Фан доктори Озод Тўраев: Президент Мирзиёевга очиқ мурожаат!

 


Президент Мирзиёевга очиқ мурожаат!

Рақобатбардош иш ўринлари  инновация орқали яратилади.

Шавкат Миромонович,

Сизнинг президентлик лавозимини эгаллаганингизга ҳам мана 6 ой бўлаяпти.   Сизнинг дастлабки ярим йиллик фаолиятингизга фикр билдириш вақти келди.

Сиз дастлабки фаолиятингизни асосан 5 та йўналишда режалаштирдингиз:

 

1)      Диний соҳа (мачитлар қуриш ва ободонлаштириш)

2)      Қурилиш (кўп қаватли уйлар ва боғлар)

3)      Қишлоқ ҳўжалиги (жўжа боқиш ва лимон етиштириш ва ҳакозалар)

4)      Соғлиқни сақлаш (касалхоналар ва бошқалар)

5)      Тадбиркорлик (ҳар ҳил кичик кўчирма бизнеслар)

Ушбу йўналишларнинг биронтаси рақобатбардош доимий иш жойларини яратишга хизмат қилмаслиги мактаб ўқувчисига ҳам кундек равшан.

Сиз асосан мачитларни ободонлаштириш ишларига жуда кўп вақтингизни ажратдингиз.   Масалан,   Термиздаги Имом ат Термизий,   Самарканддаги Исмоил Буҳорий ва Шайҳонтоҳурдаги Сузук ота масжиди ва бошқалар шулар жумласидандир.   Шу билан бирга диний маърифатга жуда катта эътибор бера бошладингиз.

Америка президенти Доналд Трамп терроризмга қарши курашни ҳамкорликда олиб боришни таклиф қилган эди.   Буни қуйидагича тасвирлаган эди.

1) Америка терроризмга қарши коалиция тузишни таклиф қилади

2) Жиҳодчи террористларни ва уларнинг идеологиясини йўқотиш

3) Жиҳодчи террористларнинг умри қисқа бўлишини огоҳлантирди.

Сиз олиб бораётган диний сиёсат ўзбек ҳалқининг манфаатига ва қолаверса дунё ҳамжамиятининг манфаатига тўғри келмайди.   Диний маърифат терроризмга ҳисса қўшаётганлиги бугун айни ҳақиқат.    Ўзбек ҳалқини диний маърифатли қилиш керак эмас балки  янги рақобатбардош иш  жойлари яратиш керак.   Ўзбек ҳалқига мачит қуриб бериш керак эмас балки иш бериб қорнини тўйдириш керак.   Мачитга сарфланган пулга завод қуриб, иш жойлари яратиш керак.   Дунёда ҳеч бир ривожланган давлат раҳбари мачит ёки ибодатхона қурмайди.    Афсуски янги уйларни қуриш ҳам,   жўжа боқиш ҳам ва лимон экиш ҳам ва майда чуйда кўчирма тадбиркорлик ҳам доимий иш жойларини ярата олмайди.   Қишлоқ жойларида жўжа боқиб тухум етиштирган аҳоли тухумни сота олмай касодга учрамоқда.

Айниқса диний соҳада олиб бораётган ишларингиз бизни ташвишга солмоқда.   Терроризмга диний маърифат орқaли курашмоқчи эканлигингиз жуда ачинарлидир.    Чунки жиҳодчи террорчиларнинг барчаси Қуръонни жуда кўп ўқиган маърифатли мусулмонлардир.

Масалан,   Россияда ўзини портлатган Акбар Жалиловнинг ота-онаси жуда диний маърифатли мусулмон ўзбеклар экан.   Онаси ҳижобда,   отаси эса жуда тақводор араблашган ўзбек экан.

Америкада қўлга тушган ўзбеклар ҳам маърифатли мусулмонлар эди.   Туркияда 39 та одамни отиб ўлдирган Абдуқодир Машарипов ҳам жуда маърифатли мусулмон эди.

Андижон воқеаси ҳам маърифатли мусулмонлар томонидан ташкиллаштирилган эди.   Тоҳир Йўлдош ҳам маърифатли диний улома ва имом эди.   Жума Намонгоний ва унинг йигитлари ҳам жуда маърифатли мусулмонлар эди.

Агар сиз президент сифатида  диний марифатга бунақа эътибор берсангиз,   яна маърифатли жиҳодчилар вужудга келишига шароит яратиб берган бўласиз.

Мачит қургунча ёки мачитларни обод қилгунча рақобатбардош иш жойларини яратишни ўйлаш керак.   Ислом Каримов ҳам иккита шаҳона мачит қуриб мардикорларни ва жиҳодчиларни вужудга келишига шароит яратиб бериб кетди.

Мачит қуриб иш жойларини яратиб бўлмайди.   Бу оддий ҳақиқат.   Ҳунармандчилик ёки жўжа боқиш ҳам рақобатбардош иш жойларини яратмайди.

Pақобатбардош иш жойларини яратиш учун экспортбоп инновацион маҳсулотлар ишлаб чиқарадиган заводлар қурилиши керак.

Иш жойлари яратилсагина мардикорлар ва жиҳодчи террочилар вужудга келмайди.   Чунки бекорчилик мардикорчиликни ва жиҳодчиликни келтириб чиқармоқда.

Ўзбек ёшлари эртадан кечгача арабча Қуръонни ўргангунча, инглиз тилини ўрганиши керак. Ривожланган Eвропа ва Америкадан замонaвий билимларни ва технологияларни ўрганиб келишлари керак.

Рақобатбардош иш жойларини яратиш учун чет элларда ўқиган ёшларни юртимизга чақириб уларнинг лойиҳаларини молиялаш керак.   Бу инновацион лойиҳаларни амалга ошиши учун грантлар ва кредитлар ажратиш керак.

Eвропа  давлатлари,   Америка,   Россия ва Xитой талантли ёшларнинг яратган технологияларини молиялаш орқали ривижланади ва янги иш ўринлари яратишади.   Америкадаги Силикон водийси ва Россиядаги Сколкова инновацион маркази шулар жумласидандир.

Америка ва Eвропа давлатлари ибодатхоналар қуришга пул ажратишмайди.   Балким ҳар йили янги технологияларни пул ажратиш учун танловлар эълон қилишади.

Ўзбекистон ҳукумати ҳам дунёнинг ривожланган давлатларидан ўрнак олиб янги технологияларни молиялашни йўлга қўйса рақобатбардош иш ўринлари яратилар эди.   Мана шундагина ўзбекистонимиз ривожланади ва жиҳодчи террорчиларни чиқишини тўхтатиш мумкин.

Озодбек Тураев

Технология фанлари доктори

http://www.dunyouzbeklari.com/?p=171831

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

“бобомурод абдуллаевнинг аҳволидан жиддий хавотирдамиз”

Ўзбекистонлик фаоллар МХХ ҳибсхонасида қийноқларга тутилгани айтилган журналист Бобомурод Абдуллаев аҳволидан хавотир билдириб чиқишди. Улар МХХ раиси Иноятов ишдан кетиши ...

«пойабзаллар ичидаги йиртиқ пайпоқлар». кўзбўямачилик, тадбирбозлик ва маддоҳлик ҳақида

Бир йилдирки мамлакатимизда жиддий ислоҳотлар бошланди. Номигагина, кўзбўямачилик учун эмас, ҳақиқатда ислоҳ қилиш учун, халқнинг юкини енгил қилишга, мажруҳланган ...

Шри-ланкада иқтисодий инқироз туфайли мактаблар ёпилди

Иқтисодий инқироз авжига чиққан Шри-Ланкада ёқилғи тақчиллиги туфайли барча мактаблар ёпилди. Ҳукумат “ёқилғи тақчиллиги ва транспорт муаммолари туфайли” давлат ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400