“Оғир аҳволдаги отахонни врачлар эътиборсиз қолдирди”

“Оғир аҳволдаги отахонни врачлар эътиборсиз қолдирди”

 

“Мен Самарқанд шаҳриданман. Куни-кеча Самарқанд шаҳар касалхонасига ишимиз тушиб қолди. Оқ халат кийганларнинг баъзи бирлари ишидан пули бор касалларни устун қўйиб ва пулсизларга эътиборсизлигини кўриб, ачиниб кетдик.

Сабаби, кечки пайт соат чамаси 19:00 лар атрофида касалхонанинг реанимация бўлимининг олдида ўтирганимизда, бир отахонга кўзимиз тушиб қолди. Докторга мурожаат қилди, 1-2 марта доктор қарадию, у отахонни қабул бўлимига ўтказиб қўйди ва соат 21:00 гача бошқа ҳеч қайси доктор у отахонга қарамади.

Отахон билан биргаликда келган ёрдамчиларининг илтимосларига ҳеч қайси доктор аҳамият бермади, баъзи бирлари қўлини силкитиб кетди. Бечора отахон эса қалтирашни бошлаб, иккига букилиб, қабулхона скамейкасида ётиб қолганини кўриб, биз жим ўтира олмадик. Сўнгра, докторларни чақира бошладик. Бунга жавобан дўқ-пўписани эшитиб, туҳматга ҳам қолдик.

Унинг устига докторлар улгуришмаётганлигини, ёпилган бошқа касалхонанинг ишини атиги 2 доктор бажараётганлиги ҳақида бизларга бақириб беришди. Бу “докторлар улгуришмаяпти, касал бўлмай туринглар” деганими?

Исботимиз учун қуйидаги видеони сизга ҳавола қиламиз. Бундан ташқари, кўчадан келаётган беморларни “сиз бизга қарашли эмас, бошқа касалхонага боринг”, деб жўнатишлари тўғрими. Бу “ўлиб ётсанг ҳам сенга ёрдам бера олмаймиз” деганими?

Яна, касалхонада беморларни кутиб олишга умуман шароитлар йўқ. Бечора келган беморнинг ўзи насилкага ётиб, беморни олиб келган ёрдамчилари ўзлари олиб чиқишади зиналардан. Шу тўғрими? Менимча, бунақа ҳолатлар ҳар куни учраб турар экан.

Наҳотки яқинда президентимиз Соғлиқни сақлаш тўғрисидаги қилган баёнотлари баъзи бир докторларга тегишли эмасми?”

https://www.ozodlik.org/a/sizdan-telegram-kasalxona/28606278.html

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистон: миллий валюта курсини ким белгилайди?

Мария Яновская   Шермамат Абдуллазода узоқ вақт давомидаЎзбекистон Республикаси молия вазирлигида (шу жумладан, Казначействода) раҳбарлик лавозимларида ишлаб келган. ...

Озодбек назарбеков прокурорларга қарши овоз чиқарди

Ўзбекистон Халқ артисти Озодбек Назарбеков. Ўзбекистон Маданият вазирлиги хондада Озодбек Назарбековнинг ашулачилар хизматидан пул ўтказиш йўли билан фойдаланишни йўлга ...

“трансформаторни таъмирлаш учун электросет маҳалламиздан ёрдам сўрамоқда”

  "Хоразм вилояти Урганч тумани Чаккашоликор туманидан сизларга ёзмоқдаман. Шу қишлоқда 6 ойдан бери ишга тушира олинмаётган трансформатор ҳакида ёзаман. Бу ...