Киоска нима эканлигини билсангиз керак

Киоска нима эканлигини билсангиз керак. Ёдингиздан чиққан бўлса, айтаман. Киоска, бу — аслида матбаа маҳсулотлари, канцтоварлар ёки ўқув қуроллари сотиладиган, ўз навбатида газета-журналлар фақат макалатура “солиғи” солинганда керак бўладиган мамлакатлар, масалан бизда қурт-пурт, носвой ёки папирос ҳам топса бўладиган “қадимий” дўконлар тармоғи.

Газета нима эканлигини биласиз-а. Майли, буни ҳам ўзим айтай. Газета, бу — аслида одамларга ахборот тарқатиш, хабарлар, воқеа-ҳодисаларни таҳлил қилиш, ҳукумат эътиборини кишиларни ташвишга солаётган муаммоларга қаратиш, давлат органлари “айний” бошласа, бир тарсаки билан танобини тўғирлаб қўйиш каби кўплаб функцияларни ўз ичига оладиган, аммо оммавий ахборот воситалари фақат “шон-шараф” тўқишга ихтисослашган мамлакатлар, масалан Ўзбекистонда одамлар киоскага кўзи тушсагина эслайдиган даврий босма нашр…

Киоска нима эканлигини билсангиз керак. Ёдингиздан чиққан бўлса, айтаман. Киоска, бу — аслида матбаа маҳсулотлари, канцт…

Posted by Ўткир Қаламтебратар on Monday, July 10, 2017

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Шуҳрат ғаниев шифохонадан яктак кийган беморни ҳайдаб юборди

Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев ўтган ҳафта бошида ўтган селектор йиғилишида сўзлаган нутқининг аудио ёзуви жамоатчиликка ошкор бўлди. Бу овоз вилоят ҳокими Шуҳрат ...

Шаҳрисабзда 7-синф ўқувчиси нима сабабдан ўзини осиб ўлдирди?

28 ноябрь куни Шаҳрисабздаги 1- лицейнинг 7- синфида ўқийдиган бола ўз уйида осилган ҳолда топилди. Бу ҳақда “UZ24” нашри хабар бермоқда. Иллюстратив фото Туман Ички ишлар ...

Қорақалпоғистонда қора моллар ўлмоқда

Қорақалпоғистон Республикаси Қанликўл туманидаги “Жана қала” ОФЙ да қора моллар ўлмоқда. Моллар орасида ёздан бошланган бу касалликни тўхтатишнинг имкони бўлмаяпти. Шу ...