Йўқотилган авлод ёхуд 11 йиллик таълим тизими атрофида кечган ўйлар

Йўқотилган авлод ёхуд 11 йиллик таълим тизими атрофида кечган ўйлар

Хуршид Йўлдошев

11 йиллик тизимнинг афзалликлари ҳақида лоф урилган экан. Ҳамма шуни гапиряпти. Мен ҳам бир нималар айтволай дедим. Мана ўша 11 йилликнинг афзалликлари:

1) Айнан шу тизим 9-синф битирувчиларининг эмас уларнинг ота-оналари ўртасидаги худбинларча рақобатни кучайтирди. Бугун академик лицейлар ёки халқ ичида сал обрў қозонган касб-ҳунар коллежларининг ўқувчиларини ўқишга киришида уларнинг билими эмас, ота-онасининг пули ёхуд «танка»си ҳал қилувчи роль ўйнаётганлигини барча аллақачон тушуниб етган.

Бу аргумент бўлмапти. Тамагирлик, “танкабозлик”ка коллеж-лицей тизимининг дахли йўқ. Бу иллатлар деярли барча соҳаларда бор. Бу иллатга қарши ҳуқуқ-тартибот органлари курашиши керак, қонун устиворлигини таъминлаш керак. Буйрагингиз шамоллаб бошингиз оғриса, бошни айблаб уни кесиб ташламайсиз-ку!

2) Энг даҳшатлиси нима, биласизми? Бу кўзбўямачиликлар ҳақида ўша ҳали вояга етмаган, ҳали шахс сифатида тўлиқ шаклланмаган мурғак қалблар жуда кўп нарсани билишади.

Бай-бай-бай, бугунги мактаб ўқувчиларини мурғак қалблар деб юбордими? Яна ўша гап, кўзбўямачилик ҳар соҳада бор – соғлиқни сақлашда ҳам, ҳуқуқ-тартибот тизимию, қишлоқ хўжалигида ҳам. Хўш, нима қиламиз, ҳамма давлат идораларини ёпиб ташлаймизми? 

3) Вояга етмаган болалар ота-онаси, маҳалла-кўйнинг кўз олдида бўлади, юриш-туриши, кийиниши, ўзини тутиши назоратда бўлади. Ётиш жойи, транспорт, яшаш учун ва ўқишга кириш ҳамда семестрларни ёпиш учун сарфланадиган маблағлар тежалиши ҳисобига оиланинг каттагина харажатлари тежалади, бу маблағни ўқувчи қўшимча таълим олишига, қолаверса, унинг турли замонавий таълим воситалардан фойдаланишига имкон яратиш учун сарфлаш мумкин.

Назорат, назорат ва яна назорат. Бу гўдаклар қачон мустақил шахс бўлади унда? Маблағларнинг тежалиши. Ёпирай, буларнинг дарди таълимми ёки маблағ? Агар маблағ бўлса, тўғрисини айтиш керак, пулимиз йўқ, давлат бюджети касод, транспорт ўлган, оилалар қашшоқлашиб кетяпти деб.

4) Мактабларда 10–11-синфларнинг жорий этилиши ўқувчини фақат мактаб дастуридан чалғитмаган ҳолда билим олишига имкон яратади, яъни касб-ҳунар тизимдаги қўшимча мутахассислик фанлари бўлмаслиги боис ўқувчида олий таълимга тайёрланишга вақт ортади.

Бу тағин қандай гап бўлди? Ўқувчиларнинг ҳаммаси олий таълимга кириш учун 2 йил мактабда тайёргарлик кўрадими? Коллеж етказиб бериша олмаяпти, университетни қаердан олишади? Ҳаммаси кирмайди дерсиз? Кирмаганлар нима қилади? Қўлида касби, дипломи йўқ-ку? Олий таълимга кирмайман, касб эгаллаб, диплом олиб ишлайман деганларнинг ҳуқуқини бузиш эмасми бу?

5) Бугун яккам-дуккам жойлашган коллежлар нафақат ўқувчилар балки у ерга жалб этилган ўқитувчиларни ҳам сарсон қилиб қўйган, демак 11 йиллик таълим жорий этилса, ўқитувчиларнинг ҳам қўшимча харажат қилиб бошқа худуддаги коллежларга қатнашига ҳожат қолмайди.

Далилим кучли кўринсин деган чоғи, гапини яна такрорлабди. Ундан кўра, коллеж кам, маблағ йўқ. Ривожланган давлатларнинг таълим тизими бизга тўғри келмас экан деб айтинглар, барака топгурлар.

6) Бу тизимнинг яна бир афзал томони шундаки, коллеж битирувчиларини ишга жойлаштиришдек сохталаштирилган ва саҳналаштирилган бош оғриқдан қутуламиз. Қолаверса, юқорида тилга олганимиз ўрта-махсус, касб-ҳунар таълими тизимидаги тамагирликларга барҳам берилади.

“сохталаштирилган ва саҳналаштирилган” ва ҳоказо, ҳоказо. Бунга коллеж тизими айбдорми? Коллежларни йўқотсак, ишга жойлаштириш ташвишидан қутуламиз деб ўйлаяпсизларми? Хом ўйлабсизлар. 11ни битирганларнинг ҳаммаси ҳам олий таълимга кира олмайди. Уларни ким ишга жойлайди? Боз устига, қўлида дипломи йўқ. 11ни битирувчиларни ишга жойлаш колежни битирувчиларни жойлашдан кўра анча оғир бўлади. Эсхонаглар чиқиб кетади хали. “тамагирликларга барҳам берилади”. Мана шуниси қизиқ. Тамагирликка барҳам бериш учун тизим йўқ қилинмайди, балки тозаланади. Божхона тизимини йўқ қилмайсизку, тўғрими? Ёки божхона тизимида фаришталар меҳнат қиладими?

7) энг муҳими қаровсизлик, назоратсизлик оқибатида юз бераётган ёшлар ўртасида ўз жонига қасд, эрта туғуруқ, турли гуруҳларга қўшилиб қолиш ва вояга етмаганлар ўртасидаги жиноятчилик камаяди.

Қочонгача назорат қиласиз, қачонгача 18 га кириб қолганларга ёш боладек қарайсиз? 9 йил мактабда нимани ўрганган улар? Ота-онанинг бурчи, масъулияти қаерда қолди?

Бор йўғи шу аргументлар.
Лекин муаллиф бу аргументларни биттада ўзи чиппакк чиқариб қўйибди:

Мен мактабларда 11 йиллик таълим қайта жорий этилишининг битта салбий томонини кўрдим. У ҳам бўлса — 11 йиллик таълимдан сўнг уларнинг қўлида ҳунари ва дипломи бўлмайди. Аммо 11 йиллик таълимга ўтиш барча касб-ҳунар коллежларининг ёпилишини англатмайди. Шахсан мен ҳам бунга қаршиман, нега? Негаки, бугун бозор иқтисодиёти даври – саноат ривожланмоқда, хизмат кўрсатиш соҳасида кадрларга талаб ортяпти. Ана шу талабдан келиб чиқиб, туман-шаҳар марказларида талаб юқори бўлган соҳаларни ўргатувчи касб-ҳунар коллежлари сақланиб қолса бўлади.

Баракалла! Биз ҳам ҳамма коллежга кирсин демаяпмиз. Диплом олиб ишлайман деганлар, марҳамат коллежга кирсин. Олий таълимга кираман деганлар лицейларга борсин. Агар лицейлар етишмаётган бўлса, бу энди тизимнинг айби эмас. Биз шунчаки уддасидан чиқолмаяпмиз; тамагирликка қарши кураша олмаяпмиз; кўзбўямачиликларни бартараф қила олмаяпмиз. Ўз айбимизни яшириш учун тизимни йўқ қиляпмиз. Юқорида айтилган ҳамма гаплар шу хулосага олиб келяпти.
12-йиллик таълим ўқувчиларни ихтисослашишга, вақтлироқ муайян йўналишни танлашга йўл очади. Фақат таълимга эътиборни кучайтирсак, аудиториядаги таълим сифатини яхшиласак, нопок одамларнинг таълим тизимига кириб қолиши олдини олсак, келажак пойдевори учун маблағларимизни аямасак, бу борада жамият ва давлат елкама-елка туриб ҳаракат қилса, ўйлайманки бунақанги шиширилган баҳоналарга ўрин қолмайди.

 

11 йиллик тизимнинг афзалликлари ҳақида лоф урилган экан. Ҳамма шуни гапиряпти. Мен ҳам бир нималар айтволай дедим. Мана…

Posted by Khurshid Yuldoshev on Thursday, June 22, 2017

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

“”ишонч рақами” ва “ягона портал” қуруқ гап ва қоғозбозликдан бошқа гап эмас экан”

"Бунга ўзим амин бўлдим. Салкам 9 ойдирки, Олмазор туманидаги Миллий банкка мурожаат қилиб келаяпман. 2016 йилнинг 18 ноябрида ўқишга тайёргарлик кўриш ва Россия ...

“подвалда чиқаётган бургалар ёш чақалоқларни таламоқда”

  ​ "Тошкент шаҳри Учтепа туман Санитар-эпидемиалогия бўлимидан шикоят қилмоқчиман. Учтепа туманининг 13-даҳасидаги 6-уйда бир жиддий муаммо бор. Подвалда чиқаётган ...

Мақсад коррупцияни йўқотишми ёки бошланғич таълимни тижоратлаштириш?

Янги ўқув йилидан 1-синфга бошқа микроҳудуддан қабул қилинадиган болалар учун ота-оналардан бир марталик тўлов олиш тартиби жорий қилинаётгани қулоғингизга чалинган бўлса ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400