“Маршруткада 23 одам кетганини кўрганмисиз? У фақат бизда бўлади!” (ВИДЕО)

 

“Қибрай-Юнусобод йўналишида маршруткага чиқаман доим. Ҳар доим ортиқ одам олади ҳайдовчи. Маршруткада 23 одам кетганини кўрганмисиз? У фақат бизда бўлади!

Ҳар сафар “Салар” назорат постидаги ЙҲХХ ходимлари бу нарсага бепарво бўлади. Охири, қўрқмасдан, улар билан суҳбатлашдим. Назорат постидаги ходимлар “бу нарсани кўрмадик, нега келиб айтмадингиз”, деб ҳамма айбни менга юклаб юборди.

“Ака, сизлар бу ерда бекор турганилар йўқ, ишлаяпсизлар, кўз олдидан ўтиб кетдию” десам, ЙҲХХ ходими “биз ҳозиргина навбатчиликдан чиқдик, 24 соатдан бери шу ердамиз, кўрмай қолдик”, деб жавоб қайтарди.

“Аслида, бу нарсалар доим бўлган, 4 йилдан бери кўрмаяпсизларми”, деб айтсам, назорат постидаги милиция ходими “тасдиқловчи ҳужжатлар борми”, деб сўраб қолди. Ҳужжатларим йўқ эди ва шу боис ичкарига олиб кириб, озгина суҳбат қилиб, сўнгра мени қўйиб юборди”.

 

https://www.ozodlik.org/a/sizdan-telegram-marshrutka/28601699.html

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистон коррупция рейтингида бир ўрин пастлади (аҳвол ёмонлашган, дегани)

Transparency International жаҳоннинг янги коррупция рейтингини эълон қилибди. 2018 йил якунларига кўра тайёрланган индексда Ўзбекистоннинг бали биттага кўпайиб, 23 баллга ...

“трансформаторни таъмирлаш учун электросет маҳалламиздан ёрдам сўрамоқда”

  "Хоразм вилояти Урганч тумани Чаккашоликор туманидан сизларга ёзмоқдаман. Шу қишлоқда 6 ойдан бери ишга тушира олинмаётган трансформатор ҳакида ёзаман. Бу ...

Ангрен бош солиқчиси пора билан ушланди

Ангрен шаҳар давлат солиқ инспекцияси раҳбарияти шаҳар ҳудудидаги буюм бозорида тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишга халал бераётгани юзасидан шикоят тушган. “Ҳуқуқ” ...