“Гугурт қутисичалик шпаргалка-китобчалар кўрдим сотувда”

 

“Мен Фарғонадан абитуриентман. Бугун Фарғона шаҳар марказидаги “Мукаммал Нигоҳ” савдо марказига киргандим. Китоблар ичида бир кичик коробкани кўрдим. Жуда ҳам хафа бўлдим.

Коробканинг ичида 6, 7, 8, 9 синф ва коллежларнинг тарих, физика, адабиёт ва бошқа фанлардан дарслик китобларини максимал кичиклаштириб (гугурт қутиси билан тенг, фақат озғинроқ анча) сотишяпти.

Донаси 2000 сўм экан. Кўриб жудаям жаҳлим чиқди. Сотувчига “русчалари йўкми?” десам, “йўқ”, деди. Наҳотки, мен шунча йил тайёрлансаму, шу китобларни олиб кирганлар уддабурон чиқса, деб алам қилди. Кечирасизлару, лекин, бирор ким шу китобдан бештасини ички кийимига солиб олса, текширувчилар у жойларни ушлаб кўрмайдику?!

Илтимос, ҳамма буни кўрсин. Ўйлайманки, ички ишлар ва МХХ ходимлари бу йил адолатли текширишиб, бундай “Қойилмақом китоб”лиларни тест имтиҳонларига умуман киритишмайди”.

https://www.ozodlik.org/a/sizdan-telegram-imtihon/28635317.html

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Твда танқид қилинган ўқувчиларнинг ота-оналари лавҳа муаллифларини судга бермоқчи

"Ўзбекистон 24" каналида эфирга узатилган кўрсатувда танқид қилинган Тошкент шаҳридаги 110-мактабнинг директори юз берган ҳолат бўйича Халқ таълими вазирлигига шикоят ...

Ўзбек тили давлат тили (эмас)

Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганига 30 йил тўлибди. Биз одатда бир асрнинг учдан бирига менгзалган бу фурсатни ислоҳотлар ва тараққиёт учун жуда қисқа фурсат деб ...

Қаршида аёл шифокор калтакланди

Жорий йил 16 октябрь куни Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Қарши филиали тез тиббий ёрдам станцияси Call-марказига қўнғироқ қилган фуқаро Ш. Г.ҳушидан кетгани ...