“Тошкент валюта расмий курсидан воз кечадиганга ўхшамаяпти”

 


Ўзбекистон - Марказий банк биноси

Ўзбекистон – Марказий банк биноси

Баëнотлар

17-24 апрель кунлари Ўзбекистонга сафар қилган Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) миссияси ўз сафари якунларига оид баëнотида¸ Ўзбекистон ҳукуматининг валюта тизимини ислоҳ қилиш режасини ижобий баҳолади.

Бу баëнотнинг дастлабки жумласиданоқ ХВЖ бундай ислоҳотлар асоси мамлакатда мавжуд бир неча валюта алмашинув курсини унификация қилиш¸ яъни биттага келтириш бўлиши лозимлигига очиқ ишорат қилди.

“Валюта курсларини унификация қилиш ва валюта ресурсларини бозор тамойиллари асосида тақсимлаш имкониятларини яратиш Ўзбекистон Марказий банкига барқарорликни қўллаб-қувватлаш ва инфляцияни самарали назорат қилишга йўналтирилган пул-кредит сиёсатини олиб боришига шароит яратади”¸ дейилади ХВЖ расмий баëнотида.

Айни пайтда¸ 26 июль куни Тошкентдаги Халқаро пресс-клубда давлат дастурига киритилган валюта тизимини ислоҳ қилиш жараëнининг бориши ҳақида гапирган Ўзбекистон молия ва иқтисодиëт вазирлиги¸ шунингдек¸ Марказий банк мутасаддилари “унификация” деган сўзни тилга олмадилар.

Бунинг ўрнига улар¸ валюта тизимини либераллаштириш учун Ўзбекистоннинг ўз маблағи етарли экани¸ мамлакат олтин-валюта заҳираларининг 25 миллиард доллар¸ ëхуд мамлакатнинг икки йиллик импорти ҳажмига тенг эканини алоҳида таъкидлашди.

Тафовут

Халқаро валюта жамғармасининг Ўзбекистонга сафар қилган махсус миссияси раҳбари Альберт Егер Тошкент ҳукумати билан ўтказилган музокаралар тафсилоти ва жамғарманинг ислоҳотлар борасида Тошкентга берган тавсиялари борасидаги Озодлик йўллаган саволларга ҳозирча жавоб бермади.

Мазкур музокаралар тафсилотидан хабардор Тошкент мулозимининг айтишича¸ ўзаро сўзлашувларда Ўзбекистон томони валюта эркин конвертациясини жорий этиш жараëнининг қандай бўлишини ўзи белгилаш ҳаққини сақлаб қолиш учун кредит сўрамаган.

Бу жиҳатни шарҳлаган Ўзбекистон Иқтисодиëт вазирлиги собиқ мулозими¸ буни “Тошкентнинг валюта алмашинуви расмий курсидан воз кечмаслик” томон оғаëтгани ифодаси, деб атади.

“Ўзбекистонда бир неча валюта курси жорий этилгани¸ унинг сақланиб қолаëтганининг бирламчи сабаби банк-кредит соҳаси эмас¸ балки фискал-бюджет соҳаси муаммосига бориб тақалади. Расмий курс жорий этиш орқали ҳукумат экспортëрдан ҳамма маҳсулотини – пахтадан то мева-сабзавотгача расмий курсда ҳисобланган сўмда сотиб олиб¸ ундан тушган валютани тижорат ва биржа нархида сотиб¸ ўртадаги фарқдан бюджетни баланслаб келди. Энди расмий курс бекор қилинса¸ бюджет бутунлай қулайди¸ ҳукумат шундоқ ҳам тирикчиликка етмайдиган ойлик ва пенсияларни тўлай олмай қолади. Расмийлар тилга олган 25 миллиард долларга яқин олтин-валюта заҳирасини бюджетни тўлдиришга ишлатиб бўлмайди¸ бундай қилиш заҳирани бир зумда еб қўяди. Бюджетга қарзни фақат ХВЖ бериши мумкин. Биз ХВЖдан кредит олмаймиз¸ дегани¸ ХВЖнинг кредит учун қўядиган асосий шарти – унификацияга рози бўлмаймиз дегани. Бу эса ўз навбатида¸ ҳукуматнинг расмий курсдан воз кечиш нияти йўқлигидан берилган даракдир”¸ дейди ўзбекистонлик иқтисодчи.

Эски тос¸ эски ҳаммом?

Ўзбекистон Молия вазирлиги собиқ расмийси Сапарбой Жубаев ҳам 26 июль кунги расмий баëнотлардан Тошкент ҳукумати 25 йиллик валюта сиëсатидан воз кечиш ниятидан узоқ¸ деган хулосага келганини айтади:

– ХВЖ миссияси сафаридан кейин Тошкент расмийлари берган баëнотлардан тушунганим¸ Ўзбекистон ҳозирча ХВЖ шартларига рози бўлмаяпти. Жамғарманинг бирламчи талаби¸ албатта¸ курсларни унификация қилишдир.Лекин кечаги пресс клубдаги гапларни¸ Ўзбекистон вақтни яна чўзишга уринаëтгани¸ ХВЖ билан маслаҳатларга икки-уч йил олмоқчи¸ деб тушундим. “Унификацияга бориш керак¸ лекин бу жуда қийин¸ аста-секин ўтамиз¸ вазиятни чалкаштириб юбориши мумкин”¸ деган гаплар¸ очиғи менга ëқмади. Бу жараëннинг қийинлигини ҳамма билади. Лекин ўтиш йўли ë шоковая терапея бўлади ëки катта кредит олиб¸ бозорга вақтинча кўп валюта ташлаб туриш ва вазиятни нисбатан назорат қилиш бўлади. Бунақа кредитни эса¸ фақат ХВЖ беради. Лекин курс унификация бўлмаса¸ улар кредит бермайди. Ўзимиз қиламиз¸ ўзимиз эплаймиз¸ деган гапларни 25 йилдан бери эшитамиз. “Ўзлари қилиб”¸ Ўзбекистонни қаерга олиб келишганини ҳамма кўриб турибди¸ дейди Сапарбой Жубаев.

Президент Мирзиëев томонидан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасини 2017-2021 йилларда янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси”га асосланган расмий органларнинг иқтисодиётни ислоҳ қилиш бўйича комплекс режаларига валюта тизимини либераллаштириш ва бу соҳада бозор механизмига ўтиш ҳам киритилган.

Сизнинг фикрингиз

Барча шарҳлар (12)

  • Сиесат

    27,07,2017 20:29
    Эски система колади чунки теппадагилар узгаргани йук шуни чукур маьнода тушинишимиз керак !!! Шунинг учун брор нима узгаради деган умид йук Узбеклар Узбекистонни таре этиши керак чунки оддий халк теппани бокиб утирибти буни тухтатиш керак…
  • Аноним

    27,07,2017 20:54
    ÖZBEK MODELİ–JAHANNAM.
  • Аноним

    27,07,2017 21:13
    Во первых, если страна не хочет брат кредит из МВФ это не означает что никто не хочет что-то делать. Во вторых, зачем нужен Золото валютный запас если их нельзя использовать в таких серьёзных реформах. Логически стране нужно постараться своими силами реформировать курс и если никак не пойдет, то тогда брать кредит. Запомните что любой кредит нужно возвращать с процентами. В государстве не дураки сидят.
  • doda

    27,07,2017 21:55
    Shavkat aka qanchalik yahshi uzgarishlar qilmasin, eski systema, eski kadrlar bilan uncha uzoqqa borolmidi. U hozir tanlashi kerak, yangicha hayot ili eskicha. Har ikkalasiniam uziga hos yahshi va yomon tomonlari bor. Urtada yursa buladi, lekin bir kun ogib ketadi bir tomonga….
  • Фукаро бахтикаро

    27,07,2017 22:16
    Нахотки яна 25 йилга чузилсая?! Бу нима гап, качон кушни давлатларга ухшаб эркин валюта алмаштириш йулга куйилади а?! Нахотки давлат иктисоди шу даражада хонавайрон килинганки боткокка чукиш давом килади?! Фикримча бу инкирозда бизни якин келажакда Африка китьасининг яланг рек давлатлари каторидан жой олиш кутаетган булса э худойим?!!
  • Bo’ston

    27,07,2017 23:05
    Man bu S. Jubayevga qo’shilmayman. Ikkala taklif qilgan yo’llari xam O’zbekistonni qir yoqasiga olib borib qo’yadi. MB valyute reservlarini ochiqlabdi – $25milliard. Bu ular aytishicha 2 yil importga yetadi. Xozir qilinayotgan ishlar shundan iboratki bozorda mavjud valyutani liberallashtirish. Qora bozorga xozirda Respublika reservlaridan qancha quyilishi noma’lum, ammo menimcha qora bozor asosan “samodostatok”da. Liberallashmagan saba i menimcha juda katta kuchlar shu “kormushkadan” foydalanib kelgan.
    Shok terapiya xam oxir oqibat davlat qatz olishiga olib keladi. Qarz esa katta yo’qotishlar evaziga kelishi xammaga ma’lum.

    Ozodlik siz analizni kengroq va chuqirroq qilishingiz lozim.

  • USIROQ-CHOL

    27,07,2017 23:46
    BUNDAY HULOSADAN KEYI UZBAK JAMYATINING XUKUMATDAN XAFSALASI PIR BULD…ESKI HOMMOM ESKI TOZ
  • Банк

    28,07,2017 00:40
    МВФ даги кузгунларга камбагал халкка огир хает, кимматчилик булишини умуман кизиги йук. Каерга МВФ бурнини сукса уша давлатлар мол мулкини аукционда сотилади, халки текин еки арзон медицинадан айрилади, кашшоклашади, давлатга кераксиз лекин киммат кредитлар олдиришади. Хуллас МВФ дан жуда эхтиет булиш керак. Очикчасига хайдаб булмайди буларни. Бошка томондан чукиб ташлашади.
  • Tik gap

    28,07,2017 03:14
    Kuyiyla Özbekistan davlatı ermak emasku uzini prablemasini üzi yaxşi xal kilish kuchiga ega iltimos başka davlatti topuyla xit kilivoddiyla xech kimga keraksiz radio sıla kachan yopilib yük bulib ketasila
  • Одил

    28,07,2017 04:52
    Бошкача болишини ози мумкин эмас.Конвертацияни очиб Мирзияев жиннибоптими.
  • Аноним

    28,07,2017 08:48
    Bu XVF qanaqa tashkilot, uni asosiy maqsadi nima ekanligini ham unutish kerakmas. Uni maqsadi kreditni berib mamlakatni qarzga botirib sekin uz ta’siz doirasiga kiritvolib mamlakatni daromad keltiradigan sohalari va tabiiy botliklarini rivojlangan mamlakatlar foydasiga talash aslida.
  • Банк

    28,07,2017 15:11
    Уз валюталар курсини контрол килишдан чикиб очик бозор курсига утган кун Уз да шакар, ун, ег, дори дармон, болалар овкати, бензин, солярка, транспорт, электр энергия ва газ нархи, хамма нарса камида 1,8-2 баробар кимматлашади. Буни хам Уз давлат вакиллари , хам ХВЖ вакиллари яхши билади. ХВЖ вакилларини Узбек халки билан умуман иши йук. Шунинг учун Уз давлати вакилларини тезлатиб етибди. Чунки очик конвертация очилгач ХВЖ Уз га келиб арзон гаровга мамлакат сув, газ, электр тармокларни , шахар ва вилоят марказларини сотиб олади. Кейин буларни арендасидан даромад олишади.
    https://www.ozodlik.org/a/dollar-markaziy-bank-konvertatsiya-imf/28643299.html
Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

“тошкент валюта расмий курсидан воз кечадиганга ўхшамаяпти”

  Ўзбекистон - Марказий банк биноси 17-24 июль кунлари Тошкентга сафар қилган Халқаро валюта жамғармаси махсус миссияси 24 июль куни Ўзбекистон ҳукуматининг валюта ...

Ўзбекистоннинг ташқи қарзи 17,3 млрд долларга етди

Ўзбекистон Республикаси ташқи қарзининг умумий ҳажми 2018 йил бошидан 9,5%га ёки 1,5 млрд. долларга ошган ҳолда 2019 йил 1 январь ҳолатига 17,3 млрд. долларни ташкил қилди. ...

Корея республикаси президенти ўзбекистонга келди

Корея Республикаси президенти Мун Чжэ Ин 18 апрель куни давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабар қилди. Ислом Каримов ...