“Ҳокимиятда ишлаб, 1,5 йил ойлик олмадим”

 

“Учтепа туман Маънавият ва тарғибот маркази бўлимида етакчи мутахассис лавозимида ишлар эдим. Ойлигим 600 минг сўм эди. Ўзимизнинг хўжалик ҳисобимиз бўларди. Корхона ва ташкилотлар билан шартнома тузардик. Уларга маънавият соатлари дарсларини ўтиб берардик. Ўша тушган пулдан ойлик олардик. Корхоналар шартнома тузмаса, ойлик оломас эдик. Корхоналарга “шартнома тузинг”, деб телефон қилсак, “бизлар республика Маънавият ва тарғибот маркази билан шартнома тузганмиз”, деб айтар эди.

Республика Маънавият ва тарғибот марказини Тошкент шаҳар ҳокимининг қарорига асосан (117 қарор) бюджет ташкилот қилиди. Ҳамма тумандаги раҳбар ва мутахассисларни бўшатиб, ўрнига эркак ходимларни қўйишди. Эски ходимларни ҳеч қаерга ишга жойлаштирмасдан, бошатишди. Ҳозирги кунда янги қўйилган рахбарлар ҳеч нимани эплай олмаяпти. Шунча йил маънавиятни олиб борган, ойликсиз ишлаган, ҳаммага телефон орқали шартнома тузишини ялинган ва кечгача ишлаган олдинги раҳбарлар ҳеч кимга керак эмас.

Ҳозирда, 117-қарорга асосан, бюджет бўлган ташкилот ўзини оқлолмаганлиги сабабли яна эски ҳолига тушиб, хўжалик ҳисоб очди. Лекин, бизга ойлигимизни қилиб бермади”.

https://www.ozodlik.org/a/sizdan-telegram-oylik/28531555.html

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Тижорат банкларининг “мирзиëев кредити”ни беришга ресурси тугаб қолди

  Ўзбекистон тижорат банкларининг аҳолига соддалаштирилган тартибда микрокредит ажратиш ҳақидаги президент қарори ижросини бажариш қурби¸ икки ойга етиб-етмай тугаб ...

Мустақиллик байрамида президент олдида куйлаш учун артистлар пора беришадими?

Ўзбекистонлик баъзи артистлар аввалги Мустақиллик байрамида куйшлаш учун таниш-билишларни ишга солгани хатто баъзи бир ҳолларда пора ҳам беришган. Бу ҳақда Мустақиллик ва ...

“ҳокимлар ишини қилдириб, биттаси ҳам ваъдасида турмади” (видео)

  --------------------------------------------------------------------- Бевосита линк "Ташаббус – 2016" кўрик танлови совриндори, Андижон вилоят, Шаҳрихон туманида ...