Аҳолига ноқонуний равишда 50 млрд сўмлик қарз илиб қўйилган

Ўзбекистон Бош прокуратураси: Аҳолига ноқонуний равишда 50 млрд сўмлик қарз илиб қўйилган. Газ ва электр энергияси учун умумий қарз миқдори 5 триллион сўмдан ошиб кетган

29.06.2017 19:07 msk

Фарғона

Ўзбекистон Бош прокуратураси қошидаги қарзларни мажбурий ундириш бюроси коммунал хизматлар учун ноқонуний равишда 50 млрд сўм қарздорлик ҳисобланганининг 13 та ҳолатларини аниқлади. Бу ҳақда 28 июнь куни халқаро пресс-клуб мажлисида Бош прокуратура қошидаги солиқ, валюта жиноятларига қарши кураш департаменти бошлиғининг биринчи ўринбосари Вячеслав Пак маълум қилди.Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон аҳолиси “Фарғона” таҳририятига кўп маротаба шикоят қилиб, табиий газ ва электр энергияси учун мунтазам тўловларини амалга оширганларига қарамай, зиммаларига катта қарзларни илиб қўяётганлари ҳақида маълум қилганлар. Қизиғи шундакки, газ тармоқларидан узиб қўйилган истеъмолчилар ҳам қарзлари кўпайиб бораверган.

Мажбурий ижро бюроси директори ўринбосари Жасурав Ариповга кўра, аҳоли ва юридик шахсларнинг табиий газ ва электр энергияси учун бугунги қарзнинг умумий миқдори 5 трлн сўмдан ошиб кетди. Арипов 28 июнь куни халқаро пресс-клуб мажлисида билдиришича, Ўзбекистонда қарздорлик бўйича вазият қатор чораларни кўриш, жумладан, қарздорлар билан ишлашни фаоллаштириш ҳамда ҳисоблашнинг автоматлаштирилган тизимларини ва замонавий ҳисоблагичларни жорий қилиш ҳисобига тез орада тубдан ўзгаради.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 2017 йил 1 июлдан бошлаб барча табиий газ ва электр энергияси истеъмолчилари ҳар ойнинг 10 санасигача пул тўлаб қўйишлари шарт, акс ҳолда уларни электр ва газ таъминоти тармоқларидан узиб қўядилар. Қарздорликни ундириш билан эса Бош прокуратура қошидаги Мажбурий ижро бюроси шуғулланади.


Тошкентдаги халқаро пресс-клуб мажлиси, 2017 йил 28 июнь

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

“эр-хотин машинасида кўприкдан қулаб, чўкиб кетди”

  "Самарқанд вилояти Пайариқ туманидаги Пойканалнинг Зарбулоқ қишлоғи ҳудудидан оқиб ўтадиган қисмида эр ва хотин "Жигули" машинаси билан бирга чўкиб ўлди. Фожиа 30 июл ...

Бири прокурор ёрдамчисига яна бири прокуратура терговчисига пора бераётганда ушланди

2018 йил 12-13 октябрь кунлари Қашқадарё вилоят прокуратураси ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди. Бу ҳақда Бош ...

Самарқандда мактаб директори 1-синфга қабул қилиш учун пора устида қўлга тушди

Сўнгги пайтларда тамагирлик, порахўрлик ва ўз мансаб мавқеини суиистеъмол қилиш каби оғир жиноятларни содир этиб, ўз касбига, ўз номига иснод келтираётганлар ҳам йўқ эмас. ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400