“Мини-стадион қуриб бер, десам, тадбиркор топиб кел, дейишди”

 

 

“Мен Оҳангарон туманига қарашли Телов қишлоғида яшайман. Қишлоғимизда футбол ўйнаш учун мини-стадионлар йўқ. Ҳалигача биз футбол ўйнаш учун Олмалиқ, Ангрен, Оҳангарон шаҳарларига 20-30 километр йўл босиб, ҳаражат қилиб, бориб ўйнаймиз. Бу стадионларда ўйнаш нархи соатига 50 минг сўмни ташкил қилади. Шу масала бўйича Президент қабулхонасига, яъни порталга, ёзма мурожаат қилган эдим.

“Бизга битта мини-стадион қуриб беринг”, деб ёзган эдим. Улар ҳокимиятга шу иш билан шуғулланишни буюрган. Мени икки кундан кейин ҳокимиятга чақиришди. Борсам, “ака кўриб чиқамиз, вилоят ҳокимига жўнатамиз, улар маблағ ажратса, албатта қурилади”, деб айтди. Яна икки кундан кейин менга телефон қилиб, уйимнинг аниқ манзилини сўрашди ва менга жавобини хат орқали жўнатишибди. Жавоби жуда оддий: “Бизга тадбиккор бўлган шахс олиб келинг, биз унга банкдан кредит олишига ёрдам берамиз”, дейилган.

Унақа одамим бўлса, нима қиламан уларга ёзиб? Қанақа одамлар ўтирадией бу ҳокимиятларда? Оддий фермерларга гапи ўтмайди. Бирорта фермерга айтса бўладию. Қиламиз деганлар кўп буларди… Болалар спорти учун битта сунъий майдон қуриш шунча муаммо бўлса… “Ана президент келади”, деб 3 кунда қуришдику АГМК корхонасини. Мен хоҳлар эдим шу ёзганларимни муҳтарам президентимиз ўқишларини”.

https://www.ozodlik.org/a/sizdan-telegram-tadbirkor-hokimiyat/28630790.html

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

“ўт учирувчилар 1,5 соатда келди. аҳоли ёнғинни баклажкадаги сув билан ўчирди”

  ​ "Кеча Қарши шаҳрида кечки соат 3 да янги бозор қаршисида жойлашган 44-уй ёнди. Ноқонуний қурилган кафедан чиққан ёнғин учун аҳоли ўт учирувчиларга телефон қилганда, ...

Бош прокуратура тошкент шаҳрининг туман ҳокимлари қонунга зид қарорлар қабул қилганини аниқлади

Бош прокуратура Тошкент шаҳрида янги маҳалла марказларини қуришда аҳоли розилигини олмасдан биноларни бузиш ва қурилиш қилиш ҳолатларини аниқлади. Бу ҳақда «Ҳуқуқ» ...

“машина қўйишга жой йўқ, дом қуришга нима бор?”

  "Кеч бўлса ҳам сизга мурожаат қилишга мажбур бўлдим. Мен оилам билан 5 киши Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, Носиров 3-берк кўчасида яшовчи аёлман. Шу кўча бошида ...