“Президент келганига қарамай, Андижонда ҳеч нарса ўзгармади”

 


“Суратларда Андижон шаҳрида жойлашган марказий поликлиника акс этган. Тиббий хизмат кўрсатиш бепул, лекин тиббий хизмат кўрсатиш учун зарур бўлган нарсаларни кўчадан сотиб оласиз. Ҳатто спирти хам йўқ.

Президентимиз келиб кетканидан кейин ҳам бу жойларда сезиларли ўзгаришлар кузатилмади. Бу тиббиёт соҳаси ҳали бери ўзгармаса керак. Беморларни овора қилишлар, у шохдан бу шохга сакратишлари ҳали ҳам тугамаган. Юқорида ўтирган қорни катта раҳбарлар бунга эътиборини кучлироқ қаратиши шарт!

Президент Мирзиёев бекорга куйиб пишмаётган экан. Ишим тушиб, билдим бу ердаги аҳволни. Шунақа қилиб кўчадан дори сотиб олишлар тўхтамаган. Аслида Марказий поликлиникада шу нарсалар бўлиши керакми ёки мен адашяпмамми?”

https://www.ozodlik.org/a/sizdan-telegram-tibbiyot/28531543.html
Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

“туппа-тузук йўлни бузишди, бир йилдан бери ўнглашмаяпти”

  "М39" - Тошкент-Самарқанд йўли ҳақида ёзмоқдаман. Жиззах вилояти Ғаллаорол туманидаги тоғли ҳудуднинг перевалида йўлнинг катта қисми бултур яхши хизмат кўрсатиб турган ...

Ўқитувчилар азиз. шифокорлар-чи?

Ҳамма ўқитувчиларнинг ёнини олиб хўб гапирди. Роса кутдим: бирорта одам соғлиқни сақлаш тизимини ҳам гапирар эканми, деб. Афсуски, ҳеч ким буни тилга ҳам олмади. Бугун ...

Чустдаги мактабда ишлаган аёллар ўқитувчи эмаслигини айтмоқда

Аввалроқ Наманган вилояти, Чуст шаҳридаги 9-сонли умумтаълим мактаби ўқитувчиларини мажбурий меҳнатга жалб этилганлиги ҳақидаги хабарлар тарқалганди.  Туман ҳокими ўринбосари ...