“Шаҳрихонликлар орасида заҳарланиш навбатчи врач йўқлиги учун кенг тарқалди”

 


Андижон вилояти Шаҳрихон туман шифохонаси

Андижон вилояти Шаҳрихон туман шифохонаси

Озодлик суҳбатлашган шаҳрихонлик икки врач Андижон вилоятининг Шаҳрихон туманида юз берган оммавий заҳарланишнинг олдини олиш ëки ҳеч бўлмаганда, бу қадар кенг тарқалмаслигини таъминлаш мумкинлигини айтмоқда.

Бутун республика диққат марказига тушган 15 май кунги музқаймоқдан заҳарланиш оқибатида 200 га яқин киши шифохонага ётқизилгани ортидан музаймоқ ишлаб чиқариш билан шуғулланган уч киши ҳибсга олинди. Шаҳрихондаги музқаймоқ дўконлари ëпиб қўйилди.

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари¸ Республика Бош Давлат санитария врачи Сайдмурод Сайдалиев бошчилигидаги комиссия Андижон вилоятидаги заҳраланиш билан воғлиқ вазиятни назоратга олди.

Озодлик суҳбатлашган врачларга кўра, “музқаймоқчи”ларнинг вақтидасанэпид назоратдан ўтказилмагани ва заҳарланиш рўй берган дастлабки икки кунда туман касалхонасида навбатчи шифокор йўқлиги боисзаҳарланиш оммавий тус олган.

“Билдирмасдан текширув тизими тикланиши керак”

Андижон вилоятида 40 йил мобайнида Санитария-эпидемиология назорати тизимида ишлаган врач исми айтилмасдан овози эфирга бериш шарти билан вазиятга баҳо берди:

– Шаҳрихондаги заҳарланиш воқеасини мина портлаши, деб фараз қилсак¸ бутун Ўзбекистон бўйлаб портламай турган кўринмас миналар бор. Бу мина майдонининг номи умумий овқатланиш тизимидир. Мен ишлаган Совет даврида овқатланиш тизимига дахлдор бўлган барча одамлар ва маҳсулот жиддий текширилар эди. Санэпид врачларда билдирмасдан текшириш ваколати бор эди. Ҳозир эса билдирмасдан текшириш тақиқланиб, режали текширувга ўтилган. Масалан, Шаҳрихондаги музаймоқчини йилда бир марта¸ режага киритилган ҳолда текшириш мумкин эди. Энг ëмони музқаймоқчи текширув қачон бўлишини билади. Бу эса ўз навбатида кўзбўямачиликка олиб келади¸ деди врач озодлик билан суҳбатда.

Шаҳрихондаги "Макс" музқаймоқ кафеси

Шаҳрихондаги “Макс” музқаймоқ кафеси

Андижон ҳуқуқ-тартибот идораларидан олинган маълумотга кўра, заҳарланган беморларнинг барчаси Шаҳрихон марказидаги МАКС кафесидан музқаймоқ еганликларини айтишган.

Озодлик суҳбатлашган андижонлик бошқа бир кекса врачга кўра¸ Ўзбекистонда сут маҳсулотларидан тайëрланган маҳсулотлардан заҳарланиш хавфи сақланиб қолмоқда:

– Тадбиркорларни текшириб зада қилмаслик керак, деган ҳукуматнинг нияти яхши¸ лекин озиқ-овқат соҳаси минглаган инсонларнинг саломатлигига дахлдор бўлгани боис, мунтазам назорат остида бўлиши лозим. Санэпид врачлар билдирмасдан бориб текширишларига изн берилиши керак. Агар Шаҳрихонда санитария назорати кучли бўлганида заҳарланиш кўлами бунчалик бўлмас эди¸ дейди врач.

Озодлик билан суҳбатда Бош санитария врачи идораси¸ шунингдек¸ Фавқулодда вазиятлар вазирлиги расмийси ўз раҳбар ва ходимларининг Шаҳрихондаги вазиятни бартараф этишга сафарбар қилинганини тасдиқлади.

“Навбатчи врач” лавозими қайта тикланиши керак

Озодлик суҳбатлашган врачлар музқаймоқдан заҳарланган илк бемор мурожаат қилган 13 май куниëқ вазият назоратга олинганида бундай оқибат бўлмаслигини айтади.

Шаҳрихон касалхонасида ишлайдиган ва исми айтилишини истамаган врачнинг айтишича¸ шаҳардаги эпидемиологик вазият икки сутка давомида умуман назоратсиз колиб кетган.

– Илк заҳарланиш матбуот айтганидек, 15 май, душанба куни эмас, балки шанба 13 май куни рўй берган. Лекин Шаҳрихон туман тиббиёт бирлашмаси юқумли касалликлар бўлимида навбатчи врач бўлмаган. Бошқа барча туманларда мавжуд бўлган навбатчи врач штати Шаҳрихондаги касалхона бош врачи Шуҳрат Аминжонов тарафидан ўтган ойда қисқартирилган. Оқибатни мана кўриб турибсиз. Агар юқумли касалликлар бўлимида навбатчи врач ўтирганида илк бемор заҳарланган шанба куннинг ўзидаëқ тревога кўтарар эди. Шаҳрихон каби кичик шаҳарда заҳарланиш манбасини изоляция қилиш осон. Аммо икки кун давомида шаҳарда заҳарланган музқаймоқ назоратсиз тарзда сотилаверди. Одамлар бола-чақаси билан заҳарланаверди. Душанба куни ëпирилиб келган юзлаб касаллар аслида шанба ва якшанба куни музқаймоқ еган хўрандалар эди. Менинг таклифим шу¸ Шаҳрихон тиббиëт бирлашмаси касалликлар бўлимида навбатчи врач штати қайта тиклансин. Врачлар тили билан айтсам касалликни даволашдан кўра¸ олдини олиш муҳимроқ¸ дейди суҳбатдош.

МЧС мулозими: Хавф бартараф қилинди!

Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги мулозимининг Озодликка билдиришича¸ кўра, 15 май куни Шаҳрихон тумани тиббиёт бирлашмасига ва Юқумли касалликлар шифохонасига қайт қилиш ва ич кетиш каби овқатдан заҳарланиш белгилари билан мурожаат қилган 212 кишидан 186 нафари даволаниш учун ётқизилган.

“Беморларга кўрсатилган барча зарур даволаш муолажалари самараси ўтган суткалар ичида, яъни 17 май соат 8.00 ҳолатига 153 нафар фуқаронинг ҳолати яхшиланиб, уйига жавоб берилган. Қолган 33 беморнинг ҳолати қониқарли, кундан-кунга яхшиланиб бормоқда”, дейилади Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабарида.

Лекин вазирлик хабарида Шаҳрихондан бошқа шифохоналарга ётқизилган беморлар ҳақида маълумот берилмаган.

Вазирлик маълумотига кўра,беморлар заҳарланган музқаймоқ бактериологик ва кимёвий текширувдан ўтказилмоқда.

Сизнинг фикрингиз

avatar

Барча шарҳлар (3)

  • МММ

    20,05,2017 00:26
    Агар бу порахурларга эркинлик берилса худо уриб Таможнияга ухшаб каср уйлар купаяди эканда олдин СЭС ни узини текшириш лозим. Врачлар укитувчилар тарбиячилар оммавий хашарда булса уз ишини ким килади. Муаммо куп ечими пул 70 80 йиллар хакикат осмонда шотиси ПУЛ деган ибора буларди энди руёбга чикди
  •  

     

    тадбиркор

    20,05,2017 07:15
    Санепид станцияга билдирмасдан текшириш ваколати берилса, буларни бари порахур-ку натижаяхши булмайди музкаймок масаласига келсак, мезкаймок айниса аччик буп кетади уни яхшилаб лаборатория килиш керак ,чунки мроженноени смесига бирортаси билдирмай атайлаб зарарли нарса кушиб куйган эхтимоли бор ,чунки жойда савдо куп буларди бу конкурентларга ёкмаган булиши мумкин
  • курбан

    20,05,2017 08:54
    музкаймокга нима кушишибди?

https://www.ozodlik.org/a/28498057.html

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Олти йил фалажликда: фарғоналик она қисмати аслида қандай бўлган эди?

Яқинда ижтимоий тармоқларда кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлган, 6 йилдан буён фалаж ҳолда туғуруқхонада сақланаётган Наргиза Убайдуллаева ҳақидаги хабар кўпчиликни ҳайратга ...

Фаррошликнинг «ставка»си 1,5 миллионми?

Сарлавҳадан ажабланяпсиз-а? Рост, фаррошлик катта амал эмас, қуруқ маошдан бошқа «даромади» ҳам йўқ, илло билганга хайрли иш бу. Ахир тозалик ва озодаликка масъул бўлмоқ, шу ...

Чортоқлик шифокорлар ўз соҳасини тарк этмоқда

  "Уч йилдан бери Чортоқ шаҳар шифохонасида тинчлик йўқ. Шифохона бош врачи лавозимига умуман нолойиқ, аввал бозорда савдо қилиб пул топиб юрарди. Аввал ВКК комиссиясида ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400