“Врач бўлсам, бу менинг айбимми?”

 

“Самарқанд шаҳар марказий шифохонасининг раҳбарияти қурилиш фирмаларига пул кўчириб, 1,5 йилдан бери катта мажлислар ўтадиган зални ремонт қилиш билан овора. Ўша ремонт қанча чўзилиши мумкин?

Баъзи беморлардан тушадиган ҳомийлик пуллари қаерга кетаётганини ҳам ҳеч ким билмайди. Мана бу ерда ишлаганимга 20 йилча бўлиб қолди. Кўп нарса бошимдан ўтди. Лекин, бу даражадаги босимни ҳеч қачон кўрмаганман.

Кўплаб терапевт ва хирурглар мажбурий-“ихтиёрий” пахта мавсумига жалб килинмоқда. Шифохона ходимларидан 100 доллардан йиғиб олинганини гувоҳиман. Янги кадр ишга олинаётган бўлса, ҳаммасидан, ҳатто фаррошлардан ҳам, камида 500 минг сўм олинади.

Прокуратурага борса, ишсиз қолади. Ўзини пора берганликда айбдор қилишади. Бунга қачон чек қўйилади?

Реанимация бўлимида аҳвол жуда оғир. Бошқа бўлимларнинг ремонти врачлар ҳисобидан амалга оширилади. Ҳатто, фасадни ремонт қилиш ҳам врачларга юклатилган. Ахир, врачлар врач бўлгани, ҳамширалар ҳамшира бўлгани айб эмаску…”

(таҳр. Озодликка мактуб йўллаган муштарий бир неча шахснинг исмини келтиргач, айтилган коррупцион фаолиятга уларнинг алоқаси борлигини иддао қилган. Бироқ, унинг томонидан далиллар етарли даражада тақдим этилмагани туфайли, Озодлик бу шахсларнинг исмларини чоп этмасликка қарор қилди.)

 

https://www.ozodlik.org/a/sizdan-telegram-elektr-masalasi/28533695.html

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Гулистон туманидаги намунали уйларнинг намунасиз кўчалари. мутасаддилар бунга нима дейди?

Таҳририятимизга Сирдарё вилоятида истиқомат қилувчи Аҳмаджон Холбўтаевдан шикоят хати келиб тушди. Мен Гулистон тумани Зарбдор маҳалласидаги намунавий уйда яшайман. Намунавий ...

Ихтиёр абдуллаевнинг жиноий уюшмаси аъзоларига нисбатан айблов ҳукми эълон қилинди

Бугун, 2019 йил 27 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Харбий суди томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлиги хизматининг (ДХХ) собиқ раиси Ихтиёр Абдуллаев ва у ...

Обунага ўқувчиларни мажбурлаб зўравонлик орқали пул йиққан ўқитувчи лавозимидан озод этилди

Фарғона вилояти Бувайда тумани 3-умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиси ўқувчиларни ҳақоратлагани, камситгани ва калтаклагани учун эгаллаб турган лавозимидан озод этилди, дея ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400