“Биз яшайдиган Зангиота тумани Чувалачи ҚФЙ Тошкент шаҳрига жуда яқин. Бизда ичимлик суви йўқ. Порталга ҳам мурожаат қилдик. Фойдаси бўлмади.
Ичимлик суви йўқлиги учун шахсий автомобиллардан сотиб оламиз. 1000 литр сув учун 18 минг сўм тўлаймиз. Баъзи вақтлар лойқа сув бўлади. Сув сотиб олишга пули етмаганлар қудуқ сувини ичади. У сув эса хлорланмаган ва ичига аччиқ тош солинмаган. Яъни бу сувни тоза деб бўлмайди. Лекин одамлар барибир шу сувни ичишга мажбур”.