“Ерости йўлимизда энди жўжа сотишаяпти, ҳидига чидай олмайсиз”

 

“Наманган шаҳридаги “Чорсу” бозорининг олдида “Чорсу” меҳмонхонаси бор. Шунинг ёнида ерости йўли бор. Ҳамма уни туннел деб атайди. У ерда шунақа тартибсизликки, тасвирлаш қийин. Умуман қараб бўлмайди.

У ердан ўтиш ҳам жуда қийин. Йўлларда компютер қўйиб ўтиришади. Бу жой сасиб кетган. Чунки шундай кичкина жойда жўжа ҳам сотишади. У жўжанинг ҳидидан одамнинг мазаси ҳам қочади.

Шунақанги тўполон жойки у! Диск сотадиганлар мусиқасини баланд қилиб қўяди. Ҳамманинг жонига тегар экан бу нарсалар. Шу мусиқани дискга ёзадиган болаларнинг оғзи шунақанги шалоқки, оғзидан ади кириб бади чиқади. Қани маданият, қани фаросат?

Бу жойга ким қарайди? Ахир бу жойни одамлар қийналмасдан ўтиши учун қуришганку. Бу ердагилар эса хоҳлаганича жойни эгаллаб, одамларни ҳам ўтказмайди. Диск сотадиганларга эса, ҳеч кимнинг гапи ўтмайди. Жўжа сотишга нима бор экан? Мутлоқ антисанитария бу ерда. Ўтганизча шунча сўкиниш эшитасиз”.

https://www.ozodlik.org/a/sizdan-telegram-tunnel-bozor/28616524.html
Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

“битта ариқдан сувни ҳам мол ичади, ҳам биз ичамиз” (видео)

"Моллар билан битта ариқдан сув ичамиз" (ВИДЕО) 0:00:56 0:00:00/0:00:56 ▶ Бевосита линк "Бозорлар тартибсиз. Ичкарида бўш расталар бўла туриб, кўчаларда тартибсиз ...

Мадагаскар оролида тропик тўфон оқибатида камида 10 киши ҳалок бўлди

Мадагаскар оролида “Бацирай” тўфони 10 кишининг ҳаётига зомин бўлди, 50 мингдан ортиқ одам бошпанасиз қолди. Қутқарувчилар қурбонлар сони ортиши мумкинлигини айтишмоқда. ...

Чилонзорда дарахтларни, яшаш жойларини ҳимоя қиламан, деб одамлар ҳушидан кетяпти…

Макаренко ёзяпти: «Бугун, 13 август куни олинган бу суратда Ekskavator Exclusive компанияси вакилининг бақир-чақирига учраган аёл ерда ётибди. У ва бошқалар компания ...