эмас, суткасига 1-2 минут ўчишини билсалар ҳам Ўзбекистонга умуман яқинлашмайдилар. Чунки инвесторлар қулай шароитлар мавжуд бўлмаган, электр энергиясининг бот-бот ўчиши каби техник камчиликлар устун бўлган Ўзбекистонни доимо четлаб ўтаверади.
  4. Табиий газ тақчиллиги. Табиий аз тақчиллигини эшитган ёки билган бизнесмен ақлдан озиши табиий. Чунки инвесторлар мамлакатимизнинг четга табиий газ экспорт қилишини билган ҳолда, туб аҳолиси газсиз яшаётганини ҳатто тасаввур қилолмайди. Боз устига, ишлатмаган газ учун аҳолидан катта миқдорларда қарздорлик ундирилаётганини билган, эшитган инвесторлар ақлдан озиб, жинни бўлиб қолишлари эҳтимолдан холи эмас. Улар ақлдан озмаслик учун, яхшиси, Ўзбекистон ҳақида ҳеч нарса эшитмасликка интиладилар.
  5. 1 Ичимлик суви, канал ва ариқ сувларидаги муаммолар. Сув масаласи баъзи бир давлатларда ҳам муаммоли, аммо инвесторлар бу масала ечимини доимо монитор қилиб боришади. Агар улар ҳукуматнинг бу масала бўйича ечим тополмаётганини билса, у ҳолда ўзлари ҳам сувсиз қолиб кетишдан қўрқиб, Ўзбекистонга инвестиция киритиш ҳақидаги ўйларига якун ясайдилар.
  6. Мамлакатдаги канализация, чиқиндиларни қайта ишлаш масаласи.Чиқинди ва канализация масаласи замонавий дунёда техник жиҳатдан юқори даражада ечим топган бўлиши шарт. Ҳар қандай инвестор Ўзбекистонга эҳтиёткорлик билан ёндошади. Ўзбекистонда канализация ва чиқинди масаласи техник томондан ҳал қилинмаганини яхши билган чет элликларнинг Ўзбекистонга инвестиция киритиши у ёқда турсин, ҳатто оддий сайёҳ бўлиб ҳам келмайдилар.
  7. Автомобиль йўлларидаги носозликлар. Ўзбекистондаги автомобиль йўллари қарийб 27 йилдан буён таъмирланмаган. Фақат катта йўллар ҳар йили бир оз эпақага келтирилиб, номигагина таъмирланади. Ўзбекистондаги барча йўллар қайта қурилиши, таъмирланиши керак. Бу масаланинг ечими жуда оғир ва кўп маблағ талаб қилади. Ўзбекистондаги йўлларнинг паст даражада эканлигига йўл қурилиши ва таъмири ишлари учун давлат бюджетидан кам маблағ ажратилаётгани ҳамда бу борада ҳам коррупциянинг баландлиги сабаб бўлмоқда. Ўзбекистондаги мавжуд барча йўллар қайта қурилиб, таъмирдан чиқарилмас экан, мамлакатимизга инвесторларнинг келиши қийинлигича қолаверади.

 

  1. Тезкор почта жўнатмалар хизмати. Ҳозирги замонавий почта ва жўнатмалар тизими жуда кенг тармоқланган ва тезкор суръатларда ишлайди. Ўзбекистонга сармоя киритиш истагида бўлган ҳар қандай инвестор мамлакатда почта ва жўнатмалар хизмати қанчалик йўлга қўйилганига алоҳида эътибор қаратишади. Рости, чет эллик инвесторларни Ўзбекистондаги мавжуд почта хизматлари умуман қониқтирмайди. Шуни инобатга олган ҳолда Ўзбекистонда FedEx, DHL Express, Schener AG, YRC Worldwide хизматлари йўлга қўйилиши керак. Ҳатто мазкур компаниялар ўртасида соғлом рақобат шаклланиши учун замин яратилиши зарур. Бу орқали эса келаётган инвесторларда почта ва жўнатмалар хизматидан қониқиш ҳосил қилишга эришилади. Биз инвесторларни фақат катта шаҳарларда бир-иккита жойдагина мавжуд бўлган юқорида номлари таъкидланган компанияларнинг кичик офиси ёки хизматини кўз-кўз қилиб мақташ йўли орқали алдай олмаймиз. Юртимизда ушбу компаниялар қачонки ўзларига қарашли аэропорт терминалларига эга бўлса, Ўзбекистондаги барча катта-кичик шаҳарлар ва туманларда почта жўнатмалари хизмати тўлиқ йўлга қўйилса ана шундагина биз почта хизматларидан фахрлана оламиз. Билъакс, бундай хизмат турлари самарали ишламаса, у ҳолда инвесторларнинг келишини кутиш бефойдалигича қолаверади.

 

  1. Ҳаво йўлларидаги муаммолар. Ҳар қандай аэропорт мамлакат юзи ва кўзгуси саналади. Юртимизга ташриф буюраётган инвестор Тошкент халқаро аэропортидаги талатумлар, тартибсизликларни кўриб, давлат томонидан олиб борилаётган сиёсатдан хафсаласи пир бўлиши, шубҳасиз, аниқ. Одатда, йирик, потенциал инвесторлар ўз шахсий учоқлари (аэропланлари)да учишни жўн кўришади. Аммо Ўзбекистон аэропортларидаги муаммолар улар хоҳиш-иродаларига панд бериб қўяди. Негаки, аэропортларимизда шахсий аэропланларнинг учиб-қўниши учун етарли имкониятлар мавжуд эмас. Сармоядорларнинг ўз шахсий аэропланларида Ўзбекистонга қўнолмаслиги ёки қўнишга рухсат ололмаслиги, шунингдек, учолмаслиги каби омиллар, табиийки, инвесторларнинг хафсаласини пир қилади. Инвестор ўзига ишонмаган давлатга нима учун ўз пулларини сармоя сифатида киритиши керак?

 

  1. Меҳмонхона муаммолари. Ўзбекистондаги кўпгина меҳмонхоналарда конференц-зал, мажлислар зали йўқ. Ҳозирги Ўзбекистон меҳмонхоналари замонавий меҳмонхоналардан ниҳоятда орқада қолган. Ривожланган давлатларнинг охирги 50 йилдан буёғида қурилган меҳмонхоналарида энг камида иккита конференц-зал, мажлислар зали мавжуд. Ҳатто кичик шаҳарчаларда ҳам ўнлаб меҳмонхоналарга дуч келиш мумкин. Холбуки, замонавий меҳмонхоналар фақат кечаси ухлаб, эрталаб йўлга чиқиш учунгина хизмат қилиши керак эмас. Меҳмонхоналарнинг конференция залларида инвесторлар ўз бизнесларини йўлга қўйиши учун турли-туман учрашувлар, мажлис, йиғилишлар, кечалар, тадбирлар ўтказиши учун шароитлари бўлиши керак. Бизда-чи? Бизда ундай эмас. Шунинг натижасида хароб меҳмонхоналаримиз олдида инвесторлар олдида хижолат чекишга мажбур бўламиз.

 

  1. Маданий ҳордиқ. Биз мусулмон мамлакатимиз. Маданий дунёқарашларимиз, ўзбекона урф-одатларимиз, тарихимиз ғарб мамлакатларидан ўзгачалиги билан ажралиб туради. Бугунги кунда инвестиция, глобаллашув даражаси жуда юқорида. Буни инкор эта олмаймиз. Биз ўзимизни дунёдан алоҳида ажратиб олиб, яшай олмаймиз. Истаймизми, йўқми, дунё ҳамжамияти билан интеграцияга киришишимиз зарур. Биз учун энг устувор масала мамлакатимизга катта миқдордаги инвесторларнинг сармояларини жалб қилиш. Биз юртимизга келаётган ҳар бир потенциал инвесторнинг Ўзбекистонга фақат пул топиш учун эмас, балки бу ерда яшаш, дам олиб, ҳордиқ чиқариш учун ҳам келишини асло унутмаслигимиз даркор. Ҳар бир инсон ўзгача бир олам. Ҳар бир инсон ўз қизиқиши ва хоббисига эга.

 

Ҳар ким ўзи хоҳлаганча яшашга иштиёқмангд. Шунинг учун Ўзбекистонда казинолар, опералар, балет театрлари, театрлар, кинотеатрлар, чўмилиш пляжлари, қишки-ёзги тоғ, дашт-чўлларга саёҳатлар, кафе-барлар, ресторанлар тармоғи, тунги клублар, кўнгилочар спорт турлари фаолиятини кўнгилдагидек йўлга қўйиш шарт ва зарур.

 

  1. Ислом динидаги тўсқинликлар. Ўзбекистонда ислом дини дунёвий-секуляр тизимга қарши бўлиб келмоқда. Агар биз инвесторларни фақат Ғарб давлатларидан, шунингдек, Япония, Корея, Хитой каби давлатлардан эмас, фақат мусулмон давлатлардан жалб қилсак, у ҳолда ислом дини бизга қаршилик қилмагандек бўлар эди. Афсуски, биз асосан мусулмон бўлмаган давлатлардан инвесторлар келишини кутамиз. Ўзбекистонда Конституция бўйича дин давлатдан ажратилган. Бироқ шундай бўлса-да, ўзбек имомлари ўз бурунларини давлат ишларига суқишни аллақачон бошлаб юборганлар. Уларнинг ҳозирги замонавий банк тизимини ҳаромга чиқариши, ўзбек халқини банк хизматларидан фойдаланмасликка даъват этиши кўпгина инвесторларни қаттиқ ўйлантириб қўймоқда. Чунки диний жоҳиллик бор жойда иқтисодий ривожланиш, тараққиёт бўлмаслигини ҳар қандай инвестор яхши билади. Ўзбекистон ҳукумати жоҳил имомларнинг танобини тортиб, жойини кўрсатиб қўймас, уларнинг давлат ишларига аралашувини бартараф этмас экан, хориждан потенциал инвесторларни киритиш шарт бўлмай қолаверади.

Биз юқорида инвесторларнинг нима учун Ўзбекистонга келишга қизиқмаслиги сабаблари хусусида тўхталдик. Аввало, биз инвесторларнинг ҳам иссиқ жон эканини ёдда тутишимиз керак. Демак, улар ўзлари инвестиция киритган мамлакатларда ўзлари учун барча шароитлар муҳайё бўлишини, мол-мулкларига ҳеч ким ва ҳеч нарса рахна солмасликларини хоҳлайди. Ҳар бир инвестор яхши иқтисодчи бўлишдан ташқари яхши сиёсатчи ҳамдир. Улар дунё сиёсатини зимдан кузатиб борадилар, айниқса, ўзлари инвестиция киритмоқчи бўлган давлатлар сиёсатини, ижтимоий, иқтисодий, маънавий ва маданий ҳаётини ҳар томонлама ўрганадилар.

Биз қуйида халқаро ташкилотлар томонидан мамлакатларнинг ҳар хил соҳада баҳолаш рейтингларидан айримларига эътибор қаратамиз.

Дунёдаги баъзи бир ташкилотларда Ўзбекистоннинг қиёфаси (аслида Ўзбекистон ва Туркманистон ҳукуматлари ҳақиқий ҳисоботларни яшириб, сохта иқтисодий ҳисоботлар билан дунёни алдаб келмоқда). Баъзи бир маълумотларни инглиз тилида қолдиришни афзал деб билдик, аммо керакли жойларни ўзбек тилига таржима қилдик.

The Index of Economic Freedom 20172017 йилги Иқтисодий Эркинлик индекси

2017 йил Иқтисодий Эркинлик индекси бўйича рейтингда Ўзбекистон дунёдаги 180 давлат ичидан 148 ўринда. (Бизнингча Ўзбекистон аслида охирги ўринда бўлиши керак эди. Чунки Ўзбекистон доим дунё ҳамжамияти олдида нуфузини ошириш мақсадида ёлғон маълумотлар бериб келмоқда ва халқаро ҳамжамиятни доимо алдамоқда).

Mанба: http://www.heritage.org/index/ranking .

Business Bribery Risk Assessment. 2016.

2016 йил бўйича бизнес пора хавфи даражаси:

The following ten countries have the lowest business bribery risk score: Бизнес қилиш учун пора бериш даражаси кам бўлган ўнта давлат:

  • Canada
  • Finland
  • Germany
  • Hong Kong
  • Ireland
  • Japan
  • New Zealand
  • Singapore
  • Sweden
  • United States

The following ten countries have the highest business bribery risk score:

Бизнес қилиш учун пора бериш даражаси катта бўлган ўнта давлат:

  • Angola
  • Burundi
  • Cambodia
  • Chad
  • Guinea
  • Nigeria
  • South Sudan
  • Uzbekistan
  • Vietnam
  • Yemen

Appendix F: TRACE Matrix Country Rankings

 

Table F.1. TRACE Matrix Country Rankings of Business Bribery Risk

 

TRACE Rank Country 1. Ireland 2. Canada 3. New Zealand. 4. Hong Kong 5. Sweden 6. Finland 7. Singapore 8. Japan 9. Germany 10. United States 11. Georgia 12. Norway 13. Netherlands 14. France 15. Chile 16. Switzerland 17. Korea, Republic of 18. Lithuania 19. United Kingdom 20. Austria 21. Denmark 22. Estonia 23. Luxembourg 24. Iceland 25. Latvia 26. Belgium 27. Slovenia 28. Panama 29. Australia 30. United Arab Emirates 31. Poland 32. Portugal 33. Italy 34. Macedonia 35. South Africa…

 

…177. Kuwait 178. Venezuela 179. Liberia 180. Congo, DR 181. Mauritania 182. Tajikistan 183. Algeria 184. Central African Republic 185. India 186. Eritrea 187. Cameroon 188. Viet Nam 189. South Sudan 190. Chad 191. Burundi 192. Guinea 193. Cambodia 194. Uzbekistan 195. Angola 196. Yemen 197. Nigeria

 

2016 йил бўйича бизнес пора хавфи даражаси рейтингидан Ўзбекистон ушбу жадвалда ўрганилган 197 давлатнинг охирги тўртинчи ўрнида жойлашганлиги кўриниб турибди. Ўзбекистондан кейинги ўринларни Ангола (Африка), Яман (Африка), Нигерия (Африка) давлатлари эгаллаган. Чет элдан сармоя киритмоқчи бўлган ҳар қандай инвестор бу ҳақида, албатта, жуда яхши билади. Бу ҳолатда Ўзбекистоннинг чет эллардан инвесторлар кутиши фантастика бўлиб қолмайдими?

Mанба:http://www.rand.org/content/dam/rand/pubs/research_reports/RR800/RR839/RAND_RR839.pdf

Reporters Without Borders releases – Чегара билмас мухбирлар пресс-релизи (матбуот баёноти)

 

2016 World Press Freedom Index 2016 йилдаги дунё бўйича матбуот эркинлиги индекси

166 Uzbekistan


172  Djibouti
173  Laos
174  Sudan
175  Vietnam
176  China
177  Syria
178  Turkmenistan
179  North Korea
180  Eritrea

2016 йилдаги Дунё бўйича матбуот индексидан Ўзбекистон матбуот эркинлиги бўйича тадқиқот олиб борилган 180 давлат ичида 166 ўринда жойлашганлиги кўриниб турибди. Бу ҳол жуда ачинарлидир.

Манба:

– See more at: http://www.fcpablog.com/blog/2016/5/25/reporters-without-borders-releases-2016-world-press-freedom.html#sthash.5u5s5U7q.dpuf

 

Freedom House – Озодлик уйи

Freedom in the World 2017 – 2017 йил Дунёдаги Эркинлик даражаси

Worst of the Worst – Ёмонларнинг ёмони

Of the 49 countries designated as Not Free, the following 11 have the worst aggregate scores for political rights and civil liberties.

Дунёда 49 та давлат эркин эмас деб аниқланган, қуйидаги 11 давлат эса сиёсий ҳуқуқлар, ватандошлик эркинликлари бўйича ёмон балларга эга деб топилган. (Ушбу рейтингдан Ўзбекистоннинг сиёсий ислоҳотларга жуда ҳам муҳтож эканлиги яққол кўриниб турибди).

Country/Territory Aggregate Score (out of 100)
Syria -1
Eritrea 3
North Korea 3
Uzbekistan 3
South Sudan 4
Turkmenistan 4
Somalia 5
Sudan 6
Equatorial Guinea 8
Central African Republic 10
Saudi Arabia 10

 

Mанба:

https://freedomhouse.org/report/freedom-world/freedom-world-2017?gclid=CjwKEAjwoLfHBRD_jLW93remyAQSJABIygGp-OEXgv3uGUGCqV7ZM1BplxYNoDL3p4XyVvHMMlT_LRoC8sfw_wcB

 

Transparency International 

Халқаро шаффофлик ташкилоти томонидан эълон қилинган дунёдаги 176 давлатнинг 2016 йилдаги коррупция рейтинги.

Corruption Perceptions Index 2016

1 Denmark 90 91 92 91 90 Europe and Central Asia
156 Uzbekistan 21 19 18 17 17 Europe and Central Asia
176 Somalia 10 8 8 8 8 Sub Saharan Africa

 

Mанба: http://www.transparency.org/news/feature/corruption_perceptions_index_2016

Биз юқорида Ўзбекистон иқтисодиётини ривожлантиришда хорижий инвесторларни жалб қилиш учун тўсқинлик қилаётган асосий муаммоларни санаб, қисман тушунча бердик. Юқоридаги муаммолар ечими инвесторларни тез орада жалб қила олмайди. Чунки ҳар қандай потенциал инвестор у яхшигина сиёсатшунос ҳамдир. Улар бирор бир мамлакатга инвестиция киритишдан олдин ушбу мамлакатнинг сиёсий модули ва ушбу модулнинг фундаментал давлатчилик асослари-пойдеворлари билан қаттиқ қизиқади. Шунингдек, мамлакатда инвесторлар учун яратилган шарт-шароитларни пухта ўрганади, Бундан ташқари, инвесторлар учун мусулмон давлатининг диндорлик даражаси ҳам муҳим роль ўйнайди. Асосан ушбу учта саволга ижобий жавоб топган хориж инвесторлари келажакда Ўзбекистон учун катта инвестицияларини жалб қилади. Инвестор Ўзбекистонгга меҳр қўйиб, сиёсий тузумга ишонч билдиргач ўз шахсий тақдирини Ўзбекистон билан боғлайди. Кўпчилик ивесторлар Ўзбекистон билан қариндошлик, дўстлик ришталарини боғлаб, мамлакатимизнинг азиз ватандошларига айланади. Бу эса юртимизнинг янада ривожланишига катта туртки беради.

Биз юқорида Ўзбекистонни қамраб олган кўпгина муаммоларни санаб ўтдик. Бундай муаммоларни бошқа давлатлар билан солиштирдик ва асл муаммолар тўплами сиёсий, иқтисодий ва бошқа соҳалардаги инқирозларга қисман хулоса бердик. Энди эса мазкур муаммолар ечими хусусида тўхталамиз. Давлатчилик модули ва унинг асоси-пойдеворини қураётганимизда жуда кўп масалалар ечими хусусида ҳам тзхталиб ўтиш мақсадга мувофиқ келади.

Сиёсий ислоҳотлар

Фаолларимиздан бир нечаси чет элларда иморат, бино, уйлар қурилишида ишлаб тажриба орттирганлар. Ушбу фаолларимизнинг тушунтиришларича, мисол учун, ҳар қандай иморат қисмлари: пойдевори, деворини кўтариш, томини ёпиш, ички ишлов бериш, безаш ишлари, сантехника, электр, эшик-дераза ва бошқа қисмларининг ҳар бири учун алоҳида компаниялар келиб ана шу иморат қисмларини сифатли қурадилар. Иморатнинг асоси иморатнинг пойдеворини қуришдан бошланар экан, бу ишни фақат пойдевор қурувчилар яхши эплайдилар. Бошқалар эса ўз иш навбатлари келгунча кутиб турадилар. Пойдевор иши битгач навбатни қават кўтарувчи бунёдкорлар давом эттирадилар ва кейинги соҳа қурувчилари ҳам ўз навбати билан ишга тушиб кетадилар.

Биз юқорида оддий иморатнинг қурилиш тарзини мисол келтирдик. Сиёсатда давлатнинг асоси-пойдеворини қуриш бутунлай бошқачадир. Хўш, бу қандай усулларда амалга оширилади?

Бирдамлик Халқ Демократик ҳаракати раҳбари Баҳодир Хон Туркистон ўзининг деярли барча чиқишларида давлатчилик сиёсатида биринчи навбатда сиёсий ислоҳот амалга оширилиши кераклигини, сиёсий ислоҳотларсиз қолган барча ислоҳотлар бефойда эканини кўп бора гапирадилар. Дарҳақиқат, сиёсий ислоҳот биз учун сув ва ҳаводек зарурдир.

Одатда иморат қурилиши лойиҳасини асосан архитектор-инвесторлар тайёрлайдилар. Лойиҳа тасдиқлангандан кейин қолган ишларни пойдевор қурувчилари амалга оширади. Шу тақлид бошқа иморат қурувчилари ҳам ўз вазифаларини бирин-кетин қабул қилиб олишади ва ниҳоят, энг охирида чиройли, кўркам, мустаҳкам иморатда яшовчилар иморатни қабул қилиб оладилар.

Сиёсатда эса сиёсий ташкилотлар – ҳаракат, партиялар ўз мамлакатлари учун бирор бир давлатчилик модули лойиҳасини яратадилар, уни ўз қурултойларида тасдиқлагандан кейин ушбу давлатчилик модули -иморатни қуриш ишларини бошлайдилар. Албатта, ҳар қандай иморат унинг пойдеворини қуришдан бошланганидек, сиёсатда ҳам давлатчилик унинг асоси-пойдевори қурилишидан бошланади.

Мухолифатдаги Бирдамлик Халқ Демократик ҳаракати 2014 йил 26-27 апрель кунларида АҚШнинг Сент-Льюс шаҳрида ўтказилган қурултойида Мулкдорлик модули – Мулкдорлик тузумини Ўзбекистон давлати учун асосий модул деб қабул қилганлар. Мулкдорлик тузуми бу оммавий мулкдорликка асосланган демократик жамият тузумидир. Оммавий мулкдорлик тушунчаси – бу эркин бозор иқтисодиётига ўтилган, либерал иқтисодиётнинг кенг кўринишидир.

2004 йил 10 апрелда ташкил топган, ҳозиргача мавжуд каримов-мирзиёев тузумига қарши ҳар қандай зўравонликлар кўринишини рад қилган ҳолда, тинч ва нозўравон кураш усули билан курашиб келаётган Бирдамлик Халқ Демократик ҳаракати ўзбекистонликларнинг эркин, ихтиёрий ҳимоясига таяниб, Ўзбекистонда сиёсий ислоҳотларни амалга оширишни ўз зиммасига олган. Гарчи сиёсий ислоҳот кенг тушунча ва амалга ошириш жуда қийин бўлган вазифа бўлса-да, биз, Сиз азиз ўқувчиларга бу ҳақида қисман тушунча бериб ўтамиз. Бирдамлик Халқ Демократик ҳаракатининг расмий веб-саҳифаси www.birdamlik.info га кириш орқали Сиз Ўзбекистонда сиёсий ислоҳотлар қандай ўтказилаётганига бағишланган кўпгина мақола ва қўлланмаларни топиб ўқишга эришасиз.

Бирдамлик Халқ Демократик ҳаракатининг асосий мақсади Ўзбекистонда тинч ва нозўравон усуллар билан ҳокимият тепасига келиш, мамлакатда 6 ой ичида янги президент ва парламент учун эркин, рақобатли бўлган демократик сайловлар ўтказишга изн беришдан иборат. 6 ой ичида Бирдамлик Халқ Демократик ҳаракати – “Бирдамлик” либерал иқтисодиёт партиясига айланишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган. Сайловолди тарғибот-ташвиқот даврида янги “Бирдамлик” либерал иқтисодиёт партияси ўзбекистонликларга Мулкдорлик тузуми ҳақида кенг қамровли тушунча бериб, ушбу демократик сайловда президентлик лавозимига қонуний эришишни ҳамда парламент сайловларида кўпчилик овозга эга бўлишни кўзлайдилар.

Биз янги ҳукумат ўлароқ, мамлакатда сайловларнинг тўлиқ демократияга хос эркин, шаффоф ва рақобат руҳида ўтганини Ўзбекистонда сиёсий ислоҳотларнинг тўғри бошланиши учун қўйилган илк қадам деб баҳолаймиз ва Ўзбекистондаги бошқа рақобатдош партиялар билан эркин рақобатли демократик муҳитда Ўзбекистон равнақи учун фаолият олиб борамиз. Ўзбекистонда Мулкдорлик тузуми – модули Ўзбекистоннинг фундаментал сиёсий пойдевори ўлароқ, илк тамал тошини қўйиб, мамлакатда босқичма-босқич бошқа ислоҳотларни амалга оширишга туртки бўлади.

Биз, Мулкдорлик тузуми давлатчилик модули асосчилари мамлакатимизни инқирозга олиб келган барча соҳаларда тўлиқ ва кенг қамровли ислоҳотлар бошлашни режалаштирганмиз. Биламиз, ҳар қандай ислоҳотларни етарли даражада истиқболли ўтказиш учун мамлакатнинг валюта-олтин захирасида етарли пул маблағлар бўлиши лозим. Пулсиз ҳеч нарса қилиб бўлмаслигини ҳамма яхши билади. Ўзбекистонда каримов-мирзиёев даврида умуман бўшаб қолган захирада маблағ бўлмаса нима қилиш керак? Хўш, биз қандай йўл тутамиз?

Биз Иккинчи жаҳон урушида хонавайрон бўлган Европа, хусусан Германия ва Япония йўлидан боришимиз керак. Жанубий Корея, Сингапур каби давлатлар тажрибаларидан унумли фойдаланишимиз лозим. Агар биз юқорида номи тилга олинган давлатларнинг босиб ўтган сиёсий, иқтисодий тараққиёт йўли тарихига эътибор қаратадиган бўлсак, у ҳолда мазкур давлатлар ўтган асрнинг 50-80 йилларида дунёдаги энг забардаст, қудратли давлат АҚШ билан дўстона алоқалар ўрнатиши туфайли бугуни даражага эришганига ишонч ҳосил қиламиз. Ҳозирги кунда бизнинг омадимиз бор экан, чунки юқорида номлари келтирилган давлатлар ва яна дунёдаги юздан ошиқ давлатларда иқтисодий ривожланиш, тараққиёт бор. Агар биз АҚШ ва бошқа демократик давлатлар билан ҳақиқий дўстлик ришталарини боғласак, мамлакатимизда сиёсий ислоҳотларни тўлиқ ўтказиб, бошқа ислоҳотларга йўл очиб берсак, ўйлаймизки, биз учун АҚШ бошчилигидаги ривожланган, тараққий топган мамлакатлар ҳеч иккиланмай ёрдам қўлини чўзадилар.

Биз, “Мулкдорлар” ҳукуматга келишимиз ортидан Ўзбекистоннинг ривожланиши, тараққиёт босқичига кириши, мамлакатимизга дунёдаги жуда кўп инвесторлар учун ўз эшигини очиб, улар учун шарт-шароитлар яратиб бериш учун маълум вақт ва қилинадиган ишлар талайгина.

Биз юқорида Ўзбекистондаги инқироз туфайли юртимизга инвесторлар келмаётганликлари сабабларини ўргандик. Энди мана шу муаммоларни бартараф қилиш ҳақида қисқача фикримизни билдирамиз. Аслида реал ҳаётда ҳар бир муаммони ечиш учун жуда катта маблағ, вақт, билим, иқтидор, куч-ғайрат талаб қилинади. Биз бу ерда Сиз, азиз ўқувчиларга умумий ва қисқача тушунчалар бериб боряпмиз, холос.

Биз, “Мулкдорлар” бир неча йиллардан бери Ўзбекистондаги инқирозларни бартараф этиш йўллари устида тинимсиз бош қотириб келяпмиз ва шу тариқа қуйидагича қарорга келдик.

  1. Биринчи қадам, мамлакатимизнинг инвесторлар учун жозибадор бўлишини таъминлаш мақсадида сармоядорлар учун қулай шарт-шароитлар яратиш. Мамлакатимизнинг эркин бозор иқтисодиётига тўлиқ ўтишини таъминлаш, инвесторларни жалб қилиш.
  2. Иккинчиси, мамлакатимизда инвесторлар ҳамда барча маҳаллий тадбиркорлар, ишлаб чиқарувчилар, деҳқон ва фермерлар, қолаверса, бутун ўзбекистонликлар кўмагида эркин, рақобатли иқтисодий муҳитни шакллантириш, юртимизни ривожланаётган давлатлар қаторига олиб чиқиш.

Мамлакатимиз тараққиёти сари илк қадамимизни ташлаш ва уни амалга ошириш учун, аввало, 4-5 йил ичида камида 200 миллиард АҚШ доллари қийматида кредит, кўмак пулларини жалб қилишимиз керак. Бу пуллар инқироз натижаларини ислоҳ қилишга сарфланади. Биз бу пулларнинг ярмини, яъни 100 млрд. долларни АҚШ ҳукуматидан, қолган 100 миллиард долларни эса Европа ва бошқа ривожланган давлатлардан кўмак ёки кредит ҳисобида киритишимиз мақсадга мувофиқ.

Албатта, АҚШ ва бошқа демократик давлатлар биз сўраган капитал суммасини “мана сенга!” дея қўлимизга дарҳол тутқазмайди. Улар биздан демократик қадриятларни кенг тарқатиш, мамлакатимизда сўз ва матбуот эркинлиги, қонун устуворлиги, инсон ҳуқуқларини таъминлаш, муҳим сиёсий ислоҳотларни амалга ошириш, чегараларни очиш, инвесторлар учун жозибадор шарт-шароитлар яратиш ва яна кўп масалаларни ижобий ҳал қилишимизни сўрайдилар. Аслида уларнинг биздан талаб қиладиган вазифалари ўзимиз учун сув ва ҳаводек керак. Бу вазифалар бизнинг ҳам сиёсий, ҳам иқтисодий ҳамда бошқа соҳалардаги ислоҳотларимиз билан муштарак. Демак, биз мамлакатимизни ислоҳотлар, ўзгаришлар сари олиб чиқиш учун ҳам уларнинг илтимосини тез фурсатларда амалга оширишимизга тўғри келади.

Агар биз юқорида билдирилган муҳим қадам бўйича 200 миллиард АҚШ долларини 5 йил ичида (йилига тахминан 40 миллиард АҚШ доллари) қўлга киритсак, узоғи билан икки ойда мамлакатимизда пул-кредит сиёсатини ўнглаб, валюта қора бозорига барҳам берамиз. Мамлакатимиздаги барча банклар сўмни очиқ турда эркин айирбошлашни амалга ошира бошлайдилар. Орадан бир йил ўтиб мамлакатимизда янги пул – “Tурон” пул бирлиги муомалага киритилади. Бу вақтда мамлакатда пул-кредит сиёсати тўлиқ амалга оширилди, дея айта оламиз. Валюта қора бозоридаги “валютчик”ларни ерларни хусусийлаштириш бўйича янги касб, маклерликка ўтишга даъват этамиз. Бу ҳақида кейинчалик бошқа мақолада батафсил тушунча берамиз.

4-5 йил ичида қишлоқ хўжалигидаги пахта, ғалла, пиллага оид давлат буюртмаларини бутунлай бекор қилиб, барча ерларни халққа тўлиқ бепул бериб, ерларни хусусийлаштиришга ўтамиз. Бу, албатта, жуда оғир ва машаққатли вазифа. Мазкур масалага қизиққан юртдошларимиз юқорида ёзилган сайтларимиздан ерларни хусусийлаштиришга бағишланган мақолаларимизни ўқишлари мумкин.

4-5 йил ичида мамлакатимиздаги барча темир ва автомобиль йўллар қайта қурилиб, таъмирдан чиқарилади.

4-5 йил ичида мамлакатимиздаги ичимлик суви ва оқава сув муаммоларига доир кўп муаммолар бартараф этилади. Ҳал бўлмаган муаммолар режали ислоҳот доирасида босқичма-босқич ўз ечимини топади.

4-5 йил ичида мамлакатда электр энергияси, ёруғлик манбаига доир муаммолар бутунлай 100% ҳал қилинади. Мамлакатимизда аҳолини электр энергияси билан узлуксиз таъминлаш ишлари тўлиқ йўлга қўйилади.

4-5 йил ичида мамлакатимизда аҳоли ва саноат ишлаб чиқариш учун газ, автомобилларга ёқилғи қуйиш муаммолари 100% ҳал қилинади.

4-5 йил ичида маориф ва таълим соҳалари устувор йўналишга айланиши керак. Ҳозирда катта камчиликларга эга бўлгани туфайли фойдаланишда халқ қийналаётган лотин алифбоси ўрнига Бирдамлик Халқ Демократик ҳаракати раҳбари Баҳодир Хон Туркистон томонидан мукаммал ишланган Лотин алифбосининг янги версияси амалиётга тадбиқ этилади. Боғчаларда болалар бепул тарбияланади, мамлакатдаги сал кам 10 мингга яқин мактаблар қайта қурилади ёки капитал таъмирдан чиқарилади. Ўқувчиларни мактабларга олиб бориб қайтиш учун бепул транспорт жорий этилади. Ўқувчилар форма, уч маҳал иссиқ овқат, тиббиёт хизмати, ўқув қуроллари билан бепул таъминланади. Ўқитувчиларга ойлик маош уларнинг машаққатли меҳнатига яраша тўланади. Мамлакатдаги барча олий ўқув юртлар тўлиқ хусусийлаштирилади. Сайтларимизда бу ҳақида батафсил ёзилган мақолалар мавжуд бўлиб, Сизларга ушбу мақолаларни топиб ўқишингизни тавсия қиламиз.

4-5 йил ичида тиббиёт соҳасини бутунлай хусусийлаштиришга ўтилади. Мамлакатда тиббий суғурталар йўлга қўйилган ҳолда, тиббий суғурталар бозори оммалаштирилади. Иқтисодий ночор кишилар давлат томонидан ижтимоий ҳимояга олиниб, улар учун тиббий ҳаражатлар давлат томонидан қопланади. Ушбу мавзу ҳақида ҳам сайтларимизда мақолалар ва таклифлар бор. Маълумотларни тўлиқ ўқишингизни таклиф қиламиз.

4-5 йил ичида Россия ва бошқа давлатларда қийин аҳволларда ишлаб юрган ватандошларимиз Ўзбекистонга қайтарилади. Улар ер ёки иш билан тўлиқ таъминланиб, ватанимизда яхши иш ва даромад топишига ёрдамлашилади.

4-5 йилдан кейин қўшниларимиз Қозоғистон ва Туркманистон билан Каспий денгиздан фойдаланишга, ҳуқуқларга оид музокараларни ижобий ҳал қилишга эришишга ҳаракат қиламиз. Каспий денгизида Ўзбекистоннинг ўз денгиз портлари бўлишини, Каспий денгизигача Ўзбекистон ўз ер-территорияларига эга бўлиш масаласини кўрсатишни бошлаймиз.

Ҳурматли ўқувчи! Ҳар бир сиёсий ташкилот ўз олдига мақсад қилиб қўйган режаларни амалга ошириш учун жиддий изланади. Сиёсий ташкилотнинг ютуғи асосан тўрт нарсага боғлиқ. Булар 1. сиёсий ғоя, мақсаднинг кучлилиги, халқчиллиги, 2. сиёсий ташкилот етакчисининг харизматик салоҳияти, 3. сиёсий ташкилотнинг кучли шаклланган командаси ва ниҳоят 4. сиёсий ташкилотнинг молиявий барқарорлиги. Биз имкон қадар сиёсий ташкилот сифатида ўз устимизда бетиним ишлаяпмиз, камчиликларимизни бартараф қилиб боряпмиз. Бу бизнинг ички ишларимиздир. Шунинг учун ушбу масалалар фақат фаолларимиз, сафдошларимиз ўртасида муҳокама қилинади, деб ҳисоблаймиз.

Биз Сизларга кўп режаларимизни қисман ошкор этган ҳолда ҳукмингизга ҳавола қилдик. Мақоламизда келтирилган баъзи ислоҳотларни амалга ошириш машаққатли кечиши ҳаммамизга аён. Аммо ҳар қандай қийинчиликларга қарамасдан биз олдинга томон дадил одим ташлаб, олдимизга қўйган мақсадга эришишимиз шарт. Баъзи бир ислоҳотлар, айниқса, пул-кредит сиёсати, ерларни хусусийлаштириш, маориф ва таълим, тиббиёт соҳалари ҳақида ислоҳотларнинг асосий, энг ечимли қисмлари раисимиз Баҳодир Хон Туркистонга ҳамда унга яқин сафдошларига маълум, холос. Бу ислоҳотларни амалиётга тўлиқ жорий этиш чоғида Сиз азиз ўқувчилар учун, албатта, керакли маълумотлар берилади. Унгача бошқа сиёсий рақобатдош ташкилотлар бизнинг амалий дастуримизни кўчириб, ўзлаштириб олишини истамаймиз. Мавриди келганда барча ислоҳотларимизни ошкор қилиб, натижасини Сиз, азизлар ҳукмига қолдирамиз.

Камоли эҳтиром билан,

Бирдамлик Халқ Демократик ҳаракати

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ехҳт)

Жорий йилнинг 16 сентябридан буён давом этаётган Варшавадаги ЕХҲТнинг навбатдаги йиллик анжуманида иштирок этиш учун Ўзбекистонлик бир гуруҳ фуқаролик жамияти вакиллари билан ...

Баёнот (2018 йил 6 декабрь)

2018 йил 6 декабрь ​Биз Ўзбекистон ҳукуматига мухолиф бўлган Ўзбекистон “Бирдамлик” Халқ  Демократик партияси (2018 йил 15-ноябрга қадар “Бирдамлик” Халқ Демократик ҳаракати) ...

Баҳодир хон туркистон америка овози радиоси биноси олдида 10 кундан буён очлик акциясини давом эттирмоқда

Бирдамлик Халқ Демократик партиясининг раҳбари Баҳодир Хон Туркистон 10 кундан буён Американинг Вашингтон шаҳридаги Америка овози радиосининг биноси олдида очлик акциясини ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400