“Сувимизни узиб, порталга шикоят қилган қўшни маҳаллага беришди”

 

“Мен сизга сув муаммоси ҳақида ёзмоқдаман. Энг қизиғи, Асака сув идораси ходимлари ҳар ой келиб, сувга пул йиғади. Бизда сув бир ой бўлдида, яна келмай қўйди. Кимдир қўшни маҳалладан сув масаласида президент қабулхонасига ёзганидан сўнг бизга берадиган сувни ўша маҳалла аҳолисига берадиган бўлди. Шундан бери бизнинг Новкан МФЙда сув танқислиги юзага келди.

“Сув келмаяпти” деб шикоят қилдик сув идорасига. Идоранинг ходимлари келдида, “ошиқча 10 минг сўмдан йиғиб беринглар, биз мотор ўрнатамиз ва сувни очамиз” деб, камида 300 та одамдан 10 мингдан йиғиб кетди. 17 кун бўлди, ҳали ҳам сув йўқ. Халқ қийналиб ётибди. Сув йўқ, кун эса 45 градус иссиқ.

Маҳалла комитетини умуман халқ билан иши йўқ. Унинг ўзи яшайдиган кўча ҳам асфалт қилинган, ҳам суви бор. Олдин бизда ҳам сув шундай яхши оқар эди. Порталга жавоб бериш учун бошқа маҳалланинг сувини узиб беришдида. Кўзбўямачиликдан бошқа нарсамасда”.

https://www.ozodlik.org/a/sizdan-telegram-suv-etishmovchiligi/28650629.html
Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Давлат бу йил ҳам пилла пулини бермайдими?

  "Мен сизга Самарқанд вилояти Пайариқ туманидан ёзмоқдаман. Пилла қуртини бу йил ҳам боқдик. Давлат ҳаққини берармикин? 2016 йилда айтилган пилла режасини бажардик, ...

Таълим бериш вазирлигига ўқув китобларини нашр қилиш бўйича яна бир жиноят иши қўзғалди

Таълим бериш вазирлиги китобларни нашр қилишга грантли маблағ бор эканига қарамай, бюжетдан ҳам маблағ олган. Бундан ташқари муаллифларга гонорар деган баҳона билан ...

Отабек муродов иши ихтиёр абдуллаев иши доирасида кўриб чиқилмоқда

Собиқ бош прокурор Отабек Муродовга қарши жиноят иши Давлат хавфсизлик хизматининг собиқ раиси Ихтиёр Абдуллаев иши доирасида кўриб чиқилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Бош ...