“Самарқанд шаҳрида ўзи битта травматология бор. Унинг аҳволи суратларда акс этган.
Навбатда соатлаб турасиз. Нархлари ўта даҳшат. На пенсионерларни билишади, на оғир касалларни. Жуда қўпол муомилада бўлишади. Бир тиззани рентген қилиш 26 300 сўм экан. Пули йўқлар қандай қилиб даволанишади?
Ҳар битта бинт учун пул олишади. Гипслаш камида 15 минг сўм. 3 ойлар олдин пул олишга қўрққан врачлар, энди талашиб сўрашмоқда. Бу нима дегани? Фақатгина президент келса, булар яхши ишлайдиган бўлиб қолишади…”