Ўзбекистонда шакарнинг давлат нархи ошди

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тартибга солинувчи давлат нархлари рўйхатини эълон қилди. Унда қайд этилишича, рўйхатдаги нархлар 2017 йил 3 апрель ҳолатига кўрадир. Шундай қилиб, ҳужжатда 2017 йил 1 июлидан эътиборан шакар хом ашёсининг бир тоннаси 4 млн 114 минг 200 сўм этиб белгиланган.

Вазирликнинг маълумотига кўра, бугунги кунда Ўзбекистонда 8 турдаги маҳсулот нархлари давлат томонидан бошқарилади. Буларга этил ва техник спирт, шакар, пахта хом ашёси ва толаси, пахта мойи, дон, буғдой уни ва буғдой нони киради.

Хабарда айтилишича, 2017 йил 1 июль ҳолатига кўра, Андижон биокимё заводида ишлаб чиқарилган истеъмол этил спиртининг минг декалитри 61,3 млн сўм, Янгийўл “Биокимё” АЖ томонидан ишлаб чиқарилган минг декалитр этил спирти нархи 59,3 млн сўм этиб белгиланган.

Бир тонна пахта хом ашёсининг давлат нархи (ҚҚСсиз) 1,2 млн сўмдан ортиқроқ, пахта толасиники эса 4,1 млн сўм. Давлат томонидан пахта мойининг бир тоннасига нисбатан ўрнатилган нарх 3,7 млн сўмга, бир тонна ўсимлик мойи эса 3,3 млн сўмга тенг.

Ҳужжатга асосан, бир тонна кунжара нархи 919 минг сўм, шелуха — 483,8 минг сўм этиб белгиланган.

Молия вазирлигининг маълумот беришича, Ўзбекистонда олий, биринчи ва иккинчи нав унларнинг нархи 2014 йилдан буён ошгани йўқ. Уларнинг нархи мос равишда 1475, 1050, 975 сўмни ташкил этади.

http://sof.uz/news/show/10217-uzbekistonda-shakarning-davlat-narhi-osh

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Россия бу йил ўзбекистонга аввал айтилганидай 500 минг эмас, 30 минг тоннагина нефт етказиб беради

  Россия Ўзбекистонга яқин орада нефть етказиб беришни бошлайди, бироқ углеводород хомашёси ҳажми ҳозирча чекланган бўлади, деб хабар қилди Россия ОАВ ларига таяниб, ...

Мактабларга телевизор ҳарид қилишда давлат ғазнасига 7 млн сом зарар бўлган

Таълим бериш вазирлигининг маъсулиятли шаҳсларига яна бир жиноий иш очилди. Улар мактабларга телевизор сотиб олишда давлат ғазнасига 7 млн сомдан ортиқ зиёнга дучор қилган.  ...

Ўзбекистон россия газ компаниясидан 600 миллион доллар қарз бўлиб қолди

Ўзбекистон Россиянинг «Лукойл» компаниясидан 600 миллион доллар қарз бўлиб қолди. Бу ҳақда  «Лукойл»нинг газ қазиб олиш ишлари бўйича катта вице-президенти Азат Шамсуаровга ...