Бизнинг кӯзимиз қачон очиларкан-а?

Рузибай Азимий

1 ойдан бери даҳамизда кенг кӯламли ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Шу кунгача деярли барча кӯп қаватли уйларнинг ташқи қисми таъмирланди. Марказий йӯллар асфальтланди, дарахтларнинг шоҳ-шаббалари кесилди, таг қисми оқланди. Бир неча ойлар мабойнида супурги кӯрмаган йӯллар супурилди, ариқлар тозаланди. Марказий йӯллар асфальтланди. Болалар майдончаларига тупроқ ётқазилди, майдончадаги аттракционлар бӯялди. Бир неча туп арчалар, ҳар-ҳар жойларга гуллар экилди. Айрим 1-қаватда яшовчиларнинг ӯз квартиралари олдидан қурган қӯшимча майдонлари, “томорқалари, ҳовлилари” 2 соат ичида бузилди. Хуллас, даҳамизда сезиларли ӯзгаришлар бӯлди. Маҳалладошларимиз бу каби ӯзгаришлар боисини яқинда Қӯйлиқ даҳасига президент келиши билан изоҳламоқдалар, шу боис бундай ӯзгаришлар Миробод туман ҳокими ташаббуси билан қилинаётганини айтиб, янги ҳоким шаънига мақтовлар ёғдирмоқдалар.

Ӯйланиб қоласан киши, нима сабабдан бундай ишлар фақат президент ташрифи арафасида бажарилиши керак? Нима учун ҳокимимиз бу каби ободонлаштириш ишларини халқ учун эмас, президент учун қилиши даркор? Нега ҳар ойда аҳолидан жарақ-жарақ пул санаб олаётган, ҳар доим мудраб ётадиган ширкатлар уюшмаси ҳоким буйруғидан кейин ҳаракатга тушиши керак? Агар ҳокимимиз бу ишларни халққа эмас, президентга ёқиш учун қилаётган бӯлса, у ҳолда бу каби ободонлаштириш, кӯкаламзорлаштириш ишлари нега маҳаллий халқу тадбиркорлар, яъни “ихтиёрий ҳомийлар” ҳисобидан амалга оширилиши керак? Нега ҳокимият бу ишларни ӯз ҳисобидан ёки тӯла-тӯкис давлат ҳисобидан амалга оширмаслиги керак? Нега биз ширкатлар уюшмасига ҳар ойлик тӯловимиздан ташқари яна арча, тупроқ ва ҳ.к. учун пул йиғиб беришимиз керак? Нега ҳудудимизда фаолият юритаётган тадбиркорлар ӯз ҳисобидан болалар майдончаси учун машина-машина тупроқ тӯкиб бериши ва ундаги аттракционларни бӯяш учун ҳар хил рангли бӯёқлар сотиб олиши керак?
Биз ӯзбеклар барибир соддамиз. Бизни ноқонуний ишлатса ҳам, ҳатто эшакдай ишлатса ҳам барибир бошлиқларимизни, ҳокимларимизни мақтайверамиз. Ӯзимизнинг ҳисобимиздан амалга оширилаётган ишларни ҳокимимиз, бошлиғимиз қилиб бераяпти деб алқашдан бери келмаймиз. Бизнинг кӯзимиз қачон очиларкан-а?

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Қирғизистонда яшаш минимуми 17 фоизга ошди

Қирғизистонда 2021-йилда яшаш минимуми 6268 сомни ташкил қилган. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди. Ҳисоботга кўра, 2020-йилга нисбатан бу кўрсаткич 17 фоизга ...

Сурхондарёда ҳисори зотли қўй бирданига 5 та қўзили бўлди 

Сурхондарё вилоятининг Жарқўрғон туманидаги «Нурли Диёр» маҳалласида ҳисори зотли қўй бирданига 5 та қўзили бўлди. Бу ҳақда «Дарё» нашри маълум қилди. Шахсий хўжалигида ...

Таҳририят журналистининг маоши нимага ҳам етсин?

Бугунги кунда интернет сайтларида турли соҳаларда фаолият кўрсатаётган ходимларнинг ойлик маоши камлиги ва бу оиласини боқишга етмаётганлиги ҳақида аниқ фактларга таянган ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400