Андижонлик ҳайдовчилар вилоятдаги автомобилга ёнилғи қуйиш шохобчаларининг биронтасидан бензин топишнинг иложи бўлмаётгани, улар туну-кун бензинга навбат кутиб вақтини ўтказаётганликларини айтишмоқда.Киракашлик қилиб тирикчилик қиладиган ҳайдовчилар эса бензинни чайқовчилардан олишга мажбур. Улардаги нарх эса 4500 сўмдан ошиб кетган.
– Бензин умуман йўқ. Қўлда 4500 сўм, ҳаммаси чайқовчиларни қўлига чиқиб кетган, – дейди андижонлик ҳайдовчи.
Заправкалардагилар эса ҳайдовчиларга яқин орада бензин бўлмаслигини, машиналарни эса газга ўтказишни тавсия қилмоқда.
– АЁҚШ ҳодими шундай деяпти. Газга ўтказсак газ ҳам топилмаяпти-да. Бу ёғига пиёда юришга тўғри келяпти, – дейди бошқа бир андижонлик ҳайдовчи.
Киракашлик қилиб тирикчилик қиладиган ҳайдовчилар эса бензинни чайқовчилардан олишга мажбур. Улардаги нарх эса 4500 сўмдан ошиб кетган.
– Асосан қўлда оламиз. 4500 сўм бўлиб кетди., – дейди андижонлик такси ҳайдовчиси.
Бензин тақчиллашгани сабабини шохобча ходимлари базадан бензин кам берилаётгани билан изоҳлашмоқда.
– Ўзи оз бериларди. Ҳозир умуман базадан бензин беришмаяпти, – деди Андижондаги “AutoServis” АЁҚШ ходими.
Ўзбекистонда сўнгги йилларда АЁҚШларда бензин тақчиллашиши одатий ҳолга айланди.
“Ўзбекнефтмаҳсулот” ширкатидагилар эса буни бензинга талаб кўплиги билан изҳлашади.
– Энди машина кўп, кўряпсизку, ҳар ойда ўттиз мингтадан машина чиқяпти, йилига ярим миллионга яқин машина кўпаймоқда. Ҳаммаси бензин олавергандан кейин тугайди-да. Бу ўлчовли нарсаку, – деган Озодлик билан суҳбатда “Ўзбекнефтмаҳсулот” ширкати мулозими.
Бензин тақчиллиги Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида ҳам кузатилмоқда.
Пойтахт Тошкент шаҳрида ҳам ёнилғи қуйиш шаҳобчаларида навбат юзага келган.
Сизнинг фикрингиз
Тайёр аккаунтингиз борми? Кириш
Қайддан ўтмаганмисиз? Рўйхатдан ўтиш
Барча шарҳлар (6)
2085 Эди
Бирданига 2800 килишдииии
Бензин киммат болади
Аммо такчил бомайди, дийишди, мана ахвол яна ошаа
Бутун Озбекистон ёшлари фарзандларим деб этардилар,
Факат огай ,радной болмасак керак, Гули ва Лолахон энасиникига тикиб юбордии,
ва бечора АкбарАли