“Почтачи почта тарқатсинми ё тўлов қабул қилсинми?”

 

“Мен сизларга Самарқанд вилоят, Қўшработ туман, Қўштамғали қишлоғидан ёзмоқдаман. Мен сизларга юбораётган суратларда почта алоқа бўлимининг аҳволи акс этган.

Почта ходими нима қилиши керак, почтада ўтириб электр пулини йиғиши керакми ёки газета ва хатларни етказиб бериши керакми? Онам 20 йилдан бери шу почтада ишлайдилар. Почтанинг ёнида 3 йилдан бери масжид таъмирланмоқда. Почта биносининг ерини олган. Почта бошқа жойга кўчирилиши керак. Бироқ, 3 йилдан бери бирон бир натижа йўқ.

Пенсионерлар 1-2 марта ҳокимиятга ҳам ёзишган. Фойдаси бўлмаяпти. 2 марта қисқартирилиб, яна ишга қайта олинганлар. Почтада 4 киши ишлар эди. Ҳозир эса эски раҳбар кетиб, онам бошлиқ бўлдилар. Ҳалигача хат ташувчи бўлиб ишлайдилар.

Бизлар томонда ҳозир прокуратурадан 50-60 та одам электр энергиясини текшириб юрибди. Шунинг учун ҳамма қарздорлар почтага пул олиб келмоқда. Почта эрталабдан кечгача одамга тўлган. Лекин хат ва газеталарни ким етказиб беради? Битта почта бўлимига 4 та маҳалла қарайди. Битта ходим қандай улгурсин?! Почта ёпиқ бўлса, одамлар дарров онамдан катта турадиган бошлиққа қўнғироқ қилиб, “почта ёпиқ” дейди. У эса онамга телефон қилиб бақиради “одамлар пул олиб келган” деб. Бу ишлар умуман менинг ақлимга сиғмайди.

12 июн куни соат 10 да банк ходимлари маҳаллага пенсионерларга пул тарқатиш учун келибди. Шунинг учун пенсионерлардан 7 минг сўмдан ушлаб қолибди. Битта гапира олмайдиган ногирон қўшнимиз бор. Ундан ҳам пул ушлаб қолишибди”.

https://www.ozodlik.org/a/sizdan-telegram-pochta/28643266.html
Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

“баркамол авлод” учун тадбиркорнинг нонини мусодара қилишди”

  ​ "Жиззахда "Кўкбозор" ҳудудида жойлашган дўконлар солиқчилар томонидан таланмоқда. 5-10 минг сўм бериб, ёш болани дўконга кирғизиб, савдо қилиши билан дўкондан чопиб ...

Келишилган ўйинлар можароси – ўфа нимани яширмоқда?

Ўзбекистон Футбол Ассоциациясининг аҳлоқ қўмитаси «Навбаҳор» клубининг собиқ бош мураббийи Илҳом Мўминжоновни 50 миллион сўм жаримага тортди ва футболдаги фаолиятдан 5 йилга ...

Тўғрини эгри йўлдан урмоқда

Халқимизнинг аксар қисми юқорида ўғри, порахўр, ёлғончилар ўтиради, барча амалдорларни эса фақат халқни талон-тарож қилувчи қарорлар чиқарадиган кимсалар деб ўйлайди. Шундай ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400