Чортоқлик шифокорлар ўз соҳасини тарк этмоқда

 

“Уч йилдан бери Чортоқ шаҳар шифохонасида тинчлик йўқ. Шифохона бош врачи лавозимига умуман нолойиқ, аввал бозорда савдо қилиб пул топиб юрарди. Аввал ВКК комиссиясида раҳбар бўлиб, пора билан қўлга тушиб, ишдан бўшатилган ва кўп йиллар давомида бозорда савдо қилаётган эди.

Шифохонамиз ходимлари, Чортоқ аҳолиси томонидан унинг тайинланганига қарши жуда кўп шикоят борган бўлса-да, ҳар гал Облздрав мудири уни ўз ишида сақлаб қолаяпти. Шифохонада муҳит жуда ёмон. Шунга жуда кўп шифокорларимиз бошқа жойларга ишга кетиб қоляпти. Олдинроқ еттита шифокор санаторияга ишга ўтиб кетди, яқинда яна учта шифокор кетди. Бир неча ойда жаъми ўнта шифокор кетганини нима билан изоҳлайсиз?

Коллективимиз тиббий ҳайъат бўлса, ўзгариш бўлади, деб умид қилувди, афсуски, яна бошлиғимиз облздравга бордию, иш тинчиди… Ходимларни ҳақорат қилиш, шахсиятига тегиш оддий ҳол бўлиб қолгани учун раҳбаримиз ҳурмати ҳам ходимлар олдида қолмаган. Ходимлар безор бўлиб, ишлагиси келмай, бошқа жойларга иш излаб кетишяпти. Ким бу ҳолатга тўғри баҳо бериб, вазиятни яхшилайди? Бу кетишда шифохона тақдири нима бўлади? Иловада суратларни юбораяпман. Ўзингиз кўриб, аҳволни тушуниб олинг.”

https://www.ozodlik.org/a/sizdan-telegram-vrach/28599902.html
Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўқитувчилар пахта теримига “ҳар ҳолда” тайёр туриши ҳақида огоҳлантирилди

  Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва вилоят ҳокимларининг бу йил ўқитувчи ва шифокорлар пахта теримига чиқарилмайди, деган баёнотидан сўнг ҳам ...

Қурултой: мирзиëев чақираëтган хориж инвестори нега келмаяпти?

  27 февраль-2 март куни Туркияга сафар қилган Рустам Азимов бошчилигидаги ўзбек делегацияси 2 миллиард долларлик турк сармоясининг келиши ҳақида президентга ҳисоб ...

“гўшт “акахонлар”га 27 минг, оддий халққа 35 минг”

  Бири биридан мустақил Озодлик муштарийлари Самарқанд бозорларидаги озиқ-овқат махсулотлари нархи қимматлигидан шикоят қилди. Улар ўз шикоятларига фото ва видеолар ...