Ҳам пул тўлаб, ҳам писиб савдо қилиш керакми?

​”Хуллас, Янгийўл бозори қўриқлаш хизматига берилган. Бу ўтирган аёллар бозорга патта тўлаб, шу бозор ҳудудидан ташқарида савдо қилишади. Бундан бозоркомниям хабари бор.

Лекин бунга қўриқлаш хизмати ҳам аралашаяпти кўраётганингиздек. Нафақат бу аёллар, балки шу бозор атрофида савдо қиладиган жуда кўплаб тадбиркорлар ҳам бу қўриқлаш хизматидан азият чекмоқда. Хўп, балки булар ҳақдир.

Ростанам, бу ерда савдо қилиш мумкин эмасдир, ундай бўлса бозор маъмуриятининг кўзи қаерда? Нимага рухсат бўлмаган жойдан патта пул олишади? Оддий халқ ҳам пул тўлаб, ҳам қочиб писиб савдо қилиш керакми?

Ман бу аёлларниям оқламоқчимасман, улар жудаям оғзи бузуқ урушқоқ аёллар. Лекин, нима бўлгандаям, улар она. Бола-чақам, деб тирикчилик қилишяпти”.

 

https://www.ozodlik.org/a/sizdan-telegram-bozor/28575495.html

Аудиолар