ЎЗА ОМОН БЎЛСА МАТЕРИАЛ ТОПИЛАДИ! ёки наҳорги ош…

Президент Олий Мажлис Қонунчилик палатасида 2017 йил 12 июль куни қилган маърузасида сиёсий партия нашрлари фаолиятини кескин танқид қилди. Партиялар жамият ҳаётидаги мавжуд муаммоларни ўз газеталарида етарлича ёрита олмаётганини куюниб гапирди.

Аммо таҳририятларни ҳам тушуниш керак. Бу ёқда ЎзА деган ташкилот “қип-қизил” мақолаларини таппа-тайёр қилиб жўнатиб турганда, муборак бошни безовта қилиш кимга ҳам ёқарди дейсиз…

Дунё тажрибасида сиёсий партия газеталари оммабоплигини асосан ўша нашрларда эълон қилинадиган танқидий чиқишлар, масалан ҳукумат ёки бошқа мухолиф партиялар фаолиятидаги камчиликлар юзасидан асосли эътирозлар, баҳс-мунозаралар таъминлайди. Хўш, охирги марта қайси сиёсий партиянинг нашрида шу руҳдаги мақолага кўзингиз тушди. Эслолмадингиз-а?

Биринчидан, умуман қайсидир сиёсий партия фаолиятини танқид қилишингиз учун аввало ўша партия ҳақиқатда ишлаётган, амалий фаолият билан шуғулланаётган бўлиши керак. Журналист, ўзича осмондан олиб “бидирлаб” кетавермайку!

Иккинчидан, танқидий-таҳлилий чиқишлар билан энг аввало муайян партиядан сайланган депутат ёки сенаторлар фаоллик кўрсатиши, бошқа сиёсий партиялар қарашларига нисбатан асосли эътирозлар билдириши керак. Чунки, журналист эмас, кўпроқ улар парламент фаолиятида “қайнайди”, мухолиф партия фаолиятидаги “икир-чикирларни”, камчиликларни яхши билади.

Аммо бу борада бизда жуда катта муаммо бор. Масалан, ЎзХДП дан сайланган “халқ вакили” ўлдирсангиз ҳам “ЎзЛиДеп”лик депутатни ёки унинг партиясини газеталарда очиқ танқид қилмайди. Нега дейсизми? Қизиқ экансизку, унда наҳор ошга ким билан бирга боради…?

Фото Ўткира Қаламтебратара.
https://www.facebook.com/
Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ҳокимиятга қайтолмаётган тўртинчи ҳокимият

Юзхотирлик, андиша, таниш-билишчилик — тараққиёт кушандалари. Ўзбекчиликда шундай хислату иллатларимиз борки, улардан воз кечолмаймиз. Гарчи буни ўзимиз истасак ҳам. Воз ...

Тошкентда миб пора олаётганида ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги МИБ ходимлари томонидан фуқаро С.Ф.нинг аризасига асосан Шайхонтоҳур туманида тезкор тадбир ўтказилди. Бу ҳақда “Дарё” ёзмоқда. Абдулла Қодирий ...

Фарғона каналига «тико» тушиб кетиб, йўловчилари вафот этди

2019 йил 12 январь куни Фарғона вилояти Боғдод туманида яшаган Ю.Х. бошқарувидаги “Тико” русумли автомашинани Учкўприк тумани Бегобод қишлоғи ҳудудидан оқиб ўтувчи “Катта ...