“Чегарачилар оиламизни боқиш учун олинган гуручни ўтказмаяпти”

 

“Фарғона вилоятининг энг муаммоли нуқтаси Сўх туманидан ёзмоқдаман. Чегара кундан-кунга катта муаммога айланмоқда. Халқ қийналишдан ҳеч бўшамаяпти.

“Водил” чегара-назорат пунктидан ҳатто бир қоп унни ўтказмаяпти чегарачилар. Бечора халқ унсиз қолди. “Водил назорат пунктида чеклов қўйган. Ва бу халқни жуда оғир аҳволга солиб қўймоқда. Мисол учун, биз гуручни Фарғонага бориб оламиз. Сўхда 7 минг турадиган гуручни Фарғона бозорида 2,5 минг сўмга оламиз. Фарқи борми? Гуручни олиб, чегарага келсак, 10 килодан кўпроғини чегарачилар қўймайди. Чеклов қўйган. Фақат тадбиркорлик қиладиган одамларни ўтказади. У ҳам ойига 500 минг солиқ тўлайдиган тадбиркорлардир. Шунга яраша катта миқдорда савдо қилишади. Биз эса оиламизни боқиш учун бир қопдан оламиз, холос.

Сўх халқи жуда қийин аҳволда қолмоқда. Нима энди, булар бизни оч қолдирмоқчими?”

https://www.ozodlik.org/a/sizdan-telegram-sux-ekslav/28597834.html
Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Маддоҳ журналисту латтачайнар амалдор кимга ҳам керак?

Таниқли журналист Тошпўлат Раҳматуллаевнинг «Маддоҳ журналисту латтачайнар амалдор кимга ҳам керак?» сарлавҳали мақоласи «Новости Узбекистана» нашрида эълон қилинди. Қуйида ...

«нуроний» жамғармаси раиси ўринбосари «ўзбекэнерго» раҳбариятини тизимни ўғрилардан тозалашга чақирди

«Нуроний» жамғармаси Республика бошқаруви раиси ўринбосари Шароф Убайдуллаевнинг фикрича, энг аввало «Ўзбекэнерго» тизимини нопок ходимлардан тозалаш зарур. Ана ўшандагина ...

“бензин фақат давлатга ва “катта акаларга” берилади. биз эса қўлдан оламиз”

  "Бизда ҳам бензин йўқ. Жиззахликлар яқинда "ҳафтада 1 марта беришади", деб хабар юборибди сизларга. Қизиқ, Сурхандарёда бир неча йилдан бери бензин йўқ. АЁҚШлар чеклов ...