“Жиззахда “Кўкбозор” ҳудудида жойлашган дўконлар солиқчилар томонидан таланмоқда. 5-10 минг сўм бериб, ёш болани дўконга кирғизиб, савдо қилиши билан дўкондан чопиб чиқиб кетади ва пойлаб турган солиқчилар кириб энг камида 30 баробар энг кам иш ҳақи жарима солади.
Бу ҳам ҳали ҳаммаси эмас. Ёйма савдо ходимларини “Баркамол авлод”га 3 миллиондан ҳомийлик қилишга мажбурлашди. “Ҳомийлик қилмасанг, ўзингдан кўрасан”, деб дўқ-пўписа қилди. Мисол учун, ўтган куни буханка нон сотаётган тадбиркорлардан ҳеч қандай ҳужжат сўрамай, нонни “Баркамол авлод”, деб мусодара қилишди.
Мен умуман тушунмай қолдим… “ТВда тадбиркорларга тегманглар”, деб реклама қилинади, аммо амалда аксинчасини кўрмоқдамиз”.
———————————————————————-
Илтимос, “Sizdan Telegram” лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!
Сизнинг фикрингиз
Тайёр аккаунтингиз борми? Кириш
Қайддан ўтмаганмисиз? Рўйхатдан ўтиш
Барча шарҳлар (3)
ÖZBEKİSTONDA FASHIZM BOR.
INOYATOV BOR EKAN.
PARPİYEV BOR EKAN.
NİMA UCHUN KETMAYAPTI FASHISTLAR.
QACHON ı.a.k ka ÖXSHAB ÖLIB KETISHINI KUTISHI KERAKMİ XALQ.
YOKİ ULARNİ MURDASI KRESLO BİLAN CHIQADIMI???