“Cекундига 1 мегабит учун тўлаяпман, лекин тезлик 10 баробар секин”

 

“Мен Бухоро вилояти Шофиркон тумани Денов қишлоғиданман. Бизларда деярли ҳамма “Ucell”дан фойдаланади. Бироқ, “Ucell”нинг 3G интернети умуман ишламайди.

Шунинг учун яқинда “Uztelecom”га уландим ва Wi-fi модем сотиб олдим. “Uzonline Active-1 (1 Мb/s)” тарифига уландим. Ойига 35 минг сўмга 5.5 ГБ беради. Оператор “тезлиги яхши, секундига 1 мегабит”, деди оператор.

Бироқ, мана 3 ойдан бери секундига 140 килобит тезликда ишлаб келмоқда. Мен операторга телефон қилиб, шу нарсани айтдим. У 2 кунда ҳал қилишини айтди ва менинг телефон рақамимни ёзиб олди. Лекин минг афсус, 6 кундан бери ҳеч нарса ўзгармади… Халқни бунақа алдашнинг нима кераги бор?”

 

https://www.ozodlik.org/a/sizdan-telegram-internet/28551852.html

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

“водопроводимизнинг лойқа сувидан балиқ таъми келади!”

  "Мана сизга Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл туманидаги ичимлик сувининг аҳволи. Бу сувнинг рангига бир яхшилаб қаранг! Мазаси ҳам оддий ичимлик сувники эмас. ...

“милиция ходими маст ҳолда, шахсий машинада йўлимни тўсди”

0:00:42/0:01:36 Бевосита линк "Мен сизларга яқинда милиция ходими иштирокида содир бўлган воқеанинг видеосини юбормоқдаман. Мен автосервисдан чиқиб кетаётганимда бир милиция ...